Етим болаларни тарбиялаб, меҳр улашаётган урганчлик Раҳима опа
HTML-код
- Опубликовано: 16 ноя 2024
- "Махсус репортаж" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Маълумотларга кўра, Хоразм вилоятидаги боғча ёшигача бўлган 186 минг боланинг атиги 19 фоизи боғчага қатнайди. Вилоятда 2 ёшгача бўлган болаларни қабул қиладиган яслилар деярли ишламайди.
Хоразмда жами 434 та мактабгача таълим муассасаси бор. Бироқ уларнинг барчаси ҳам фаолият кўрсатаётгани йўқ. Хусусийлаштирилган болалар боғчаларининг кўплари ишламаяпти. Вилоятнинг чекка қишлоқларидаги болалар боғчалари у ёқда турсин, шаҳарлар яқинида жойлашган қишлоқларда ҳам боғчалар фаолияти йўлга қўйилмаган.
Урганч туманининг “Оқолтин” ширкат хўжалиги ҳудудидаги Юқорибоғ қишлоғида авваллари бир неча болалар боғчаси ишлаб турган. Бироқ сўнгги 10 йил қишлоқда болалар боғчалари умуман ишламаяпти. Юқорибоғдаги ўзига тўқ хонадонларнинг фарзандлари бошқа жойлардаги боғчаларга боради.
САВОБ ИШГА КУЛ УРИБСИЗ. ХАММАЯМ БУНДАЙ МАРД ИШЛАРНИ КИЛОЛМАЙДИ. ИШЛАРИЗНА РИВОЖ. СИЗНИ АЛЛОХ КУЛЛАСИН. ХУДОИМ СИЗГА. МИНГНИ БЕРСИН. ИЛОИМ. ●●(Москва)
👍👍👍
Рахима апа тел номргизни колдрсгиз
Урганчни кайерда екан билганла ойтибаринглар
Берда хечким жавоб йозмиди бизарам гарак савобга бола олиш ниятим бо