19-Дарс: «Ислом шариатининг 3 асоси ҳақида» (Шайҳ Абдували қори раҳимаҳуллоҳ)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 4 ноя 2024

Комментарии • 3

  • @УстозШайҳАбдувалираҳматуллоҳ

    Имом Бухорий ва имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадис шарифлари бор: «Аллоҳдан жаннатни сўрасангиз, Фирдавс жаннатини сўрангиз! Чунки у - жаннатнинг энг тепаси ва ўртасидир. Жаннат дарёлари ўша ердан отилиб чиқади. Унинг устида Раҳмоннинг арши бордир».
    Эй муштоқ, агар Фирдавс аҳлидан бўлмоқчи бўлсангиз, уларнинг Мўъминун сурасидаги ушбу тавсифларига қулоқ беринг:
    «Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда - фойдасиз (сўз ва амаллар)дан юз ўгиргувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир. Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир» (Мўъминун: 1 - 9).
    Агар улар шу сифатлар билан безансалар, уларга қандай мукофотлар берилади?! «Ана ўшалар Фирдавс (жаннати)га меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қоладилар» (Мўъминун: 10).
    Аллоҳим, бизларни қилган ёмонликларимиз бадалига Ўз ҳузурингдаги яхшиликлардан маҳрум этма!!
    Савол-Жавоб учун, янги Каналимизга Аъзо бўлинг, яқинларингизга хам улашинг.
    (1) Соғлом эътиқодга йўлланма.
    Савол-жавоблар учун!
    ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
    (1) Соғлом эътиқодга йўлланма
    ruclips.net/video/-sod2asJhn0/видео.html
    (2) Соғлом эътиқодга йўлланма
    ruclips.net/video/ee5cTjgt2hc/видео.html
    (3) Ўзбекча маърузалар
    ruclips.net/video/aA-mz7-x45I/видео.html
    (4) Savol-javob uchun
    ruclips.net/video/LqoETsVcTw8/видео.html
    (5) АЛЪ-ФАТҲ ТВ
    ruclips.net/video/fdFKNoaWDTQ/видео.html
    Ulamo tv
    ruclips.net/video/8t-hm0LoeKA/видео.html
    Одамларга яхшиликни таълим берувчи олимни барча ҳайвонлар, ҳатто балиқлару чумолиларгача дуо қилишлари[2]
    Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат олимга осмонлару-ердаги мавжудотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам дуо-истиғфор айтадилар» (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Саҳиҳут-тарғиб: 70).
    Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яхшиликни таълим берувчи кишига барча нарсалар, ҳатто денгизлардаги балиқлар ҳам дуо-истиғфор айтиб турадилар» (Табароний «Авсат»да ривоят қилган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3024).
    Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло, Унинг малоикалари, самовоту ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли-ю, (сувдаги) балиқлар одамларга яхшиликни таълим берувчи кишига дуо қилиб турадилар» (Термизий ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 1838).
    «Савол ва Жавоб»
    Телеграмма Каналларимиз!!!
    ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
    telegram.me/ALFATXMEDIA
    telegram.me/ALFATX_MEDIA
    telegram.me/Oxirat_gami
    telegram.me/Oxirat_gami2
    telegram.me/Al_Fatx_022
    telegram.me/Al_Fatx_033
    telegram.me/Allohga_qaytishlik
    telegram.me/ALFATH234
    telegram.me/zufar123
    telegram.me/MARUZALAR_123
    telegram.me/jannat_tamon
    t.me/joinchat/AAAAAENM-qy0urFk43c4Kg
    telegram.me/SAVOLLAR_JAVOB
    telegram.me/GALABA_YAQIN
    telegram.me/alfatx123
    telegram.me/alfatx124
    telegram.me/Al_fatx_02
    telegram.me/Al_Fatx03
    telegram.me/alfatx_11
    telegram.me/alfatx_22
    telegram.me/alfatx33
    telegram.me/Allohga_qayting

  • @МуслимМуслимов-т4х
    @МуслимМуслимов-т4х 10 месяцев назад

    Аллох Рози булсин

  • @ИкромжонРаимжанов-м6е
    @ИкромжонРаимжанов-м6е 9 месяцев назад

    Аллаху Акбар!!!