Омар Хишам - Иброхим сураси (42-52 оятлар)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 13 дек 2024

Комментарии • 13

  • @QuronUZ
    @QuronUZ  4 года назад +2

    42
    وَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَارُ
    42 . Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос.
    43
    مُهْطِعِينَ مُقْنِعِي رُءُوسِهِمْ لاَ يَرْتَدُّ إِلَيْهِمْ طَرْفُهُمْ وَأَفْئِدَتُهُمْ هَوَاء
    43 . Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайдир. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур. (Уларнинг кўзлари даҳшатдан қотиб қолган. Атрофларидаги даҳшатли нарсалардан узилмайди. Ўзларига қайтмайди. Қўрқув туфайли бўм-бўш бўлиб қолган кўнгилларига бирон нарса сиғмайди.)
    44
    وَأَنذِرِ النَّاسَ يَوْمَ يَأْتِيهِمُ الْعَذَابُ فَيَقُولُ الَّذِينَ ظَلَمُواْ رَبَّنَا أَخِّرْنَا إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ نُّجِبْ دَعْوَتَكَ وَنَتَّبِعِ الرُّسُلَ أَوَلَمْ تَكُونُواْ أَقْسَمْتُم مِّن قَبْلُ مَا لَكُم مِّن زَوَالٍ
    44 . Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир. Ўшанда зулм қилганлар: «Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, Сенинг даъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз», дерлар. Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?!
    45
    وَسَكَنتُمْ فِي مَسَـاكِنِ الَّذِينَ ظَلَمُواْ أَنفُسَهُمْ وَتَبَيَّنَ لَكُمْ كَيْفَ فَعَلْنَا بِهِمْ وَضَرَبْنَا لَكُمُ الأَمْثَالَ
    45 . Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми? Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми? (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с.а.в.) ўзларининг асосий ишлари-одамларни огоҳлантиришда бардавом бўлишни амр этмоқда. Бошқа нарса билан, яъни, кимга иқоб тез келяптию кимга келмай тургани билан ишинг бўлмасин. Қиёмат куни ҳамманинг кўзи мошдай очилиши турган гап.)
    46
    وَقَدْ مَكَرُواْ مَكْرَهُمْ وَعِندَ اللّهِ مَكْرُهُمْ وَإِن كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ
    46 . Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир. (Кофир-мушриклар Пайғамбарга (с.а.в.), мўминларга, динга қарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳар қанча кучли ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарса қила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир, У ҳаммасини кўриб, билиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.)
    47
    فَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ مُخْلِفَ وَعْدِهِ رُسُلَهُ إِنَّ اللّهَ عَزِيزٌ ذُو انْتِقَامٍ
    47 . Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб гумон қилма. Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир.
    48
    يَوْمَ تُبَدَّلُ الأَرْضُ غَيْرَ الأَرْضِ وَالسَّمَاوَاتُ وَبَرَزُواْ للّهِ الْوَاحِدِ الْقَهَّارِ
    48 . Ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа осмонларга алмаштириладиган, ёлғиз ва қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўлади. (Яъни, қиёмат кунининг даҳшатидан бизга ҳозир жуда ҳам улкан бўлиб кўриниб турган Ер бошқача, умуман бошқа ерга айланиб қолади. Шунингдек, осмонлар ҳам ўзгариб кетади. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб учун йиғиладилар. Ўшандай кунда Аллоҳ Пайғамбарларга ва уларга эргашган мўминларга нажот беради. Золим ва кофирлардан интиқом олади.)
    49
    وَتَرَى الْمُجْرِمِينَ يَوْمَئِذٍ مُّقَرَّنِينَ فِي الأَصْفَادِ
    49 . Ва у кунда жиноятчиларни кишанлар ила тўпланган ҳолларида кўрасан.
    50
    سَرَابِيلُهُم مِّن قَطِرَانٍ وَتَغْشَى وُجُوهَهُمْ النَّارُ
    50 . Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплагандир.
    51
    لِيَجْزِي اللّهُ كُلَّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ إِنَّ اللّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ
    51 . Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир.
    52
    هَـذَا بَلاَغٌ لِّلنَّاسِ وَلِيُنذَرُواْ بِهِ وَلِيَعْلَمُواْ أَنَّمَا هُوَ إِلَـهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُوْلُواْ الأَلْبَابِ
    52 . Бу(Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир.

  • @NuriddinibnBahodir
    @NuriddinibnBahodir 4 года назад

    Assalomu alaykum admin siz bilan qanday bog‘lansak bo‘ladi? Sizga Ramazon oyi uchun bir taklifimiz bor edi.

    • @QuronUZ
      @QuronUZ  4 года назад

      Vaalaykum assalam , birodar shu yerga yozavering , boshqa tarmoqda sahifamiz yo'q

    • @NuriddinibnBahodir
      @NuriddinibnBahodir 4 года назад

      @@QuronUZ sizga bir taklifimiz bor edi. Biz Ramazon oyiga 1 loyiha qilayotgandik har kuni 1 poradan qurondan tilovat qilib yozib tayyorlab beramiz men va dòstim ikkimiz ham qur'on xodimlarimiz. Yani 30 kun har kuni 1 poradan ozimiz oqigan xolda video xolatda buni online qilmoqchi edik ammo internet qatishini hisobga olib profissanal videochi bilan shartnoma tuzib shu loyihani boshlayapmiz agar sizlar ham bu loyihani kanalingizda kòrishni hohlasangiz marhamat sizga orginal xolatda beramiz hohlang kanalingizni reklamasi yoki logotipini yapishtiring bu sizni ishingiz bizlar shunchaki musulmon birodarlarimizni mana bu masjidlarimiz yopilgan vaqtda qalbidan biroz bòlsa ham vahimani ketkazish maqsadida tayyorlayapmiz... hozir dostim va men òqigan zapisni eshitishligingiz uchun qayerga jo‘natay

    • @QuronUZ
      @QuronUZ  4 года назад +1

      ​@@NuriddinibnBahodir ​Birodar bu kanalni ochishdan asosiy maqsadimiz, insonlar Allohning kalomini ma'nolarini tushunib , anglab, hayotga tadbiq etsinlar. Shu uchun qulayroq bo'lsin deb, har hil qorilarning qiroatlaridan qisqa-qisqa oyatlardan tarjima qilib , qo'yib boramiz.

    • @QuronUZ
      @QuronUZ  4 года назад

      @@NuriddinibnBahodir Qiroatni o'zingizni youtube sahifangizga joylang , biz yuklab olamiz inshaaAlloh

    • @NuriddinibnBahodir
      @NuriddinibnBahodir 4 года назад

      @@QuronUZ hop inshaalloh ertaga kechro joylayman