Dovud alayhissalom - Afzal Rafiqov

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 29 мар 2021
  • Довуд алайҳиссалом насаби Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳиссаломга тақалади. Довуд Исо алайҳиссалом туғилишидан тахминан 1000 йилча олдин Фаластин диѐрида таваллуд топган. У зот алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони каримнинг турли сураларда 10 марта такрорланган. Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилади:
    “Қачонки Жолут ва унинг лашкарлари кўринганида, айтдилар: “Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ѐғдиргин, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!” Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Ва (Толутнинг аскарларидан бўлган) Довуд Жолутни ўлдирди. Ва Аллоҳ унга (Довудга) подшоҳлик, пайғамбарлик ато қилади ва Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди. Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмас экан, шубҳасиз, ер фасодга дучор бўлади. Лекин Аллоҳ барча оламлар устида фазлу карам Соҳибидир” (Бақара сураси, 250-251-оятлар).
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам биродарлари Довуд алайҳиссалом ҳаққига жуда кўп мақтов айтганлар. Жумладан, “Саҳиҳу муслим”да Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ таоло учун энг севимли рўза Довуднинг рўзасидир. У бир кун рўза тутар, бир кун оғзи очиқ бўларди. Аллоҳ учун энг афзал (тунги) намоз Довуднинг намозидир. У
    115 Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жарир, Ибн Мунзир ва Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган.
    346
    ярим тунгача ухлаб, туннинг учдан бирида қоим бўлар, туннинг олтидан бирида ухлар эди”, деганлар
  • КиноКино

Комментарии •