она хакида | ONA HAQIDA | IBRATLI VIDE | onajonim, o'lim aslida go'zal parda ortidan xabar

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 2 окт 2022
  • она хакида | ONA HAQIDA | onajonim, o'lim aslida go'zal parda ortidan xabar
    .............................
    ОНА САЙЁРАСИ
    Она!
    Бу табаррук сўзни айтиш ёки эшитиш билан юрагимизда бехосдан чексиз меҳр пайдо бўлади. Ва ҳар сафар вужудимизда онанинг мунис ва меҳрибон сиймоси акс эта бошлайди. Томирларимизда самимият ва яхшилик дарёдай жўш уради. Она, дейиш билан тилимиз ҳам, дилимиз ҳам беқиёс инсоний меҳр-муҳаббатга, эзгуликка тўлиб-тошиб бораверади, бораверади…
    Болалигимизда, аниқроғи эсимизни таний бошлаган кезларда бизга; “Онангни яхши кўрасанми ёки отангни яхши кўрасанми”, деб пайдар-пай савол беришади. Ва табиийки, кўпчилик, “онамни”, деб жавоб беради. Бу асло отамни ёмон кўраман, дегани эмас. Аксинча, бу онага бўлган меҳр-муҳаббатнинг юксак рамзи, онага бўлган самимиятнинг бебаҳо изҳори эканлигини оталаримиз ҳам тушунади. Оналаримизни яхши кўришимиз, ардоғлашимиз ва хурмат қилишимиз оталаримизга ҳеч маҳал оғир ботмайди. Чунки, оталаримизнинг ҳам оналари бор. Улар ҳам ўз оналарини биздай қадрлаб, биздай яхши кўриб биз каби хурмат қилишига ишонамиз. Онани эъзозлаш, қадр-қимматини ўрнига қўйиб, бошга тож каби кўтариш бизларга ота-боболардан мерос. Машҳур қўшиқда айтилганидек: «Бу оламда улуғ зот ким, десанг, доим онам дерман».
    Она улуғ зот бўлиш билан бирга, ўзида ҳайратли мўъжизаларни мужассам этган сир-синоатларга бой инсон. Масалан, гўдак чинқириб йиғлаяпти. Уни атрофидагилар қанча ҳаракат қилмасин тинчлантиролмаяптилар. Бола на алдовга, на дўққа кўнади. Юмушлардан бўшаган онаси уни дарҳол бағрига босади. Гўдак она исини олиши билан тинчийди. Яна бир ҳолат: бола касал, иссиғи баланд, бир аҳволда ётибди. Унга докторнинг дори-дармонлари ҳам унчалик кор қилмаяпти. Шунда она алаҳсираётган фарзандининг пешонасига меҳр билан ҳароратли кафтини қўяди. Бир пастдан сўнг бола ором ола бошлайди. Она билан боғлиқ бундай ҳайратли мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
    Она шу қадар улуғ ва қудратли зотки, у кўзга кўринмас улкан куч билан, меҳр-муҳаббат билан фақат фарзандларини, яқинларини эмас, балки бутун бошли инсониятни бағрига босиб, дардига дармон бўла олади.
    Она ҳамиша ўзида беқиёс куч-қудрат топаоладиган ноёб қудрат эгаси. Яна бир гап: жафокаш тарих саҳифаларидан яхши биламизки, оналар энг оғир ва қийин даврларда ҳам, қатағон ва қаҳатчилик йилларидан ҳам метин иродали ва меҳрибон, жасоратли ва самимий, довюрак ва меҳнаткаш бўлиб, аввало, жонидан ҳам азиз фарзандларини, туғилиб ўсган Ватанини асраб қолиш учун ҳаётини фидо қилишдан асло қайтмаганлар. Оналар қатағонлардан қўрқмаганлар, туҳматлардан асло чўчимаганлар. Фарзандлар эса оналарнинг жасорати ва мардона нигоҳларидан куч-қувват олганлар, ботир бўлганлар… Бундай улуғ оналар хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳларига ҳамиша дуолар қилиш инсоний бурчимиздир.
    hailey orona,onamusictvvevo,corona,она хакида,ONA HAQIDA,IBRATLI VIDE,onajonim,o'lim aslida go'zal parda ortidan xabar,ona,o'lim asli go'zaldir,o'lim vaqti,onajon,sariq bola,онам касалман деманг,онам sariq bola,ibratli,ibratli video,ibratli videolar,abdulloh domla,ibratli video ona,ahad,ахад,qayum,ona axat,zakiyla,zakiylar,diniy ta'lim,islomiy tarbiya,узбек,onajonim tug'ilgan kuningiz bilan,узбек клип,hailey orona musically,hailey orona dance
  • КиноКино

Комментарии • 2