O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining «Muborak Ramazon hayitini nishonlash to‘gʻrisida»gi qarori

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 апр 2024
  • Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
    Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда.
    Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда.
    Муборак Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган ана шундай анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида:
    1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель - чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
    2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
    Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.
    3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
    4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
    @Xalqmadadkuchi.7

Комментарии • 16

  • @user-bk6ht3sf2l
    @user-bk6ht3sf2l Месяц назад +7

    Узбекистон
    Халкини
    Табриклайман

  • @ulugbek7741
    @ulugbek7741 Месяц назад +4

    Uzbekiston xalqi Va Samarqand Urgut tumanini qolaversa taroqli qishloğini Ramazon hayiti bilan tabriklayman🎉🎉🎉🎉🎉❤❤❤

  • @user-je9sr9fp3n
    @user-je9sr9fp3n Месяц назад +3

    Асслому алейкум Рамазон хайит Муборак бусин азизлар

  • @user-qh8if8dp3o
    @user-qh8if8dp3o Месяц назад +4

    Allahim muhtoj kilmasin 😢

  • @user-zc2ny2wr3f
    @user-zc2ny2wr3f Месяц назад +3

    Kechirasizu nogironligi bor va kamtamilangan oylarga koʻrsatilayotgan moddiy va manaviy yordam dedizmi bumagan gab bir yildan beri qiynalib kelamiz xechkim xabar olmaydi.

  • @bahtiyrergashev1227
    @bahtiyrergashev1227 Месяц назад +3

    ☠️🕋🙏❤️☪️🇺🇿🌟👑🌟☠️

  • @user-cg9xh4tc4m
    @user-cg9xh4tc4m Месяц назад +2

    Курук табрик кимга кк факат ногирон хизмат килмаганку соглом пенсионерчи 200000минг пулга арзимайдими ешга доир чикан гунохкорми

    • @gapnet2919
      @gapnet2919 Месяц назад +4

      Елгон гапирма

  • @user-vz7pe6sp4n
    @user-vz7pe6sp4n Месяц назад +1

    Юмурта хам бермади ногиронлиги борларга

    • @mubinaqodiriva9399
      @mubinaqodiriva9399 Месяц назад +2

      😢😢😢😢😢😢

    • @gapnet2919
      @gapnet2919 Месяц назад +4

      Елгон гапирма

    • @user-vz7pe6sp4n
      @user-vz7pe6sp4n Месяц назад +3

      @@gapnet2919 сен олдингми ногиронни хаккини

  • @user-tu5nr8hw6f
    @user-tu5nr8hw6f Месяц назад +3

    Камилла Архипов.эмас.Комилов Орипов деб укилса тугри буларди жаоби сухандон

    • @gapnet2919
      @gapnet2919 Месяц назад +4

      Урисча шундай болади