7. АЪРОФ СУРАСИ

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 сен 2024
  • Маккада нозил бўлган бу сура икки юз олти оятдан ташкил топган.
    У пайғамбарлар ҳақида батафсил ҳикоя қилган биринчи сурадир, Унда Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб ва Мусо пайғамбарларнинг қиссалари сўзланади. Аввало шайх ул-анбиё -- пайғамбарлар оқсоқоли Нуҳ қиссаси ҳикоя қилиниб, у зотга ўз қавмлари тарафидан бўлган қайсарлик ва исёнлар натижасида уларнинг тўфон балосига гирифтор этилганликлари эслатиб ўтилади.
    Бу сурада пайғамбарлардан, хусусан, Мусо алайҳис-саломнинг қиссалари батафсил зикр қилиниб, у зот билан золим Фиръавн ўртасида бўлиб ўтган можароларга тўхтаб ўтилади ва бани Исроилга берилган ноз-неъматлар, Аллоҳнинг амр-фармонларидан бош тортганларидан кейин эса бошларига тушган бало-мусибатлар ҳикоя қилинади.
    Бу сурада ҳам бошқа Макка сураларида бўлгани каби сўз исломнинг асоси -- моҳияти бўлмиш Аллоҳнинг бирлиги, тирилиш ва жазо ҳақ экани ҳамда ваҳий ва пайғамбарлик ҳақиқати устида боради. Суранинг аввалида Муҳаммад алайҳис-саломга тушган мўъжиза - Қуръон ҳақида сўзланиб, у бутун инсоният унун буюк илоҳий неъмат эканлиги, бинобарин, дунё ва охират саодатига эришиш учун унинг йўл-йўриқ ва панд-насиҳатларига амал қилиб бориш лозимлиги уқтирилади.
    Яна бу сурада Аллоҳ берган илмни мол-дунё топиш учун бировларга зиён етказиш йўлида суъиистеъмол қилган олимлар қаттиқ қораланиб, улар тиллари осилиб, ҳансираб турадиган итларга ўхшатилади. Ва ниҳоят, бу сурада қиёмат кунидаги ҳолат тасвирланади. У куни кишилар уч тоифага бўлинадилар: ҳаётларини иймон ва яхши амаллар билан ўтказган кишилар аҳли жаннат, кофирлик ва ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам ёмонлик қилиш билан ўтган кимсалар дўзах эгалари бўладилар; қилган яхшиликлари билан ёмонликлари баробар кимсалар эса «Аъроф» эгалари бўладилар. Аъроф -- жаннат билан дўзах ўртасини ажратиб турадиган девор бўлиб, учинчи тоифага мансуб одамлар унинг устида Аллоҳ ўзларини жаннатгами ёки дўзахгами ҳукм қилишини кутиб турадилар. Бу сурада мана шу ҳолатнинг тасвири ўз ифодасини топгани учун «Аъроф» деб аталган.

Комментарии • 3