ЗОКИРЖОН ДОМЛА. ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР ҲАҚИДА.

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 окт 2024
  • Фарзандларимизга устозлар ва ўқитувчиларнинг ҳурматларини жойига қўйиб, эҳтиром билан муомала ва муносабатда бўлишларини ҳам ўргатишимиз керак. Ваҳоланки, тарихда ўтган ва ҳозирги кунда машҳур ва маълум алломаларнинг ҳаётларига эътибор берадиган бўлсак, улар устозларини жуда юксак даражада эҳтиром қилган, натижада устозларини илмлари ва дуоларини олганлар. Масалан, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан шундай деганлари ривоят қилинади: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди”. Ёшларимиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб билимларини оширишмоқчи бўлишса, расмий сайтларга мурожаат қилишсин, расмий домлаларимизнинг каналларига аъзо бўлишсин. Зеро, ижтимоий тармоқларда ғаразли мақсадлар билан фаолият олиб борадиган сайт, канал ва шахслар жуда кўп. Уларнинг на манзили, на шахси, на устози, на мазҳаби маълум! Улар жамият ва ёшлар тарбиясига катта таҳдид бўлиб, фирқаланиш, динда ғулу кетиш ва мазҳабсизлик уруғини сочмоқдалар.
    t.me/Zokirjond...
    / zokirjondomla
    / zokirjondomla
    / ЗокиржонДомла

Комментарии •