MENGA ALLOH YETADI | BIBINISO MOHIM IJODI

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 4 окт 2024
  • ✍️Bibiniso Mohim
    🎤Umida Mavlonova
    INSTAGRAM:
    / bibiniso_mohim
    TELEGRAM:
    t.me/bibiniso_...
    ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
    "МЕНГА АЛЛОҲ ЕТАДИ"
    Ғам дер, сени севаман,
    Қувонч дер, тез кетаман,
    Мен уларга айтаман,
    "Менга Аллоҳ етади"
    Кутаролмай ғурбатни,
    Излаб сабр-у, тоқатни,
    Топдим шу ҳақиқатни,
    "Менга Аллоҳ етади"
    Бошга келса ҳар синов,
    Қочмоққа йўқ бир улов,
    Менда бор кучли бир ғов,
    "Менга Аллоҳ етади"
    Курашга келди дард ҳам,
    Саваламоқда бирам,
    Енгилма жоним болам,
    "Бизга Аллоҳ етади"
    Болам, биз бир йўловчи,
    Тўғри йўлни сўровчи,
    Икки дунё қулловчи,
    "Бизга Аллоҳ етади"
    Кўрдим дунёнинг пучин,
    Ишонмайман шу учун,
    Ечилмас тугун учун,
    "Менга Аллоҳ етади"
    Ғам, дард, асли ҳимоя,
    Езгуликларга доя,
    Шу сўз ўзи кифоя,
    "Менга Аллоҳ етади"
    Ҳаёт чорлар яшашга,
    Яшаш учун курашга,
    Дардим айтиб йиғлашга,
    "Менга Аллоҳ етади"
    Қалбимда ёлғиз Аллоҳ,
    Бунга ўзидир гувоҳ,
    Тилимда ҳасбияллоҳ,
    "Менга Аллоҳ етади"
    Бунча чиройли дуо,
    Ўргандинг Бибинисо,
    Дегай ҳар ақли расо,
    "Менга Аллоҳ етади"
    ✍️ Бибинисо Моҳим
    Муҳиддин қизи

Комментарии • 7

  • @toyyibamuhiddinova2400
    @toyyibamuhiddinova2400 2 года назад +2

    Masha Alloh 👍 ijoddan charchamang ammajonim🌹🌹💐💐🌷🌷🥀🌺🥀🌺

  • @Mahbubaqunduzxonova
    @Mahbubaqunduzxonova 2 года назад +1

    MashaOlloh ijodizga omad tilaeman

  • @MuhammadAhmad-yj4uj
    @MuhammadAhmad-yj4uj 2 года назад +1

    👍👍 Mashaalloh İjodizga kõz tegmasin!💐🌹💐🌹💐🌹she'rga GAP yõq👍👍

  • @ruslanmurodullayev7133
    @ruslanmurodullayev7133 Год назад +1

    Ассалому алайкум Бибинисо апа ижодингизга омад тилайман

  • @ruslanmurodullayev7133
    @ruslanmurodullayev7133 Год назад +1

    Мен апа холангизни кизи оллохим асрасин сизларни

  • @bilalkutbiddinov2937
    @bilalkutbiddinov2937 2 года назад +1

    MashaAlloh tabarokalloh

  • @immuslims3583
    @immuslims3583 Год назад +1

    👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍