Kasb-hunar haqida. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 11 сен 2024
  • Ижодий фаолияти
    Шайх кўплаб исломий китоблар муаллифидир. 1994 йилдан 2000 йилгача шайх ишларининг 60 фоизи, яъни ўттизга яқин машҳур мақолалар ва йигирма бешгача яқин китоблар, ҳамда қўлланмалар нашрдан чиқарилди. Ушбу илмий ишларнинг кўпчилик қисми ўзбек тилида ёзилган бўлиб, улардан баъзилари рус ва бошқа МДҲга аъзо давлатлар тилларига таржима қилинган.
    Шайх юқорида кўрсатилган муддат давомида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Ислом Маданияти Маркази Шайх Муҳаммад Содиқнинг кўплаб ишларини нашр қилиб борди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол“, “Тасаввуф ҳақида Тасаввур“, “Ихтилофлар ҳақида“, “Дин насиҳатдир“, “Руҳий тарбия“ ва шу каби кўплаб китоблари ҳозирги кунга қадар китобхонлар орасида машҳур бўлиб, қўлма-қўл ўтиб келмоқда. Шунингдек, ўқувчиларнинг талабларига биноан қайта қайта нашрдан чиқаётган “Сунний Ақидалар“ ва 39 жузъдан иборат “Ҳадис ва Ҳаёт“ китоби ҳам Ўзбекистон халқи орасида эъзоз билан мутолаа қилинадиган китоб қаторидан жой олган. 2004 йилда ташкил топган www.islom.uz веб лойиҳаси эса шахсан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳбарлигида йўлга қўйилган. Ушбу сайт Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга тўғридан тўғри савол бериш имкониятини яратар эди.
    Шайх аъзо бўлган ташкилотлар
    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф охирги йилларда илмий ва даъватга ҳамда диний маданиятни оширишдаги фаолиятларга ўзини бағишлаган эди. Шайх қуйидаги халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланган:
    Макка шаҳридаги Бутун Дунё Ислом Робитасининг таъcис мажлиси
    Бутун дунё тасаввуф уюшмаси
    Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти аъзоси
    Бутун дунё даъати уюшмаси аъзоси
    Бутун дунё уламолари кенгаши уюшмаси аъзоси
    Исломобод шаҳридаги бутун дунё Ислом уюшмаси аъзоси
    Макка шаҳридаги бутун дунё мутафаккир уламолари йиғинининг ижроий қўмитаси аъзоси
    Бутун дунё масжидлар уюшмасининг аъзоси
    Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси
    Шайхнинг илмий даражалари
    Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадини битирувчиси
    Триполи шаҳридаги Бутун Дунё исломга даъват факултетини битирувчиси
    Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадида тафсир, улумул Қуръон ва фароиз фанидан дарс берувчи
    Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадда мудир ноиби бўлиб ишлаган
    Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадда мудир бўлиб ишлаган
    Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ҳамда муфтийси лавозимида ишлаган
    Тошкент ислом университетида олий ўқуви бўлимида устоз бўлиб ишлаган.
    Шайхнинг ҳаёт йўли барчага ибрат бўларли тарзда кечди. Шайх мерос қилиб қолдирган китоблар ва билимлар жамиятнинг ахлоқий турмушида кишиларга тўғри йўл кўрсатиш учун хизмат қилишда давом этаверади.

Комментарии • 12

  • @user-ql4kn1eu9f
    @user-ql4kn1eu9f 3 года назад +5

    Шайх хазратлар оллах рози болсин омин

  • @nilufartuvalova8791
    @nilufartuvalova8791 15 дней назад +1

    Аллохни Рахмати булсин сизга Устоз бизларга хам сизларни йулингизни берсин бу марущадан жуда катта инцайт олдим Алзамдулиллох

  • @mukaddashonmirzaeva8016
    @mukaddashonmirzaeva8016 3 года назад +3

    OLLOX rozi bõlsin

  • @user-vf1og2vn3h
    @user-vf1og2vn3h 9 месяцев назад

    Оллох рахматига олган булсин 😢🤲

  • @abadiyarmonim
    @abadiyarmonim Год назад

    Шайх бизга ислом динидан ва дунё илмидан ургадган илим билимлари учун аллох жаннатни юкори гузал жойларидан насиб килсин омийн

  • @user-ho5ok9st3t
    @user-ho5ok9st3t 3 года назад +2

    ОЛЛОХ Шайхни охиратини.обод айласин

  • @abdumalikeshboev7689
    @abdumalikeshboev7689 11 месяцев назад

    Alloh rozi bòlsin

  • @JaloliddinMan
    @JaloliddinMan 3 года назад +6

    Birodarlar duo qiling ish boshlayapman

  • @MBekzod
    @MBekzod 11 месяцев назад

    Rahmat

  • @MaidCjcjfj
    @MaidCjcjfj 8 месяцев назад

    Охиротингиз Обод БУЛСИН Омин

  • @user-ie3se4xf4h
    @user-ie3se4xf4h 3 года назад +3

    Улук инсан эле, Аллах рахматына алган болсун!

  • @anvarfizik
    @anvarfizik Год назад

    S