Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжонни хотиралаб | "Yodimizda, yonimizda"

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 31 янв 2021
  • "Ёнимизда, ёдимизда" кўрсатуви
    ""Маданият ва маърифат" телеканали
    Омон Матжон 60-йиллардан бошлаб матбуотда ўз шеърлари билан кўрина бошлайди. У адабиёт олдидаги хизматлари учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. Омон Матжон Ўзбекистон халқ шоиридир (1993). Ҳозирги кунда шоир фаол ижод қилмоқда.
    Омон Матжон 1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд Давлат университетида таҳсил олади. 1969-2002 йиллар мобайнида Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, сўнгра «Ёшлик» журналида бош муҳаррир, «Чўлпон» нашриётида директор бўлиб ишлайди. Ҳозирги кунда «Гулхан» журналининг бош муҳаррири бўлиб ишламоқда.
    Шоирнинг энг яхши шеърлари «Очиқ деразалар» (1970), «Карвон қўнғироғи» (1973), «Ёнаётган дарахт» (1977), «Ярадор чақмоқ» (1979), «Ҳаққуш қичқириғи», «Сени яхши кўраман» (1983), «Гаплашадиган вақтлар» (1986) каби тўпламларидан ўрин олди.
    Бу тўпламлардаги «Аму», «Ойбек», «Шуълалардан ҳайратланиш», «Она деган сўз», «Турналар», «Мезон», «Чорлов», «Ўн учинчи эшик», «Умримиз ҳақида» каби шеърлари ҳозирги ўзбек шеъриятининг энг яхши намуналаридан бўлиб, уларда инсон қалбининг турфа жилолари ранг-баранг ташбеҳларда, жозибали образларда ифодаланган.
    Омон Матжон ижодида унинг «Чўлдагилар» достон хроникаси, айниқса, «Гаплашадиган вақтлар» номли шеърий қиссаси алоҳида ўринни эгаллайди. Улар ўзининг янгича шакли, оҳанги билан китобхон эътиборини тортади.
    2000 йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти Авестонинг 2700 йиллигига бағишланган «Ардахива» асарини чоп этди.
    2002 йилда ислом дунёсининг буюк намояндаси Хўжа Аҳрор Валий ҳаёти, тақдиридан ҳикоя қилувчи «Халоскор руҳ» асари «Шарқ юлдузи» (2002, 3-сон) журналида чоп этилди.
    Омон Матжон таржимон сифатида қардош ва чет эл адабиётларидан кўплаб асарларни она тилига маҳорат билан ағдарган. Хусусан, унинг А.Шиллер, Ш.Бодлер каби жаҳон классиклари ижодидан қилган таржималари эътиборга лойиқ.
    Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
    Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
    www.mtrk.uz

Комментарии • 15

  • @SamsungSamsung-hf4rz
    @SamsungSamsung-hf4rz Месяц назад +2

    Катта рахмат ушбу тадбирни ташкил этганларга, Омон Матчонни рухларига оллохни рахмати егилсин,

  • @BahodirAvezov-hr5vo
    @BahodirAvezov-hr5vo 2 дня назад

    Яшанг лар рахмат.

  • @tolqinhakimov3285
    @tolqinhakimov3285 3 года назад +3

    Менинг килокдошим Боголонлик инсон
    Худо жаннатдан жой берган булсин

  • @dimadost9382
    @dimadost9382 2 месяца назад +1

    Аллох Рахматига олсин

  • @user-pz5gp6bz3t
    @user-pz5gp6bz3t 2 года назад +3

    Минг рахмат сизларга кани эди хайотлигида хам шу гапларни тан олишганда эди минг афсус халкимиз мевали дарахтга тош отишни куймади сиз юкорида айтган шоирлардан 10 марта кучли эди укиши ортик отажоновнинг хайоти хам шу ахволда утиб кетди качонгача халким бульул урнига каргани эшитади???????

  • @lev.lev.8763
    @lev.lev.8763 3 года назад +1

    Жойи жаннатда булсин омин.

  • @dilshodbekmatkurbanov7208
    @dilshodbekmatkurbanov7208 3 года назад

    OLLH Ramatli qilsin juda buyuk shoyir edilar bu insonni yoshlarni ko'pchiligi tanimaydi lekin sherlarini eshtmagan insonni uzi yo'q

  • @dimadost9382
    @dimadost9382 2 месяца назад +2

    Аллох Рахмат килсин Омон Матжон чин инсон эди. Хакикатдан Каримов мутиахамлик килиб кутидан куркиб хамма сохани бугиб куганди

  • @user-dl9ox7ry7n
    @user-dl9ox7ry7n Год назад +1

    Омон М. Ут, сув яралган замонда

  • @user-jn5xo3nf5r
    @user-jn5xo3nf5r Год назад

    Ака зур укидингиз

  • @dilshodbekmatkurbanov7208
    @dilshodbekmatkurbanov7208 3 года назад +1

    Shunday buyuk shoyirni hotrlayabdilar komentaryada hamma reklama bn band insonlar

  • @avtosalonuz9901
    @avtosalonuz9901 3 года назад +2

    Рассия кетувчилар учун салом биз чарез беларусиа оркалии рассияга кетяпиз боришдан патентгача видео қилиб кӯрсатаман кимга қизиқ бӯлса каналимга обуна бӯлингла.✈✈🛫🛬