ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ УНИВЕРСИТЕТЛАРНИНГ ЎЗ ҚЎЛИДА

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 13 июл 2022
  • Таълим сарҳад билмас жараёндир. Давлатлар чегараси, масофалар кенглиги унинг дунё бўйлаб қулоч ёзиши, тизимга оид янги тажрибаларнинг оммалашишига дахл қилмайди. Таълим миллатларни бир-бирига боғловчи ўзига хос кўприк. Зотан, соҳалар тараққиётига хизмат қилувчи янги ғоя, ташаббус ва лойиҳалар олий таълим тизимидаги ўзаро ҳамкорликлар негизида дунёга келади, амалиётга татбиқ этилади. Шунинг учун ҳам бугун дунёнинг исталган нуқтасида ўзбек олимларини учратиш, уларнинг фан ривожи учун қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўлқинланиб гапириш мумкин.
    АҚШдаги Эмори университети профессори Раҳимжон Абдуғафуров ҳам мана шундай илм аҳли вакили. Олим билан суҳбатимиз таълим сифатининг халқаро ва миллий тажрибадаги кўрсаткичлари таҳлили, уни таъминлашдаги муҳим жиҳатлар юзасидан бўлди.

Комментарии •