Нилу - Сурхондарё вилоятидаги гўзал тоғлар қўйнида жойлашган мафтункор қишлоқ | Borib ko'ramiz

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 29 мар 2021
  • "Бориб кўрамиз" кўрсатуви
    "Дунё бўйлаб" телеканали
    Нилу - Сурхондарё вилоятидаги гўзал тоғлар қўйнида жойлашган мафтункор қишлоқ. Одамлари дилкаш, хушмуомала.
    Тор кўчалар бўйида қад тикиб турган уйлар тоғлиқларга хос пастқам, лой сувоқ бўлса-да, ҳовлилари ораста, хоналар дид билан безатилган. Қишлоқ аҳли чорвачилик билан шуғулланади, мева-узум етиштиради. Асалари парваришлайди.
    Агар ёдингизда бўлса, янги йилда Сурхондарё тарафларда илк бойчечак Нилуда бўй кўрсатгани ҳақида хабар ҳам берган эдик. Эсласангиз Сариосиё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов маълумоти асосида узатган хушхабарда бодом ва қоқи ҳам гулга энгани, наъматак ниш урганини айтган эдик.
    Кўкламолди баҳор ифорини, қоқи ва бойчечакни излаб Нилу қишлоғига отландик. Табиат мўъжизасини қарангки, узоқ йўл босиб, зумрад қор қўйнидаги яшилликка дуч келдик. Оппоқ қорни ёриб чиқаётган қоқи гулларини, уйғониб қолган ўрик, гилос ва ҳали мудраб турган олма, нок каби дарахтларни учратдик. Ҳар қалай биз келган куни Нилуда гўёки зумрад қиш кўкламга ўз ўрнини бўшатиб бермаслик учун курашаётгандек, қалин туман эса қишлоқни биздан яширишга интилаётгандек таассурот уйғотди.
    - Табиатнинг бундай сиру синоатига кўникиб қолганмиз, - дейди Нилу маҳалласи раиси Абдуҳофиз Маҳмудов. - Бизда шунақаси бўлиб туради. Гоҳо янги йилнинг илк ойлари илиқ келиб, адирларимиз эрта уйғонади. Ўшанда бойчечак, қоқи бўй кўрсатиб қолади, ўсимликлар ниш уради. Кейин Наврўз олди ёққан оппоқ қор тагида қолади. Гилос, ўрик, шафтолини совуқ уради. Бу йил ҳам шундай бўлди. Ҳа, демай бу қорлар эриб кетади. Ризқи бут элмиз, насиб, бу йил ҳам дастурхонларимиз тўкин бўлади...
    Енгил машинамиз қор эруви бошланган тоғ бағридаги қия йўлдан фақат тепаликка ўрлайди. Мафтункор қишлоқнинг табиати ҳақидаги гурунгимиз унинг ўтмишига боғланиб кетади. Нилуда илк марта бўлишимизданми, ё гурунгнинг зўридан ёки бетакрор табиати, ноёб тарихиданми, ишқилиб бу гўша бизнинг қизиқишларимизни янада оширди.
    Шу ерлик кексаларнинг айтишича, Нилу - ўз номига монанд ҳавоси тоза, табиати мусаффо макон. Қишлоқ 3 минг 500 йилдан ортиқ тарихга эга. Ва яна айтишларича, ўз даврида Мулла Абдукарим охун тоғли Дебодом қишлоғидан келиб бу ерда жоме масжиди барпо этган. Масжид ҳовлисидаги икки метрча чуқурликдаги ҳовуз, унинг бир тарафида асрлар оша кўкка ўрлаётган тут, бошқа тарафидаги осмонўпар чинор дарахтининг ўз тарихи бор. Суви қишда илиқ, ёзда муздек ҳовузда ширмойи балиқлар қўним топган. Нилуликлар сокин ва сирли бу гўшанинг нафақат гўзал табиати, мусаффо ҳавоси балки, оғиздан-оғизга ўтиб келаётган мўъжизакор кечмиши билан ҳам фахрланади.
    Ривоятларга кўра, Мулла Абдукарим охун Нилуга келиб ҳозир тут дарахти ўсиб турган ерга уловининг хадачўпини қаттиқ суқиб олгач, шу ерда тут кўчати ўсиб чиққан. Икки қатор қалин пахса девордан қурдирган жоме масжид ҳам ўзига хос услубда барпо этилган. Унинг меҳроб тарафидаги деворига одам бўйи баландликда иккита кўза ўрнатилган. Айтишларича, бу кўзалар имомнинг овозини кучайтириб, мачитнинг тўрт тарафига амру-маърифларни бир хил тарқатишга хизмат қилган.
    Шу ерлик аҳоли жоме масжиди ҳовлисидаги бўйи чамаси 40 метрдан узун, эни 35-36 метр келадиган чинор ва ерости суви билан тўлиб турадиган ҳовузни ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанднинг кароматлари, дея изоҳлайди. Маҳаллий аҳоли орасида яна бир ривоят юрадики, 19 асрнинг бошларида тунги пайт Нилуга қароқчилар ҳужум қилиб, қишлоқни вайрон қилмоқчи бўлади. Шунда мана шу ҳовуз атрофидан кутилмаганда кучли нур таралиб, қароқчиларни шошириб қўяди. Улар қўрқув аралаш орқага қайтиб кетади. Шу-шу бузуқ ниятли бу кимсалар Нилуга қайтиб келмайди.
    - Аждодларимиз Баҳоуддин (раҳматуллоҳи алайҳи) балогардонни қишлоққа таклиф этишибди, - дейди нуроний Муҳаммадсафо Вафозод. - Ул зот жоме масжидимиз ҳовлисида ҳозир бўлиб, ҳассаларини чинор ўсиб турган шу ерга зарб билан бир қадаб олибди. Жойидан шу дарахт униб чиқибди. Тут ва Чинор тагларидан иккита булоқ суви сизиб чиқа бошлабди. Бу сув камаймайди ҳам, кўпайиб ҳам кетмайди. Аслида авлиёлар олдида икки дунё бир қадам, деганлари шу бўлса керак-да. Ҳовуз қишин-ёзин бир меъёрда сув бериб туради. Бир замонлар ҳовуздаги балиқларни ушламоқчи бўлган кишининг касалликка дуч келгани ҳақида таъсирли ривоятлар юради. Шу боис балиқларни ушлашга ҳеч кимнинг юраги дов бермайди. Ҳовузни ҳар тўрт-беш йилда бир тозалаймиз. Унинг тагидаги катта това остида ҳам булоқ суви бор. Халқимиз мана шу обиҳаётни истеъмол қилади. Бизгача етиб келган оғзаки маълумотларга кўра, ҳовуз суви ўз даврида бир неча марта қуриб, аҳолини жиддий ўйга толдирган, мўъжизалар юз берган пайтлар ҳам бўлган. Масалан, ўтган асрнинг бошларида ҳовуз суви уч йил қуриб қолган. Кунлардан бир кун қарияларимиздан бирининг тушида булоқнинг кўзларига қум тиқилиб қолгани аён бўлган. Қай тартибда тозалаш тушунтирилган. Эртасига тушда кўрганларини бажариб, уни тозалашгач, яна обиҳаёт сизиб чиқа бошлаган.

Комментарии • 16

  • @user-yz8jb2vm4u
    @user-yz8jb2vm4u 3 года назад +4

    Менинг Сурхоним
    Деновим росса согиндим

  • @jaxongirchoriev756
    @jaxongirchoriev756 Год назад +1

    Gap yuq

  • @nurovzafar8392
    @nurovzafar8392 3 года назад +3

    Нилу менинг кишлогим

  • @turfaxilvidyolar4409
    @turfaxilvidyolar4409 3 года назад +2

    Zur joylar👍

  • @user-vy3ys4vc7c
    @user-vy3ys4vc7c 8 месяцев назад +2

    👍👍👍👍

  • @user-lx9dw6ij6s
    @user-lx9dw6ij6s Год назад +3

    Нелу ин зодгохи бузургон аз чумла Сулаймони Хочаназар ,Мухаммадсафои Вафозода ва Абдубароти Кодири

  • @user-ip8nb8sn9k
    @user-ip8nb8sn9k 6 месяцев назад +1

    НИЛУ БА ПЕШ

  • @user-wd2ow8kb5l
    @user-wd2ow8kb5l 2 года назад +2

    Салом кишлоги нелу гап нест

  • @user-tr8qq7ry8w
    @user-tr8qq7ry8w 3 года назад +2

    ТОГЛАРНИ ТАГИ ЖУДА ЧИРОЙЛИ ЖОЙ ЭКАН

  • @user-vj9wu3tm6m
    @user-vj9wu3tm6m 3 года назад +3

    У ерларда машина бррми

  • @zarifjonmaxmudov5565
    @zarifjonmaxmudov5565 3 года назад +1

    👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👈

  • @zamonaviyuyproektlari4632
    @zamonaviyuyproektlari4632 3 года назад

    Uy proektlari kerak bolsa bizga azo bo'ling!

  • @user-mj3lp2yp5r
    @user-mj3lp2yp5r 3 года назад

    Салом бизни Ургутда 1000 яшар чинор бору

  • @Sportzalda
    @Sportzalda Год назад

    Nelu tolka pryod

  • @boribkoramiz6418
    @boribkoramiz6418 3 года назад +1

    Assalomu Alaykum!
    Avvalo UZBEKTV kanaliga jamoamiz nomidan tashakkir aytamiz.Agar boshlovchimiz bilan bog'lanishni istasangiz uning instagram sahifasiga kiring.
    Biz takliflaringizni bajonidil qabul qilamiz!
    Instagram:shohjahon_karimoff