Миллат чўкиш ҳолатида сабрдан гапириш норационал. Курашиш, ҳеч йўқ сўкиниш тўғрироқ?!

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 11 июл 2024
  • -Тилшунос олим сўзим: Ўзбекистонда тилшунос олимлар йўқ!
    -Нима, Сиз уларни олиммасликда айблайсизми, буни исботлай оласизми?
    -Ҳа, олиммаслигини исботлаганман, норозиларга дебатда яна исботлашга тайёрман, дебатдан қочмаса албатта. Аммо уларни аймламадим.
    -Нега?
    -Чунки бунда уларнинг айби йўқ. Мен уларни аввал билмай, энди эса билиб туриб ҳам ҳамон бошқаларни чалғитаётганликда айблайман.
    -Унда бунга асосий айбдор ким?
    -Тилдадаги, фикрдаги ёлғон парадигма, ёки формула.
    Олманинг тагига беҳи тўкилмайди.
    Ёлғон парадигмадан тўғри илмий ҳулоса бўлмайди.
    Ундайлар нафақат чала олим, балки хақиқий гумроҳлардир.
    Гум-йўқотган, роҳ-йўл. Уларнинг адашгани аниқ, олим ҳам эмас.
    Энг ачинарлиси шуки, уларда ўзларининг адашганлигини тан олишга журъат, мардлик етишмайди.
    Аммо олимман деган кибрлари чегарасиз, афсуски.
    Айнан шундай нотўғри парадигма иқтисодий билимларда мавжуд.
    Бундан мамлакатлар ва халқларни талашда фойдаланилади.
    Таловчилар ва таланувчилар иқтисоди бутунлай қарама-қарши йўналишда -ривожланиш ва ривожланмаслик формуласи асосида ишлайди.
    -Ҳа, эсладим, видеоларингизда айтгансиз. шунинг учун Президентлар алмашса ҳам юқоридаги фактор ўзгартирилмаса натижа бўлмайди деб.
    -Айнан шундай. Айнан шунинг учун ҳам ривожланиш формуласи мамлакатларида, масалан АҚШда ахборот эркин.
    Чунки халқ манфаати билан ҳукумат бошқаруви манфаати бир йўналишда. Унда элита халқини бой қилишдан бойийди, акси эмас.
    Халқини хор қилишдан боювчи элитани шакллантирган ривожланмаслик формуласи мамлакатларида ахборот очиқ бўлмайди ёки соҳта очиқлик бўлади.
    Буни ИнфоАвтократия деб аташ мумкин.
    -Ахборотни чинаккам очиқ қилса, ҳудди ривожланиш формуласи мамлакатларидек ривожланишадику, нега бундай қилишмайди.
    -Тўғри, аммо буни элита истамайди.
    -Нега?
    -Чунки улар ва халқ манфаати амалдаги формула бўйича бутунлай қарама-қарши.
    Улар халқини хор қилишдан бойийди.
    Халқнинг ойлик маошларинининг оширилмаслиги, таълимнинг сифатини яхшиламаслик, буларнинг бари халқнинг мустақил қарор қила олувчи кучга айланмаслиги учунгина, маҳсус қилинади.
    Албатта бунда ахборот мафияси ИнфоАвтократия учун муҳим звено.
    -Бир нарсага тушунмадим, нега элита халқни оч, саводсиз, аҳлоқсиз қилиб бошқариши ва бойиши керак. Аҳир ғарб каби ривожланишга ўтишса бўлмайдими.
    Уларнинг ғарб миллионерлари каби қўрқмай бойлигини мақташи, жаҳонда ўз брендларига эга бўлиши, Форбес журналида чиқиши маъқулроқ эмасми, уларга ҳам?
    -Маъқул, хатто орзу қилишади, айниқса сўнгги йилларда, аммо уларнинг бундай қилишларининг иложи йўқ.
    -Нега?
    -Чунки уларнинг ўзлари шу ривожланмаслик формуласининг маҳсули.
    Уни инкор этиш -бу ўзларини инкор этиш дегани.
    Унда ишни ривожланиш мамлакатларидагидек ўзларининг ўғирлик ва жиноятларини тан олишдан бошлашлари керак бўлади.
    Бундай қилиш киноларда учрайди холос. Масалан прокурор ўз айбига ўзи иқрор бўлиб ўзини жазолайди.
    -Демак энди бу мамлакатлар халқлари фақат ривожланмаслик формуласи остида эзилиб қулдек яшашга маҳкум эканда?
    -Йўқ. Мен оҳирги йилларда миллий ярашув келишув қонуни қабул қилиш, элитанини мулкдоргина бўлиб қолишига ва жазосиз ўз лавозимини ва сиёсатни тарк этишни таклиф қилган эдим.
    Бу таклифни Х.Аллақулов ҳам такрорлади, аммо мен сўраган пайтларда эмас.
    Умуман улар журъатсизлик қилишди. Менинг йўқотишларсиз формулани алмаштириш таклифимни қабул қила олмади.
    -Энди нима бўлади?
    -Бунга мен аллақачон жавоб берганман. Улар энди молидан, амалидан хатто жонидан айрилиши мумкин.
    Балки мен адашаётгандирман. Аммо жуда катта ўзгариш шу яқин даврда ва шу йўналишда содир бўлади.
    Таълим, Тил,, макроиқтисодни ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларимни ҳам афсуски фақат пиар сифатида ишлатошди холос.
    Буни мен таҳмин қилган эдим.
    Чунки ИнфоАвтократия моҳиятини билсангиз, Сиз ҳам шундай ҳулоса қилар эдингиз.
    Аммо мен уларга куюниб тушунтиришга ҳаракат қилдим, хатто огоҳлантирдим.
    Улар бевосита фикрларим тўғри эканини амалда содир бўлаётган геосиёсий воқеалардан ҳулосалаб, эртами, кечми таклифимни қабул қилишига умид боғлагандим.
    Аммо улар калласини қумга тиққан туяқуш каби мендан ўзлари ва халқни ёпишди.
    Нафақат иқтисодий сиёсий, балки Тил, мафкура, Туркийлар бирлиги мавзусидаги чиқишларимни ҳам.
    Комментларимни керакли адресларга, масалан Самарқанд саммитига бағишланган тармоқдаги ўнлаб постларим, постларга комментларимни яширишди.
    Демак, уларнинг ақлидан кўра қўрқуви кўпроқ, бугун ҳам.
    Акс ҳолда менинг фикрларим нафақат миллат ва халқни, балки Давлатимнинг, унинг амалдорлари
    манфаатлари учун ҳам энг маъқул фикр, таклифлар эди.
    -узр, “Энди нима бўладиъ деган савол муҳим. афсуски унга жавоб бермадингиз.
    -Жавоб бердим, мақолалримда аниқроқ, кенгроқ ёзган эдим.
    Ҳамма айтилган фикрлар кетма-кет содир бўлаяпти.
    Ким аввалги мақолаларимда ўқимаган ёки видеоларни кўрмаган бўлса ҳам ҳозирги жавоблардан ҳулоса қила олади.
    Рационал, конструктив фикрларни айтиш ва таклифлар беришдан ўзимни олиб қочмайман.
    Афсуски унга талаб йўқ. Шундоқ ҳам таклиф талабдан анча ошиб кетди. Янаям керакли савол бўлса жонлида очиқлашга ҳаракат қиламан.
    Аввалги жонли…

Комментарии • 8

  • @uzb1312
    @uzb1312 21 день назад +7

    Домла жонли йойинни телеграмда утказинг хозир кунда хамма шундай килади жонли сухбат савол булади ташкил кила олсангиз зор буларди

  • @user-et2km7pg5o
    @user-et2km7pg5o 21 день назад +5

    👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍

  • @user-uq2vx9fi8m
    @user-uq2vx9fi8m 21 день назад +3

    👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍🙋

  • @AbdirashidOchilov-kq9ny
    @AbdirashidOchilov-kq9ny 21 день назад +3

    Domlla ollox yor busin

  • @FaxriddinMamadaliyev19
    @FaxriddinMamadaliyev19 21 день назад +3

    🤘🤘🤘🤘👍👍👍👍💯💯💯💯💯

  • @zafarjonegamkulov
    @zafarjonegamkulov 21 день назад +2

    ✅✅✅

  • @user-lt2sk4zn5d
    @user-lt2sk4zn5d 21 день назад +3

    Хайри кеч домла, ассалам алейкум. Дарс яхши кеттаяпти

  • @AliVali-vu4ip
    @AliVali-vu4ip 21 день назад +1

    Узилган йук,сизни алдпшди