НЕЪМАТ ВА ЖАННАТ

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 сен 2024
  • Фикрларингизни қолдиринг! Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
    Неъмат ва жаннат
    Жаннатга кириш
    #ҳикоялар
    #хикоялар
    #хикоя
    Дард аламлар ортида
    Мазкур ҳикоя муаллифи Мавлоно Жалолиддин Румий. "Мавлонодан Қалбга Малҳам Ҳикматлар китобидан Абдиева Муқаддам томонидан ўқиб эшиттирилди.
    Аллоҳнинг розилиги жаннатдан афзалдир. Бу ҳақида Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло жаннат аҳлига: "Эй аҳли жаннат!" дейди. Улар: "Лаббай, Раббимиз...ҳамма яхшиликлар қўлида бўлган Зот", дейдилар. Аллоҳ таоло: "Рози бўлдингизми?" деб сўрайди. Улар: "Қандай қилиб рози бўлмайлик, Парвардигор?! Ҳолбуки, бандаларингдан ҳеч кимга бермаган нарсангни бизга бердинг", дейдилар. Аллоҳ: "Сизларга бундан ҳам афзалроғини берайинми?" дейди. Улар: "Парвардигоро, бундан ҳам афзал нарса нима экан?" дейдилар. Шунда Аллоҳ: "Сизларга розилигимни ҳалол қилдим, бундан кейин сизларга ҳеч ҳам ғазаб қилмайман", дейди" (Бухорий ривояти). Шу маънодаги узун ҳадисни Имом Муслим ҳам келтирган.
    Жаннат аҳлининг Аллоҳ таолони кўриши энг катта неъмат экани ҳақида Суҳайбдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли жаннатга киргач, Аллоҳ таборака ва таоло: "Сизларга яна бир нарсани зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?" деб сўрайди. Улар: "Юзимизни ёруғ қилмадингми? Жаннатга киргизмадингми? Бизга дўзахдан нажот бермадингми?" дейишади. Шунда парда очилади, бас, уларга Парвардигорлари азза ва жаллани кўришдан ҳам суюклироқ бирор нарса берилмайди". Бошқа ривоятда: "Сўнг ушбу: "Чиройли амал қилган зотлар учун чиройли оқибат ва зиёда неъматлар бордир" (Юнус, 26), оятини ўқидилар", дейилади. (Муслим ривояти).
    Расулуллохдан (с.а.в.): "Чиройли амал қилган зотлар учун чиройли оқибат ва зиёда неъматлар бордир" ояти ҳақида сўрашди. Шунда у зот айтдилар: "Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга киргач, нидо қилгувчи: "Эй аҳли жаннат, сизлар учун Аллоҳнинг ҳузурида ваъда бор, уни сизларга тўлиқ қилиб бермоқчи", деб нидо қилади. Улар: "Юзларимизни ёруғ, мезонимизни оғир қилмадими, дўзахдан бизга нажот бермадими?" дейишади. Шунда парда очилади ва Унга қарашади". Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло уларга Ўзининг юзига қарашдан ҳам суюклироқ, кўзларига қувончлироқ нарса бермади" (Насоий ривояти).
    Абу Довуд Таёлисий ҳам бу ҳадисни тахриж қилган: Суҳайб
    розияллоху анху айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоқу алайҳи ва саллам: "Чиройли амал қилган зотлар учун чиройли оқибат ва зиёда неъматлар бордир", оятини тиловат қилиб дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга кирса, нидо қилгувчи: "Эй аҳли жаннат, сизлар учун Аллоҳ таолонинг хузурида ваъда бор", деб нидо қилади. Улар: "У нима экан? Дарҳақиқат, юзимизни ёруғ, мезонимизни оғир қилиб, бизни жаннатга киргизди-ку?" дейишади. Бу уларга уч марта айтилади. Сўнг Аллоҳ таборака ва таоло уларга тажаллий қилади, бас, улар Унга қарайдилар. Бу нарса уларнинг ҳузурида берилган нарсаларнинг энг улуғи бўлади".
    Имом Аҳмад ва Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салламдан: "Чиройли амал қилган зотлар учун чиройли оқибат ва зиёда неъматлар бордир", ояти ҳақида сўрашди, бас, айтдилар: "Дунёда чиройли амал қилтан зотлар учун чиройли оқибат - жаннатдир, зиёда неъмат эса Аллоҳ таолонинг жамолига қараш".
    Ибн Муборак зикр қилади: Абу Бакр Ҳилолий деди: "Абу Мусо Ашъарийдан Басрада ушбу хутбани эшитдим: "Аллоҳ таоло қиёмат куни жаннат аҳлига фаришталарини юборади. Улар: "Аллоҳ сизларга ваъдасини тўлиқ қилиб бердими?" дейди. Жаннат аҳли шунда қарашади, зийнат, кийим-кечак, мевалар, дарёлару гўзал-пок аёлларни кўриб: "Ҳа, Аллоҳ бизга ваъдасини тўлиқ қилиб берди", дейди. Фаришталар: "Ваъда қилган нарсасини сизларга тўлиқ бердими?" дея уч марта сўрайди. Улар атрофларига қараб, ваъда қилинган нарсалардан бирор нарса қолмаганини кўриб, ҳар сафар: "Ҳа", дейдилар. Шунда фаришталар: "Сизлар учун бир нарса қолди, албатта, Аллоҳ таоло айтганки: "Чиройли амал қилган зотлар учун чиройли оқибат ва зиёда неъматлар бор", деб. Огоҳ бўлинглар! Чиройли оқибат - жаннат, зиёда неъмат - Аллоҳ таолога қараш".
    Аллоҳ таолони жамолини кўришлик барчамизга насиб қилсин!
    Манбаалар асосида Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди имом-ноиби: Исломов Ёрбек тайёрлади

Комментарии •