Яккабоғдан эксклюзив интервью. Вилоят ҳокими: “Биздан ҳам хатолик ўтди”

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 19 дек 2024
  • Қашқадарё вилоят Яккабоғ тумани дейилса, бугун дунёнинг энг чеккасидаги одам ҳам биладиган, “Ҳоким ўринбосари нима бўлди экан?” “Тадбиркорнинг тақдири нима бўлди экан?” деб сўрайдиган бўлди. Миллионларнинг эътиборида турган Яккабоғ туманига, олдин туман маркази бўлган Яккабоғ қишлоғига бордик.
    Энг аввал кўзимиз тушган нарса шу бўлди-ки, Яккабоғ улкан қурилиш майдонига айланган, бир тарафда йўлсозлар йўлларни кенгайтириб, текислаб, асфальтлашга тайёрлашмоқда, бир тарафда электромонтёрлар ёғоч симёғочларни бетонига алмаштириб, янги сим тортмоқда. Бир тарафда кўприклар тузатилиб, ариқлар кавланса, бир тарафда усталар кўча юзидаги уйларни таъмирлашмоқда.
    ‒ Яккабоғда ҳақиқий бунёдкорлик ишлари кетмоқда, ‒ деди бизни кутиб олган ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизий. ‒ Кўз ўнгимизда йиллар давомида қаровсиз ётган мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар қайта юз очмоқда. Нафақат туман, балки вилоят раҳбарлари ҳам кечаю-кундуз Яккабоғда. Шу ернинг ўзида ободонлаштириш ишлари штаби ташкил қилинган ва исталган соатда бу ерда раҳбарларни топасиз.
    Биз штабда Қашқадарё вилоят ҳокими Зафаржон Рўзиев мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар бериб турганига гувоҳ бўлдик. Ҳали у, ҳали бу тармоқ раҳбарига топшириқ бераётган, қилинган ишларнинг натижасини сўраётган вилоят ҳокимини суҳбатга тортиш осон бўлмади. Нуқул “Ҳозир-ҳозир”, деган вилоят ҳокими шомга бориб, биз билан суҳбатлашишга вақт топди. Аммо шунда ҳам ҳокимнинг қабулини кутиб турган юздан ортиқ фуқаролардан узр сўраб, уларга “Яна ярим соатгина кутиб турасизлар”, деганини эшитиб, фурсатимиз оз эканини англадик ва юртдошларимиз жавобини кутаётган энг муҳим саволларгагина жавоб олишга ҳаракат қилдик.
    Зафаржон Рўзиев, аввало, “Обод маҳалла” дастури Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси экани ва бу дастурнинг юксак моҳияти ҳақида сўз юритиб, туман маркази Яккабоғдан кўчирилгач, Яккабоғ узоқ муддат эътибордан четда қолгани, қишлоқнинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам ачинарли аҳволга келиб қолгани ҳақида гапирди, аммо Яккабоғ энди қайта юз очишини, қисқа фурсатда қишлоқ таниб бўлмас даражада обод бўлиб, эртакмонанд гўшага айланишини айтди.
    Барча юртдошларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, вилоят ҳокими шундай деди:
    ‒ Биздан ҳам хатолик ўтди. Аввало, биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз, халқдан узилиб, манман бўлиб кетган эканмиз. Бугун замон ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз катта ислоҳотларни бошладилар, бугун халқнинг ичига кириб, ҳар бир оиланинг дардини тинглаб, унинг муаммосини ўзимнинг муаммом деб ишлашимиз керак. Афсуски, ҳамма раҳбар ҳам буни ҳали тўла англаб етгани йўқ. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ўзининг ваколатига кирмайдиган ишни қилган. Бунақа пайтда халқнинг олдига камида туман ҳокими келиб, бўладиган ишларни ўзи тушунтириши керак эди. Улар англата олмаса, вилоят ҳокими, мен келишим керак эди. Халқ туман ва вилоят ҳокимига ишонади, ўринбосарлар ё бошқа идора раҳбарларига эмас.
    Биз ҳоким ўринбосарининг ҳатти-ҳаракатига баҳо беришини сўрадик.
    ‒ Албатта, у ваколатидан ташқарига чиққани учун ишдан олинди, ҳатто унга қарши жиноий иш қўзғатилди, ‒ деди Зафаржон Рўзиев. ‒ Бундан ташқари ўз ишига эътиборсизлик билан қарагани учун туман ҳокими ва туман прокурори ҳам ишдан олинди.
    Биз тадбиркор ва унинг корхонаси ҳақида сўрадик.
    ‒ Тадбиркорнинг корхонаси бузилмайди, қайтанга у таъмирлаб, чиройли қилиб берилаяпти, тадбиркорлик иши давом этади, ‒ деди вилоят ҳокими. ‒ Аммо шуни айтишим лозим-ки, биз қонун устувор давлатда яшаймиз, қонун олдида ҳамма баробар, эҳтиросга берилиб, қонундан ташқари ҳатти-ҳаракатлар содир қилгани учун тадбиркор ҳам қонун олдида жавоб беради.
    Эслатиб ўтамиз: тадбиркор руҳий жиҳатдан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, туман ҳокимининг ўринбосари эса шифохонада даволанмоқда.
    Шу ўринда вилоят ҳокими барча журналист ва блогерларга ҳам мурожаат қилди:
    ‒ Бугун ҳамма нарса очиқ ва шаффоф, хусусан, Қашқадарёда ҳам ва Яккабоғда бўлган воқеа борасида ҳам ҳамма саволларингизга борича жавоб беришга ҳар доим тайёрман. Ким истаса, келсин, бу ерда бўлаётган ишларни ўз кўзи билан кўрсин ва борини ёзсин! Икки ой сабр қилишса, барчаларини ўзим чақираман, Яккабоғда катта бир байрам уюштирамиз, катта ош қиламиз ва барчангиз Яккабоғ жаннатмонанд бир гўзал масканга айланганига гувоҳ бўласиз. Насиб бўлса, халқимиз бу кўнгилхираликни унутиб ҳам юборади ва янгидан чирой очадиган Яккабоғда ҳамма биздан, аввало, Президентимиздан, давлатимиздан рози бўлиб, бундан кейин яхши яшайди.
    Суҳбатимизни тўлиқ равишда видеолавҳадан томоша қилишингиз мумкин...
    Каримберди Тўрамурод,
    Қашқадарё, Яккабоғдан ЎзА учун махсус.

Комментарии •

  • @nematjonismoilov4405
    @nematjonismoilov4405 5 лет назад +39

    Олдинрок бориш кк эди шунда бунчалик булмасди шу тадбиркорни отасига рахмат шу ишни килмаганда шунча одам 10 йил сарсон булса хам узгариш булмасди

  • @ЗокирНайк-е1ш
    @ЗокирНайк-е1ш 5 лет назад +1

    Яккабоглик тадбиркор катта рахмат сизга, хокимларни кузини очиб куйдингиз,куй одамларга(ХОРАЗМликларга) дарс булди сизни бу ишингиз РАХМАТ сизга.

  • @ТулкинЧавлиев
    @ТулкинЧавлиев 5 лет назад +14

    Нима учун Кашкадаре хокими янгиланадия бу эски ухажирку янги кадр мияси онги тога захарланмаган тозасидан келсин деганлар класс

  • @ИванИванов-п8р2г
    @ИванИванов-п8р2г 5 лет назад +25

    Тадбиркор камалиб кетса хам турмада зур утиради,хокимни ёккан деб роса хурмат килишади,5-4йил утиб кетади,зато курсатиб куйди,уринбосар ишдан кетибди,прокурор харомхурлар.

  • @ШукурАхмедов-с6е
    @ШукурАхмедов-с6е 5 лет назад +10

    Аcсалому алайкум Каримберди ака!
    Сизнинг халқ орасида юриб уларнинг дардини эшитиб, уларга ёрдам бериш мақсадида тайёрлаётган видeоларингизни хаммасини кўриб бораман. Сизни мана шундай фаол харакатларингизни, ҳақиқат ва адолат учун жасоратингизни кўриб кундан-кунга Сизга хурматим янаям ошиб бормоқда. Сиз бу жиҳатларингиз билан бошқа кўпчилик блогерлардан ажралиб турасиз. Сизнинг харакатларингиз туфайли жуда кўпчилик қийналаётган, дардман инсонларнинг муаммолари хал этилиб шифо топиб кетаяпди. Сизнинг бундай саъй-харакатларингиз билан савоб ишларни қилиб халқимизнинг дуоларини олиб юрибсиз. Сизга кўпчилик қатори менинг ҳам хавасим келади. Илойим умрингиз узоқ бўлиб миллионлаб юртдошларимиз бахтига соғ-саломат бўлинг. Сизга ўхшаган блоггерлар янада кўпайса бу халқимиз учун фақат ютуқ келтириб, юртимизнинг келажакда буюк давлат бўлиши учун хизмат қилиши шубхасиз. Сиз каби азиз инсонларнинг борлиги туфайли юртимизнинг кундан-кунга гуллаб-яшнаб, ҳар томонлама тобора ривожланиб бораётганлигидан фахрланаман.
    Хурматли Каримберди ака!
    Шу ўринда Сизга битта илтмос билан мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг Тошкент вилояти Бекобод туманида ҳам муаммолар тиқилиб ётибди. Айниқса Бекобод туманидаги "Ғалаба" фермерларуюшмаси, "Қиёт" қишлоқ фуқаролар йиғини, "Уяс", "Найман" махаллаларида йўл масалалари, сув, тиббиёт ва бошқа соҳаларда жуда кўплаб муаммолар йиғилиб ётибди. Аҳолимиз томонидан бир неча йиллар давомида мурожаат қилинмаган мутасадди ташкилотларлар қолмади. Аҳоли томонидан қайта-қайта мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қандай натижа бўлмаяпди. Бекобод шаҳридан "Уяс" махалласигача бўлган қарийб 10 км масофадаги катта трасса йўлининг аҳволи жуда аянчли бўлган аҳволда, яъни авария холатида бўлиб ётибди. Бундан ташқари 3-4 та махаллада ичимлик суви умуман йўқ. Бекобод тумани маркази Зафар шахарчаси билан бизнинг "Уяс" махалласи орасидаги масофа қарийб 30 км масофада бўлиб унга мана шу аварийний йўллардан беморларни олиб етказиб боргунгача 1-2 соат вақт ўтиб кетаяпди. Бунинг натижасида жуда кўплаб нохуш холатлар рўй берган. Буни "Ғалаба" фермерлар уюшмасининг "Уяс" махалласи аҳолисидан сўраб суриштириш орқали ҳам гувоҳи бўлиш мумкин. Юқорида таъкидланганидек бу масалалар юзасидан бир неча маротаба ёзма ва оғзаки равишда юқори ташкилотларга мурожаатлар қилинган. Лекин натижаси бўлмаяпди. Сиздан илтимосимиз шундан иборатки, Бекобод тумани "Ғалаба" фермерлар уюшмаси "Қиёт" қишлоғига бир келиб одамларнинг дардини тинглаб youtubeга видео тайёрлаб олиб чиқсангиз нур устига аъло нур бўлган бўлар эди. Зер Сизнинг каналингизга аъзо бўлганлар сони кўплиги ҳамда Сизнинг видеоларингиз жуда таъсирлилиги туфайли кўпчилик одамлар томоша қилишини, шу жумладан мутасадди рахбарларнинг ҳам томоша қилишини эътироф этган ҳолда бундан яхши натижа чиқишини умид қилиб қоламиз. Мен ўйлайманки, бундан жуда яхши ва жуда кўпчилик учун томошабоп видео тайёрланиши шубхасиз.
    Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бизнинг "Ғалаба" фермерлар уюшмаси "Уяс" махалласидан ҳам юртимизнинг бошқа жойлари сингари жуда кўплаб зиёли, ўқимишли, билимли инсонлар жуда кўплаб етишиб чиққан. Ҳозирги пайтда махалладошларимиз юртимизнинг барча гўшаларида ўқиб, ишлаб ўз фаолиятини олиб бораяпди.
    Хурматли Каримберди ака! Юқоридагиларни инобатга олиб Сиздан ушбу илтиммосномамизни ижобат бўлиши учун ўзингизнинг қимматли вақтингизни аямайсиз деган умиддаман. Шундай ажойиб серқуёш юртимизда Сиздек адолат учун курашувчи инсонлар бор экан хақиқат албатта қарор топишига, адолат ғалаба қозонишига ишонган ҳолда, келажакда барча юртдошларимиз албатта ўз орзу-истакларига эришади деб ишонаман.
    Сизнинг юртимизнинг равнақи ва буюк келажаги йўлида олиб бораётган сермашаққат ишларингизда бизнинг "Уяс" махалласининг меҳнаткаш ва захматкаш аҳолиси томонидан Сизга келгуси ишларингизда улкан зафарлар, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламан.

  • @СОГЛОМХАЁТ-с5к
    @СОГЛОМХАЁТ-с5к 5 лет назад

    Ассалому алайкум азиз инсонлар.Хоким бобо чиройли гаплар гапирибди.Амалда шундаймикин.Самарканд вилояти ишлари нима булди.У халкни такдири нима булди.Блогер ака. Рахбарларга оллохдан инсоф сураймиз.

  • @mardonking7080
    @mardonking7080 5 лет назад +19

    Бирор давлатда халкни уйини бузгани йук.

  • @ПримссрорПвмрввио
    @ПримссрорПвмрввио 5 лет назад +9

    Бу ифлос хороми гирт порахур эшак Кашкадарени еб битираяпти хамма уругига янги уй берди оддий халкка хеч нарса йук бу ифлосни ишдан бушатиб ташлаш кк

  • @СайфиддинСувонов-х8т

    Суз боши Ассалом,иш боши интизом,хурматли Зафар Рузиевга Кашкадарё вилоятига,Карши шахрига нима иш килдингиз деган саволни бериш керак эди,хурматли Зафар Рузиевни Карши шахрида махаллага бориб,махалла фаоллари билан учрашибти деган гапни эшитмаганман,эшитмасам хам керак, Кашкадарё вилоятига, Карши шахрини обод килишга Нуриддин Зайниевни мехнати куп,масалан хар хафта ёки икки хафтада бир марта 7 митти туманда эски гилам бозорни олдида тонг сахар 5.45. 6.00 да мажлис утказар эди,махаллани айналиб куриб чикарди бир неча маротабо гувохи булганман,пиёда юриб айналиб юрганини

  • @НуротаЭкоДом-у2ц
    @НуротаЭкоДом-у2ц 5 лет назад +2

    Ишониш кийин буларга

  • @БахромИсмаилов-ы3ы
    @БахромИсмаилов-ы3ы 5 лет назад +28

    Кулока логмонди осди хоким хам

  • @muzaffaryunusov3590
    @muzaffaryunusov3590 5 лет назад +3

    Мана мен деган казо-казолари хам улади, борар икки метр ер агар насиб килса...

  • @Abdurahmon-q1d
    @Abdurahmon-q1d 5 лет назад +20

    1.05 нима деди мустакиллик йилларидаям хеч нарса килинмаган эди дедими,хозир нима мустакилмасмизми ёки Узбекистонни кимгадир совга килишдимикан

  • @глебДияров
    @глебДияров 5 лет назад +12

    Нималар деб валдираяпти бу хоким , худди мажлисда гапираётган баланд парвоз гаплар, президентни мактавер, мактаверсанг сени ишдан бушатмайди

  • @БахтиёрМуминов-ш7э
    @БахтиёрМуминов-ш7э 5 лет назад +14

    Каримберди ака базур чидаб турганлари куриниб турибди шапатидан берворсалая дисам бумади 😁

  • @НуротаЭкоДом-у2ц
    @НуротаЭкоДом-у2ц 5 лет назад +9

    Президентга хиенат килган одам шу

  • @САЙФУНТВ
    @САЙФУНТВ 5 лет назад +9

    ТАДБИРКОРНИ ҚУЙИБ ЮБОРИШ КЕРАК. У ЎЗИЧА ҚИЛМАДИКУ БУ ИШИНИ. АХИР ЙУНГА ОРГАН ХОДИМЛАРИ УНИ ХИМОЯ ҚИЛМАГАНИДАН ЎЗИНИ ХИМОЯ ҚИЛДИКУ. УНИ ҚИЛГАН ХАДДИ ХАРАКАТИГА ШУ ҚОРНИ КАТТАЛАР МАЖБУРЛАШДИ. ҚАЧОНГАЧА ШУНДАҚА ЭРТАКЛАРНИ АЙТАСИЛАР, ЁКИ ХАҚИҚАТНИ ТАН ОЛМАЙСИЛАР? кўриб турибмизку нималар бўлаётганини. сиз шунчалик халқни кўнглига қараганингиздан тадбиркор мулкини химоя қилиш учун, бино ичидаги одамларни химоя қилиш учун хоким ўринбосарини ёқишга тўғри келди!!

  • @АзизОлимов-э3и
    @АзизОлимов-э3и 5 лет назад +11

    Олдинрок,каерда,Турган,экан,сандайчинла,купайса,халк,хеч,качон,Рози,булмайди

  • @ФерузМуродов-ь8н
    @ФерузМуродов-ь8н 5 лет назад

    Гапирадиган гаплариз юракдан рост булса илохим умрингиздан боракат топинг!!!!!

  • @baxrondilov4612
    @baxrondilov4612 5 лет назад +17

    Ойлик олияпти эмас ойлик олияпмиз деб айтинг хокимбобо,тадбиркорди бошингизга кутармангда,бечора уша тадбиркорди шу ишди килишига сизди ходимларингиз ва сиз сабабчисиз,тадбиркорди бола чакасини каргиши урмасин десангиз ердам килингда гапларингизни исботини курсатинг.

    • @srojiddinabduvaliev303
      @srojiddinabduvaliev303 5 лет назад

      Usha tadbirkor usha kalamush urin bosar tuuuuyyymaaaaaaevnii yokmaganda shu xokim bobo yakka bokka kelmasmidi men shu fikrda man

  • @Руслан-м2з5е
    @Руслан-м2з5е 5 лет назад +5

    Одамларга Лагмон иляпди булар халк душманлари

  • @ДжонАбдикодиров-е9ч

    Катта хароми шу буни хам ёкиш керак.кут

    • @user-ll7mh4kl1o
      @user-ll7mh4kl1o 5 лет назад +1

      Каримберди ака вилоят хокими Зафарбой ўзига бор камчиликни, ман, ман сирашни ва яккабоғ қўрғонини ҳалқини ёмон кургани ўчун ўз қўйган кадири мансурни адоватигаТадбиркорга енгиллик қилишга яқинҳам келмади бу аниқ қайси журналист манбилан гаплашса ҳамма ҳамма ҳақиқатни З, Рўзиевни юзига айтиб исботлаб бераман энди Хокимликдан жонимдан азиз Президентимиз Ш. М. МИРЗИЁЕВ ТАШРИФ БЎЮУРИБ ИШИМДАН ОЛМАСИН ДЕБ Пахтақўйиб Қамоққа олмасин деб ўз хатосини оёғи ердан узилганини этиёпти Шундан кура мард бўлса ишдан кетсин Қашқадарё вилоят, туман, қишлоқлар, ва Ҳалқ учун Ҳеч бир иш қилгани йўқ қилмайдиҳам шу синовдан утса яна эски. Тоз. Эски хоммом бўлади Зафарбой керак эмас ўзмансабинг олдига қоп қоп ёлғон тўқиб

    • @user-ll7mh4kl1o
      @user-ll7mh4kl1o 5 лет назад +1

      Ёлғон гапирганини Яккабоғ ҳалқига ош бериши шарт эмас З Рўзиев севгилиси Матлюбани биричи ўзини кейин опа ука, акасини, жиян, куёвларини аптика, дукон, қуруш учун тўйдириб олсин , хокимликларга, Раҳбарликларга,, қўйдирсин З. РЎЗИЕВНИ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШИ БИЛАН ИШИ ЙЎҚ АММО ЗРўзиев ишдан кетган кун Зафаржони танимей қолади у Дўнёга ҳам шунча, мансабу, ер, дукону, аптикаларни, боғчаларни,, туман захирадаги ерларни олиб кетса керак буХардурилар оллоҳ сўзи билан қасам ичаман З Рўзиевлар тўлиб тошиб , кекириб қолишди, ўзи,

  • @saidarziev3726
    @saidarziev3726 5 лет назад +8

    Буни шайтон б н камаб куйса шайтон чой узатиб турадику

  • @nurbekjuraev6146
    @nurbekjuraev6146 5 лет назад

    Качон бир тинч яшарканмиз бузилиш курилиш чанг ютиш б.н хаётимиз утябти.

  • @ОзодбекЮсупов-ш2ь
    @ОзодбекЮсупов-ш2ь 5 лет назад +7

    Сен хоким узинг буйрук бериб бузиб ташла хаммасини дегансан. Булмаса замхоким булдезорга чикмасди. Энди чикволиб Шавкатбойни кутини ялаяпсан.

  • @Шахшах-у8б
    @Шахшах-у8б 5 лет назад

    Каримберди ака саломалекум мен сизни мхулисизман хурмат киламан сиздан бир илтимос Бухоро вилоят жондор тумани хакида ралик чикаринг иложи булса жондор тумани марказий кучалари жудахам ёмон ахволда шахсан мен яшайдиган куча жондор марказий кучаларидан хисобланади лекин брор марта асфалт булмаганда ёмгир ёгиб колса булди юришни умуман иложи юк устига устак якинда вадапровод утказишди юлар унданхам ёмон ахволда колди харйил вада беришади хокимятдан бажаоишмайди иложи булса илтимос шу хакда гапириб утсаизхам майли совобга колардиз олдиндан Рахмат

  • @ХасанбойАбдураимов-б5с

    Хоким бувалардан илтимос тадбиркор мехнаткаш халкизи хафа килмэн якабогда халол инсонлар куп кичкина амэрка якабог

  • @sardor_88
    @sardor_88 5 лет назад +3

    Уша инсон уз шахсий мулкини химоя килдику бу эхтиросга берилди дийди.

  • @jamshiduz1626
    @jamshiduz1626 5 лет назад +2

    Uzbida eng yomon hokimlar uchligiga kirar ekan

  • @ИванИванов-п8р2г
    @ИванИванов-п8р2г 5 лет назад +13

    Факат баланд парвоз гапларни уйида ёдлаб келганми,тилинг бошка дилинг бошка сани.

  • @БегзодУмиров-ъ2о
    @БегзодУмиров-ъ2о 5 лет назад +4

    Каримберди ака сиз билан кандай боглансак булади бизнинг кишлогимиз да шунака буз бузлар бошланмокда телефон номерди колдирсангиз

  • @vohidjonboboxujayev5412
    @vohidjonboboxujayev5412 5 лет назад +2

    Мен бир нарсага хайронман юртимиз шунчалик тормидики кайга карама шундогам газ, свет, сув , солик яна МИБ га ухшаган ташкилотлардан тинч булмаган халкни хонадонларини бузха буз килмасдан бошка ер майдонидан кураверса булмасмиди , Замонавий , ута Замонавий иморату шахарларини . Барибир бузмасдан бошка ер майдонидан кураверсин нафакат мени аксар халкимизни истак хохишидир. Гуеки бели огримасдан маблаг окиб келадиган одамдек сокин гапиришини каранг !. Шундогам халкимизни аксар эркаклари нафакат эркаклари балки аеллари минг азобда юртидан , Ота онаси , бола чака якинларидан кечиб узга юртлардан ризкини териб келяптику . Ким сабабли юкорида утирган ахмоклар сабабли ...

  • @lutfullasayfullayevich9419
    @lutfullasayfullayevich9419 5 лет назад

    Асаломуалайкум.хожибобо.бизга.ободончилик.кирагимас.бизнитинчкуйсабулди

  • @ХасанРавшан
    @ХасанРавшан 5 лет назад +4

    Хоким сал кулни йоглаволинг лагмон узилип кетмасин кулокка етиб боргинча

  • @xumayunrajobov7445
    @xumayunrajobov7445 5 лет назад +6

    Буларни айбни очиб ташлайдиган хакикий демократия ни талаб киладиган мухолифат булмаса булар бугун али эртага вали деб алдаб юрийверади

  • @uzbekuzbek1694
    @uzbekuzbek1694 5 лет назад +1

    Мани битта савол кийнайди нима дейсизми Хокимдан тортиб то оддий пахтакорларгача Президент деб айтишдан олдин мухтарам йоки хурматли дейишлик нима учун Хабибимиз Росулимизни номини тилга олганимизда Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи вассаллом деб саловат айтмасдан оддийгина килиб фокатгина исмини айтиш б.н чекланамиз манимча рахбарлик вахтинчалик эканлигини эканлигини унутиб койдикмикан

  • @lazizishankulov3393
    @lazizishankulov3393 5 лет назад

    Замон узгаробди лекин сиз узгармаебсиз зайниев Зур ишларди барибир

  • @СергейАзимов-ю3д
    @СергейАзимов-ю3д 5 лет назад +3

    Харомилар енишдан куркдинми,сукалар узбек халкининг душманисан хоким харомилар

  • @husenolimov2743
    @husenolimov2743 5 лет назад

    Одии инсондан сураш керак уша йерга яшаёткан рахбар хато килиш керак емас.

  • @АбдукаримАбдулазиз

    Буни гапига ишонманглар хамма ишкални устида мана шу туради яккабогни сотиб единг сен гала мараз яккабогга бир иш килиб булмай колди шунинг учун чет элда сарсонмиз

  • @ЕроловМухриддин
    @ЕроловМухриддин 5 лет назад +1

    Hokimlar quruq gap aytadi tilda boshqa cho'ntakni ichiga kiradiganini ko'rganda bozhqacha hokimlar to'g'ri ishlaganda yakabog'da shuncha ish bo'lmasdi xalqni bir soat o'ylaganda katta o'zgarishlarni ko'rardik hokim quruq o'z manfatini o'ylamay xalqaham jon kuydiring iltimos

  • @MuttabarMuttabarrr-eo7hh
    @MuttabarMuttabarrr-eo7hh Год назад

    Mengayam yaxshilik qiling gaplariz rost . Bulsa

  • @БоходирРустамов-р9н

    Сан качон халкни ишитдинг сука ман Каршиданман 10 марта бордим кабулингга сука

  • @СоняЯрашова
    @СоняЯрашова 5 лет назад +3

    Хоким тога яна айтиб беринг кундуз амакини эртакларини 🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣

    • @bekbek8589
      @bekbek8589 5 лет назад

      Ikita bo'lsa undanam yaxshi haligi sichqonlari to'yi bor ediku🤣🤣🤣🤣

  • @ХасанбойАбдураимов-б5с

    Якабогди харканча обод килса Кам у якабог кичкина амэрка макомидаку халки яхши инсонлар шахсан мен узим халкни яхшлигига гувох булганман андижондан басри ахматака абтобус шофри бор Эди шу инсони якабогликлар шу одамди курсалар солом айтилар

  • @ИскандарТемеров
    @ИскандарТемеров 5 лет назад +1

    Кайрогоч Чуброн кишлокида обад махалла дастури фебрал ойи бошланивди хозиргача курик гап севит сув йуллар янгиланади девди кимнидир екиш керакми билмадим пулни еб булди шекилли

  • @ИскандарИскандар-м1п

    Воой гапни эшиб юборар экан манбуни хакики санат дейилади артист экан кандай гаприб ташадиларку ажабоо

  • @timurvolkov1868
    @timurvolkov1868 5 лет назад

    Ишонарли ертак айтишкерак

  • @Обуначи-у3щ
    @Обуначи-у3щ 5 лет назад +5

    Эндими

  • @shuxratkamalov1743
    @shuxratkamalov1743 5 лет назад

    Xay iflos xokim Olloxdan quri tadbirkordi qamatma sanday eshak miyya xokimlar ayibdor odam bulganihda usha tadbirkor sanlardi yokarmidi Ollox shu yoman ishlaringni tez kunda jazsiz koldirmidi kurasan shu xor bulasan sanlar

  • @user-Alixon
    @user-Alixon 5 лет назад

    😭😭😭😥😥😥😭😭😭😭😢😢😢😤😤😤😤😤

  • @MuttabarMuttabarrr-eo7hh
    @MuttabarMuttabarrr-eo7hh Год назад

    Savolga javob bersinlar xokin bobomiz kutaman javobini

  • @edenhazard7862
    @edenhazard7862 5 лет назад

    Ассалому алайкум . Уша тадбиркор шундай килмаганда
    ким , кайси мансабдор этибор берган екий берар Эди
    бизда хали хам баьзи бир каламуш ва галамуслар етарлиг
    узини фойдасига адашиб кимнидур елгон аризалар Билан камаб юборишади мана бундака хакикатга куз юмушади оила ва кургонини химоя. килган учун айибдор килишга харакат килишади . Яхши хам яратга эгам шундай
    мард ва халк парвар юрт бошини берди.

  • @timurvolkov1868
    @timurvolkov1868 5 лет назад

    😂😂😂😂😂😂😂😂ешитиб мазза килдим ертаклани

  • @ИлхомИлхомович-ч7м
    @ИлхомИлхомович-ч7м 5 лет назад +4

    Хоким бобо жуда кундуз бобони эртагини яхши ётлаб олган экансиз сиз оддий халкка шу гапни айтаоласизми ёлгон гапиришни яхши кураркансизу ман шу ёшга кириб хокимлар халкка яхши момлада булганини курганим эшитганим йук хеч кайси хоким президентимиз айтганини килгани йук хоким бобо бу гапларни огизда эмас амалда килинг кейин ишонамиз.

  • @salomok.7031
    @salomok.7031 5 лет назад +4

    Яна сапсата ёлгон гаплар. 180 градусга бурилиб зурлик эмас ёлгон вадалар билан фукораларни яна уйни бузишади. Бузишдан илгари уй ёки бир уйга йитадиган пул бер. Кучада ётмасин инсонлар . Админ бизга мунака курсатувларнг керак эмас пахта куймай хокимларга. .

  • @ИскандарАбдуллаев-ю3ц

    Менда хам бир муаммо бор эди

  • @jahongirmatchanov7913
    @jahongirmatchanov7913 5 лет назад

    Шу одамларни уйини бузиш керак Кейн кучада полоткада яшасин бу искртлар

  • @soloxiddinibragimov9579
    @soloxiddinibragimov9579 5 лет назад

    Ассалому алайкум

  • @nodistoshtemisov2592
    @nodistoshtemisov2592 5 лет назад

    Бир шу инсонди урнида ишлаб кур узинг билмасдан шарх езмай хокимимиз фидоий инсон

  • @АбдувалиАбдумаликов-ж5г

    Кут узда конун устиаор дедими узин конуни бузасан буйрук чикар компенцасия бер.ош хам тадбиркор хисобидан. Призидет де мухтарамни кушма.призиденти курук гапи конунмас уни делога тикиб булмайди

  • @СамаркандРассия
    @СамаркандРассия 5 лет назад

    Призидентимиз тортганларидан кийин муло минган ишакдак булипти

  • @АликШарапов-с5г
    @АликШарапов-с5г 5 лет назад

    Яна куз боямачилик яна пахтакорлик ,товба биза рахбар биз деябдими ,аслида халкни хизматкорсан хокимжон елгонларинг билиниб турибди ,

  • @mardonnabievich4837
    @mardonnabievich4837 5 лет назад +1

    Шохмат булди лекин !!!! . Гурромлик бн. Агар Узбекистони шохмат доскаси деб хисоб килсак .!. Шу фигураларини хаммаси йук килиб .Кесакдан фугура ясаб уйин бошлардим ...

  • @БоходиржонАкбаров-ц6е

    Шахардаги ерларди нархи баланд нега кишлокларга боришмайди

  • @gulnorailhomova1203
    @gulnorailhomova1203 5 лет назад +1

    Нима учун тадбиркорга касддан одам улдириш деган модда куйилди.Ахир у узининг мулкига зарар келтираетган ода мга узини химоя килиб шикаст етказган.Саволга жавоб бермасдан секин атмаска килиб президент мактаб пахта куйиб гапиришиничи буни.

  • @user-Adekvat
    @user-Adekvat 5 лет назад +5

    Каримберди ака ,менга баландпарвоз гапларинг керак эмас демайсизми?Бу ифлос хам гапни айлантираётгани куриниб турибдику.президент ундай деган бундай деган дейдию узи тескари иш килади.Нафтанланади сенлардан халк ифлослар!

  • @Hayrullahodja
    @Hayrullahodja 5 лет назад +1

    Шу хокимди хозир олиб бориб камаб бир сураб суруштирив килса уйидан беркитган жойларидан камида икки миллион доллор чикса керак!

  • @SamsungSamsung-ef5zc
    @SamsungSamsung-ef5zc 5 лет назад

    Xokim buva kankret gapirdi omon bulsinda tadbirkorni boshiga kutaradi xali kutib tursayiz

  • @husniddinberdiev9500
    @husniddinberdiev9500 5 лет назад

    Роса алдашга устада була

  • @isroiljonmamadaliev1486
    @isroiljonmamadaliev1486 5 лет назад

    Бирчи набада Уй жой курлишга эмас балки пора хорлика Карши курашиш керак

  • @АбдурасулАхмедов-ц3щ

    Мана шу пахтадан ярим кг керакда.хает яхши булиб кетармиди.приздентимиз,Мухтара приздентимиз..............

  • @nuriyormeyliyev9233
    @nuriyormeyliyev9233 5 лет назад

    Бушатиш керак бу хиенаткорни юколсин

  • @АликШарапов-с5г
    @АликШарапов-с5г 5 лет назад +1

    Пашоле ,елгонлиги билиниб турибди ,зайбал нах ,канча пул ювганингни айт ,шу махаладан

  • @yuristoktamovaumida6217
    @yuristoktamovaumida6217 3 года назад

    Зафар Рузиев узингиздан
    гапиринг. Бу гапларингиз
    ПУСТОЙ патрон.Хоким-
    ларни сайлаб куйилади-
    ган вакт келса, факатги-на сайловчи булишга
    яраб коласиз.

  • @SashaDemanov
    @SashaDemanov 5 месяцев назад

    Факат кино сериал ваще Америкага кетиш керак

  • @АнварРустамов-г3п
    @АнварРустамов-г3п 5 лет назад

    Кичгинагина муамоси милон милион кридитда кулока лагмон илдиз

  • @ЗокирНайк-е1ш
    @ЗокирНайк-е1ш 5 лет назад

    Тадбиркорни куйиб юборинглар у тугри иш килган.

  • @ГанишерКучкаров-ы1х

    Бу Хокимча порахур расво инсон каранглар ёлгонди айтишдан тухтамасдан сузлаяпти?- Уят жуда шарманда килди ЯККАБОГДИ-?

  • @qiziqarlivoqealar7941
    @qiziqarlivoqealar7941 5 лет назад

    Кашкадарйода чол бомаган яккабог билан китоб шахри колуди дарахтла кесилип янтогзор боларканда енди😅йокишга дарахт бориди енди у хам йо енди янтогни ёкамиз кишда

  • @СамаркандРассия
    @СамаркандРассия 5 лет назад

    Одам булипсан одамлари азоб бириб

  • @оооооо-и4я
    @оооооо-и4я 5 лет назад

    Каримовни отам деб юрган ахмоклар диккатига. ..Бу одам уша оталарингни назарига тушган яхши куриб беш йил кишлок хужалиги вазирлигини бериб куйган эди. Факат Ш Мирзиеев жаноблари буларни пастрокка тушириб халк хизматчиси эканини эслатиб куйди

  • @sarvarkhalilov5583
    @sarvarkhalilov5583 5 лет назад +1

    Bushatish kerak zafar ruzievni noloyiq hokim. faqat paxta quyadi prezidentga bilim yuq bundan zur talantlilar bor

  • @ИлесжонАлимов-й2х
    @ИлесжонАлимов-й2х 5 лет назад +2

    олдинрог.уйлаш.кераг.эди

  • @goszjj9687
    @goszjj9687 5 лет назад

    Прзентмз гапрмаганда хама уйларди йок клардларнг бита бита

  • @БобурСоатов-р3в
    @БобурСоатов-р3в 5 лет назад

    Nima uzgarish buganakan Eski Yakkabog'da netolka eski yakkabog' balki butun Yakkabog'da bitta kinoteatr yoki narmanli park yuq. San pearchi jurnalist kelishib rolik taxlashni yeg'ishtir.

  • @murodillahonnasretdinov3015
    @murodillahonnasretdinov3015 5 лет назад

    Вилоят ҳокимини ушбу гапларига ишонгим келаяпти, лекин ИШОНМИЙМАН! Яккабоғ туман хокими ва унинг замларига ўзиз топшириқ бергансиз, Бош вазиримиз Хоразмга бориб селектор ўтказмаганларида Сиз ҳам Яккабоғга кемасдиз! Ман Қашқадарё вилоят хокимини биронта гапларига ишонмийман сабаби, амалда кўрсата олмаяпсиз!

  • @АликШарапов-с5г
    @АликШарапов-с5г 5 лет назад

    Тадбиркор хакидаги саволга гапни олиб кочди ,значить камаларкан ,хали каламушлар ни кузи очилмади ,бу дегани тадбиркорга каршилиги билиниб турибди ,узини ишдан олиш кк ,зайбат килдинг обод махала деб ,ешларга иш топиб бер ,ифлос ,уйингни бориб куришса узинг кандай яшаябсан

  • @САЛОХИДДИНАЮБИЙ-ь3н

    ХОКИМ СЕН ХОРАМХУРСАН ШАВКАТ СЕНДАН БАТТАР ХОРАМХУР ШУ КЕТИШ БУЛСА ХАЛКНИ ХОР КИЛИШАСАН. ГАПЛАРИНГ ХАММАСИ ЁЛГОН. БУ ДУНЁДА ХАМ ОХИРАТДА ХАМ ХОР БУЛИШАСАН АГАР ВАКТИДА ТАВБА КИЛИШМАСАНГ.

  • @odilbeksattarov7049
    @odilbeksattarov7049 5 лет назад +1

    мухбир ака пахол солмай бу вокеадан кейин мардона ишдан бушаб кетмайсизми деб савол бермайсизми эртак эшитмай узи асли чакки интервю олибсиз эртак каримбердиака марс сайерасидамисизлар

  • @musishka1082
    @musishka1082 5 лет назад +2

    Елгон гапирма Приздент Узбекистонни жар екасига олиб келди ислохат эмас исловатга айланди

  • @boymurodelmuradov3804
    @boymurodelmuradov3804 5 лет назад

    Хокимларни айтгани,малина тугри келмайди

  • @asror_toga
    @asror_toga 5 лет назад

    Ошни кимни хисобидан қиласиз?

  • @ПримссрорПвмрввио

    Энди бушаса хам буларди пулни керагидан оптику йигиб олди порахур юкорига хам пора бериб турадида шуннинг услуг буни мушигини пишт.деаолмайди балик бошидан сасийди

  • @Узбегим-о5и
    @Узбегим-о5и 5 лет назад

    Бу Яккабогми, ёки Суриями?! Хаммаёкни вайрон килиб ташлабсанларку, хокимваччалар?! Халкни дод деганича хам бор эканда! Ут куйган тадбиркорни мен тушуна бошлаяпман!

  • @АбдуллохАчилов
    @АбдуллохАчилов 5 лет назад

    Малатце ок

  • @57p24
    @57p24 5 лет назад

    Конун булса нимага уни иморатимни ноконуний бузмокчи булинг?

  • @muzaffaryunusov3590
    @muzaffaryunusov3590 5 лет назад +2

    Ассалому алейкум! Обод килиш учун одамларни какшатиш керак эмас хоким жаноблари??? Сизлар факат уз чунтакларини уйлайсизлар... Узини эски уйини урнига янги куриб беринглар жуда одамларини махалласини обод килмокчи булсаларинг...???

  • @МИРА-э8о
    @МИРА-э8о 5 лет назад

    Хурматли Каримберди ака. Сизга Президент халкдан кечирим сурасин деб рухсат берди. Нимага бунааа олди кочди гапларга кулок солди. Шарт шарт саволни куйиш кере эди. Яна уйин кибсиз. Нима кераги бор бунака кузбуямачиликни.

  • @bobirganiev9979
    @bobirganiev9979 5 лет назад

    Икки юузламачи угри