Muhammad s a v - Afzal Rafiqov
HTML-код
- Опубликовано: 30 мар 2021
- Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида аввалги самовий китобларда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликлари ҳақида башорат берилгани айтилган. Жумладан, Аъроф сурасида шундай дейилади:
“Улар шундай кишиларки, уммий (саводсиз) Пайғамбарга - номини Таврот ва Инжилда ѐзилган ҳолида топадиган - элчимизга эргашадилар. У (Пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ѐмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилади, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда улардан юкларини ва устиларидаги кишанларини олиб ташлайди. Бас, унга имон келтирган, уни улуғлаб, унга ѐрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган Нурга (яъни, Қуръонга) эргашган зотлар - ана ўшаларгина нажот топувчилардир” (Аъроф сураси, 157-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай улуғ сифатлар билан васф қилмоқда. Бу оят ақлли ва инсофли ҳар бир инсонни у зотга имон келтириш ва итоат этишга ундайди.
Биринчи сифати: у зотнинг барча инсониятга пайғамбар, башорат берувчи ва огоҳлантирувчи эканларидир.
Иккинчи сифати: Аллоҳ таоло у зотга қиѐмат кунига қадар боқий қолувчи энг мукаммал ва ҳамма соҳани қамраб олувчи шариатни бергани.
Учинчи сифати: у зотнинг уммий эканликлари. Ҳақиқатан, Пайғамбар алайҳиссалом ўқиш ва ѐзишни билмаганлар. Бир устоз олдида ўтириб илм олган эмаслар. Балки Аллоҳ таоло у зотга Жаброил алайҳиссалом воситасида Қуръони каримни нозил қилди, Ўз даргоҳидан улуғ ва баракали илм берди. Пайғамбар алайҳиссалом ана ўша илм билан ўзларига нозил қилинган Қуръони карим ҳукмларини баѐн қилиб бердилар. Бу борада у зот барча файласуф, қонун чиқарувчи, тарихчи, табиий илмлар соҳибларини ортда қолдирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг санаб ўтилган илмлардан бехабар эканликлари у зот келтирган таълимот Аллоҳ таоло тарафидан ваҳий қилинганини исботлайди.
Shunday ovoz sohibi ovozidan ayrildi Alloh shifo bersin.
Кирсам 83 та лайк агар биронта бехайо филим булганда 1000000 лайк бупкетарди есиз аа холимизни кийомат куни курамиз
Nafs ortidan qilayotgan ishimizni Alloh kechirsin
Ассаламу алайкум. Аллохим рози булсин.
Vaalaykum assalam va rohmatullohi va barokatuhu. Alloh hammamizdan rozi bõlsin
Рахмат сизга
Soğ bõling
❤❤❤
UMIRIGIZGA ALLOH BARAKASINI BERSIN OTA ONAGIZGA RAHMAT ALLOH ROZIBOʻLSIN
Rahmat, Alloh hammamizdan rozi bo'lsin
Ассалом алайкум, рахмат сизга.
Arzimaydi, soğ bõling!
Assalamu alaykum va Rohmatullohi va barokatuh Ramazon muborak🎉☝️
Vaalaykum assalam va rohmatullohi va barokatuhu, hammamizga muborak bõlsin
Assalom alekum shuni mp3 varianti bomi?
Vaalaykum assalam va rohmatullohi va barokatuhu. Mp3 varianti bor Afzal Rafiqov telegram kanalida