Размер видео: 1280 X 720853 X 480640 X 360
Показать панель управления
Автовоспроизведение
Автоповтор
ОНАМГА ХАТ Қайтгим келди, онам, ёнинггаЮрагимда исмсиз дардлар.Совуқ хонам, соат чиқ-чиқи,Ташқарида хазонрез боғлар,Ёмғирнинг жим хониш қилиши...Бариси ҳам нечундир бу дамТуширмоқда сени ёдимга...Қайтгим келди, онам, ёнингга.Юрагимни очиб гапирсам,Кам-кам бўлар менда бундай ҳол.Шодмон юрсам, менинг ёдимгаСен тушмайсан ростдан, онажон.Ногаҳоний бундай ҳолда-чи,Шундай кўргим келади сени.Айтсам сенга бор гапларимни,Орзуларим, ҳасратларимниЙиғлаб, кулиб айтгим келар, ҳа,Одамларнинг қадру қимматинАнгламаймиз бирга бўлганда.Аммо ногоҳ узоққа тушсак,Ё танҳолик ҳасратин чексак,Баъзан шундоқ,Одам зотинингТирноғига зор бўламиз, ҳа!Тушунмайман бул ҳақиқатни,Сен-ку, ахир онасан, она...Онам, ранжимагил хатимдан,Мен ростини ёздим, шод дамимСен тушмайсан асло эсимга.Аммо ҳаёт ўзи, биламан,Солар сени ёдимга бот-бот.Яъни, бошимизни доим ҳамОна бўлиб силамас ҳаёт . 1989 SVARCHIK
ASSALOM U ALAYKUM
TASHKENT UZBEKISTAN SVARCHIK
ОНАМГА ХАТ
Қайтгим келди, онам, ёнингга
Юрагимда исмсиз дардлар.
Совуқ хонам, соат чиқ-чиқи,
Ташқарида хазонрез боғлар,
Ёмғирнинг жим хониш қилиши...
Бариси ҳам нечундир бу дам
Туширмоқда сени ёдимга...
Қайтгим келди, онам, ёнингга.
Юрагимни очиб гапирсам,
Кам-кам бўлар менда бундай ҳол.
Шодмон юрсам, менинг ёдимга
Сен тушмайсан ростдан, онажон.
Ногаҳоний бундай ҳолда-чи,
Шундай кўргим келади сени.
Айтсам сенга бор гапларимни,
Орзуларим, ҳасратларимни
Йиғлаб, кулиб айтгим келар, ҳа,
Одамларнинг қадру қимматин
Англамаймиз бирга бўлганда.
Аммо ногоҳ узоққа тушсак,
Ё танҳолик ҳасратин чексак,
Баъзан шундоқ,
Одам зотининг
Тирноғига зор бўламиз, ҳа!
Тушунмайман бул ҳақиқатни,
Сен-ку, ахир онасан, она...
Онам, ранжимагил хатимдан,
Мен ростини ёздим, шод дамим
Сен тушмайсан асло эсимга.
Аммо ҳаёт ўзи, биламан,
Солар сени ёдимга бот-бот.
Яъни, бошимизни доим ҳам
Она бўлиб силамас ҳаёт . 1989 SVARCHIK
ASSALOM U ALAYKUM
TASHKENT UZBEKISTAN SVARCHIK