Ўзбек бешиклари қандай ясалади? Бешикшунослик санъати сирлари | Milliy brend

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 4 окт 2024
  • "Миллий бренд" кўрсатуви
    "Дунё бўйлаб" кўрсатуви
    Бешик тарихи жуда қадимга бориб тақалади. У ҳақида илк маълумотларни Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғатит-турк» асарида учратиш мумкин. Боланинг таги қуруқ бўлишини таъминловчи сумак ва тувак эса фақат Ўрта Осиё халқларига хос. Бешикларимиздаги бундай ўзига хосликни ўрта аср усталарининг ихтироси деб тахмин қилишимиз мумкин. Бу ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
    Афзалликлари
    Узоқ тарихга эга бўлишигақарамай, бирор тадрижий такомилликни бошдан кечирмаган бешикнинг аввало афзалликларини санаб ўтсак:
    1) Ухлаганда усти сурп ёки дока билан ёпиқ бўлгани учун чақалоқни турли хил ҳашаротлар безовта қилмайди.
    2) Бола қўлга ўрганиб қолмайди. Чунки чақалоқ кўп кўтариб юрилса, кейинчалик ҳам мана шундай эътибор талаб қилади.
    3) Бешикнинг рангли безакларига қараб овунади ва рангларни ажратишни ўрганади.
    4) Таги ҳамма вақт қуруқ тургани учун бешиқдаги бола кечқурун тинч ухлайди.
    5) Бешик ёрдамида болани ухлатиш қулай. Шунингдек, чайқалаётган бешик бир неча дақиқа ўз инерцияси билан ҳам тебраниб туриш хусусиятига эга.
    6) Қовузда ётган боланинг умуртқа суяклари текис бўлади.
    7) Памперсга кетадиган харажат ва таглик ювишга кетадиган вақт тежалади.
    8) Чақалоқ ётганда юзтубан ўгирилиб қолмайди.

Комментарии • 3

  • @qwertygoogle563
    @qwertygoogle563 3 года назад +2

    Узбекка жугутлар бешик ясаб бергандан кейин бирорта хам буюк киши тугилмаган деган фикрлар хам бор.

  • @driverct-samiramonda9656
    @driverct-samiramonda9656 3 года назад +1

    Хечкиси йук секин секин урганасиз, ( чакалогни бойлашни) еки Аяжонизга тел килинг , ургатадилар😀