[18 DARS] УСМОН ибн АФФОН ЗИННУРАЙН Розиаллоҳу анҳу 5 - АБДУЛЛОХ ДОМЛА

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 1 май 2018
  • Усмон ибн Аффон Зиннурайн Розиаллоху анху - 5 - Абдуллох домла
    Ушбу аудио www.ilmnuri.com саҳифасидан олинди
    .
    Исломни қабул қилиши. Ҳазрат Усмон жоҳилият пайтида бой ва обрўли кишилардан бўлиб, нубувват келганидан озгина ўтиб, Исломни қабул қилади ва илк мусулмонлар қаторидан жой олади. Шунингдек, у жуфти ҳалоли Руқия бинти Расулуллоҳ билан икки марта Ҳабашистонга кўчган. Ҳазрат Усмоннинг ўзи бу ҳақда бундай дейди: “Албатта, Аллоҳ таоло Муҳаммадни ҳақ билан жўнатгандир. Мен Аллоҳ ва Унинг расули чақириғига лаббай дедим ва Муҳаммадга юборилган нарсага имон келтирдим. Сўнгра икки марта ҳижрат қилдим. Расулуллоҳнинг куёвлари бўлдим ва у зотга байъат бердим. У зотга ҳеч қачон исён қилмадим ва ёлғон гапирмадим”.
    Расулуллоҳнинг икки қизига - олдин Руқияга, у дунёдан ўтгач, Умму Гулсумга (розияллоҳу анҳумо) уйлангани учун “Зиннурайн”, яъни “Икки нур эгаси” номини олади. Умму Гулсум оламдан кўз юмгач, Расулуллоҳ куёвларига ачинадилар ва: “Жоним измида бўлган Зотга қасам, эй Усмон, агар учинчи қизим бўлганида, албатта сенга берган бўлардим”, дея марҳамат қиладилар.
    Аёли Руқиянинг бетоблиги сабаб Бадрда иштирок этолмаган. Расулуллоҳ : “Сенга Бадрда қатнашган ва ундан улушини олган кишининг ажри берилади”, деб марҳамат қилганлар.

Комментарии • 1