Жиззахда 14 яшар ўқувчи қиз ғайритабиий ҳомиладор бўлди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 8 фев 2025
  • Жиззах вилоят, Фориш туманидаги мактаблардан бирининг 7-синф ўқувчиси ғайритабиий тарзда ҳомиладор бўлиб қолди. Озодликка 22 ноябрь куни келган бу хабарни тасдиқлаган Фориш туман ички ишлар бўлими тергов гуруҳига вакилига кўра, вояга етмаган қизни ҳомиладор қилиб қўйишда унинг 24 яшар қўшниси гумонланмоқда.
    Қўшни йигитга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш​) бўйича жиноят иши очилган.
    Ҳомиладор ўқувчи экспертизадан ўтказилганда унинг қизлик пардаси бутун эканлиги аниқланган.
    Маҳаллий депутатнинг айтишича, туман хотин- қизлар қўмитаси ўқувчи қизнинг кейинги тақдири ҳақида қайғурмоқда.
    Фориш туманидаги қишлоқлардан (қизнинг исм-шарифи, қишлоғи, ўқиган мактаби Озодликка маълум - таҳр.) бирида яшайдиган 14 яшар қиз ҳомиладор бўлиб қолгани юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ва туман ички ишлар бўлими терговчилари суриштирув олиб бормоқда.
    Фориш туман ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозимининг Озодликка айтишича, қизни ҳомиладор қилганликда унинг 24 яшар қўшниси гумонланмоқда:
    “Ҳозир суриштирув ишлари олиб бориляпти. Қизбола ғайриоддий тарзда, яъни қизлик пардаси йиртилмаган ҳолда ҳомиладор бўлиб қолган. Буни экспертиза тасдиқлади. Бунақа ҳолатлар бўлиб туради. Лекин, қиз бошқа гапни айтиб турибди, ҳозирча зўрлаган деб турибди. Буни текширамиз, албатта. Бу ерда деярли бир йиллик ҳолатни ўрганиш керак. Чунки қизнинг ҳомиласи ҳозир 8 ойлик бўлган. Тергов-суриштирув ишлари давом этяпти. Психологик экспертиза тайинланган. Бу ҳолат билан вилоят ва туман терговчиларидан таркиб топган тергов гуруҳи шуғулланмоқда”, деди мулозим.

Комментарии • 245