Дунёни диндорлар бошқаради, олим ёки сунъий интеллакт эмас?! Қалбаки дин, сиёсат, илм эса ҳизматкор?

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 26 сен 2024
  • Цивилизациянинг буюк сири бу Инсон ва Инсон Тили! Онтологик ва эпистимологик таҳлил. (1-қисм)
    Биз дунёни, инсонни ва тилимизни билмаймиз. Ҳа ундан фойдаланамиз, аммо уни билмаймиз.
    Сиз фейсбукдан фойдаланасиз аммо унинг ишлаш принципи, дастурини билмаганингиз каби. Фейсбукда моҳир блоггер бўлиш, тез ишлатиш, таниқли бўлиш, уни билиш деганимас.
    Тил университетини битириш, академик бўлиш, Тил бўйича монографиялар ёзиш- уни билиш дегани эмас.
    Камина эмпирик тажрибалар ва математик мантиқ билан асослаган янги, ягона “Инсон тилининг келиб чиқиши” назарияси юқоридаги фикрларнинг нега эканини тушунтира олади. Яъний тилчи олимлар тадқиқот парадигмаси Инсон тилини билишга мутлоқо.ёрдам бера олмайди.
    Тил бўйича мавжуд фундаментал назария ва илмий ишланмалар билан танишиб, ундан материя тузилишини тажрибада ўрганган ва янги меҳанизмни асослаган олим сифатида қониқмагач, янги, табиат мантиғи асосидаги парадигма билан, янги фундаментал тадқиқодлар ўтказишга қарор қилдим.
    Тил бўйича қарашларим элементар зарралар физикаси олими, демак материя тузилиши олими сифатида ўзига ҳос, янги йўналиш эди.
    Менда шаклланган энг муҳим мустаҳкам гипотеза -бу тилнинг элементар струттурали (тузилиши) эди. Яъний Тил ҳам материянинг бошқа шакллари каби умумий элементар таркибига эга.
    Маълумки, ҳар қандай материаллар, жисмлар учун протон, нейтрон ва электрон умумий “қурилиш материали”. Масалн темир машина, резина балон, унга қуйиладиган сув ёки бензин -уларнинг бари шу уччала элементдан таркиб топган.
    Худди бир, беш, эллик қават уйлар ҳам бир ҳил размер ва ҳоссали ғиштлардан қурилгани каби.
    Иккинчи гиоотезам эса бугунги тиллардаги мураккаб узун сўзларнинг дастлабки Тил даврида қўлланишининг табиат мантиғига тамоман зидлиги.
    Масалан бугун ўнта рақамдан иборат телефон номердан фойдаланамиз. Уларнинг комбинацияси миллионлаб абонентлар бирлашган тармоқда айнан шундай комбинацияли рақамнинг бошқа мавжуд бўлмаслигини таъминлай олади.
    Яъний бундай кўп рақмлилик зарурат. Акс ҳолда икки, уч, тўрт, бешта рақам кифоя бўлар эди.
    Масалан ёшлигимда бизнинг телефон рақамимиз учтадан, кейинроқ, бештадан, олтитадан иборат эди.
    Шунингдек тилнинг даслабки даврида, яъний иборалар сони жуда чегараланган даврда (телефон тармоғида чегараланган абонентлар сони каби) мураккаб, эсда сақлаш, фойдаланиш, ёзиш қийин ва ўта ноқулай, узун, комплекс сўзларнинг амалда мавжуд бўлиши табиат мантиғи, самарадорлик, функсионаллик ва ресурслар тежамкорлиги мантиғига мутлоқо зид бўлган бўлар эди.
    Навбатдаги гипотезам эса тилнинг моногенезлиги, полигенезмаслиги.
    Тил мураккаб ҳодиса. Мободо уни кимдир кашф этса , уни бошқалар қайта кашф этиши юқоридаги мантиқ асосида инкор қилинади.
    Хатто оддийгина велосипwд қайта кашф қилинмаган, интернет каби. Тил эса ундан минг чандон мураккаб ва комплекс қурол.
    Уни яратиш юқори даражада интиллектуал, административ, молиявий ресурсларни талаб қилади, Интернет(ARPHA Net) каби.
    Уни қудратли империялар, мамлакатларгина ҳарбий мақсадлар туфайли ажратиши мумкин. Демак улар кўчманчилар (Туркийлар) бўлиши эҳтимоли юқори.
    Чунки уларнинг давлатчилик, чопқир отлар, пўлат тайёрлаш (Дамашқ қиличи Фарғонада тайёрлангани бўйича арҳиологик ишланмалар бор) асосчилари экани фанга маълум.
    Қолаверса кўчманчиларгина билимларни дунёнинг барча бурчакларидан тўплашга имкониятли бўлишган. (Давоми бор) www.facebook.c...

Комментарии • 18

  • @НазираМаматисакова
    @НазираМаматисакова 3 дня назад +10

    Саломат бўлинг домла! Сизнинг фикрларингиз бизга, халққа жуда зарур, фойдали, қимматли!

  • @shukurxonsaidvaliyev2785
    @shukurxonsaidvaliyev2785 3 дня назад +9

    Олим ука сизни узбек Халки куллайди Рахмат сизга

  • @AbdulhodiyNizomov-n2f
    @AbdulhodiyNizomov-n2f 3 дня назад +7

    Зурсиз домла. тушунарли ва.содда фикрлар бн халкни сиëсий онги очмокдасиз

  • @IkromjonHudayberdiev-t8w
    @IkromjonHudayberdiev-t8w 3 дня назад +9

    rahmt domla tanjonigiz sog bolsin

  • @НазираМаматисакова

    Бизда ҳеч қандай миллиардер бўлмайди, ортиқча бойиб кетганлар, юкидан наркотик чиқади, уйидан қурол, ўқ нимадир бўлади ва ўрнига тушади, ёки қочиб кетади.

  • @FaxriddinMamadaliyev19
    @FaxriddinMamadaliyev19 3 дня назад +9

    👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍

  • @shukurxonsaidvaliyev2785
    @shukurxonsaidvaliyev2785 3 дня назад +7

    Яхши эшитиляпти

  • @РамзжонРахмонов
    @РамзжонРахмонов 3 дня назад +8

    ❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤

  • @davronniyozov6289
    @davronniyozov6289 2 дня назад +5

    Калбаки булиб кетди ,хатто Она
    Сут
    Калбаки буляпти ,,Тугиш тугдириш,,
    Товба килдим.узр.

  • @KamoBalayan-di4gt
    @KamoBalayan-di4gt 2 дня назад +4

    Эшитиляпи сог булинг

  • @AbdulhodiyNizomov-n2f
    @AbdulhodiyNizomov-n2f 3 дня назад +4

    🎉🎉🎉🎉

  • @Okokokokokokokok-uj3mi
    @Okokokokokokokok-uj3mi 2 дня назад +4

    Bosinggggggggggg

  • @МуродОтабаев-ю5х
    @МуродОтабаев-ю5х 3 дня назад +5

    Сафар Урганжи гапиряябди

  • @JaloliddinAbdunazarovich
    @JaloliddinAbdunazarovich 3 дня назад +7

    ит хурар карвон утар, пврво килманг домла.

  • @ALoAlo-gx2yb
    @ALoAlo-gx2yb 2 дня назад +5

    👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍

  • @shukurxonsaidvaliyev2785
    @shukurxonsaidvaliyev2785 3 дня назад +6

    ❤❤❤❤❤❤❤❤

  • @abdujabborovravshanjon8389
    @abdujabborovravshanjon8389 День назад +3

    Домлажон, сог... булинг!
    Маълумотлар учун рахмат! Доим бор.... булинг!!!

  • @узбек-я5о
    @узбек-я5о День назад +2

    Уз.салом.Ишларингизга омад.Узингизни эхтиет килинг.

  • @anorasadikova4452
    @anorasadikova4452 15 часов назад +1

    АРАБЛАР,ЭРОН,ФОРС ,ЖУХУДЛАР ,ТИЛИ ЯКИН ,КОНДОШ АКА -УКАЛАРКУ .ХАММАДИНДОРЛАРНИ УШАЛАР БОШКАРАДИ .ПУЛ БЕРСА КЕРАК .БИРОНТА ДИНДОР
    МЕХНАТКАШНИНГ 1та НОНИНИ 4та килайлик демайди !