Ўзига бўлган ишончни камайтирувчи онг ости блоклари ва ўзига бўлган ишончни ошириш техникалари

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 28 янв 2024

Комментарии • 1

  • @PSIXOLOG_NAVBAHOR
    @PSIXOLOG_NAVBAHOR  5 месяцев назад

    Самооценкани камайтирувчи 3 та онг ости блоки ҳақида гаплашиб ўтдик. Булар:
    1.Ўзини борича қабул қилмаслик.
    Инсон ўзининг ҳақиқий ва ўйлаб топилган камчиликларини кўради, сабаблар тўқийди, аммо муаммони ҳал қилишга у қадар шошилмайди. Ташқи кўринишига " стандарт" талабларни қўяди, «мен семизман, шунинг учун мени севадиган одам йўқ», ”Хунуклигим учун эркаклар ҳам менга эьтибор беришмайди”.
    2. Ўзингизни бошқалар билан таққослаш.
    Болаликда қўшни билан ёки бирор амаки тоға ва ҳоказоларнинг болалари билан боланинг таққосланиши, болада улғайганда ҳам ўзини "таққослаш" хусусияти сақланиб қолади. Ўзи билмаган холда муваффақият, ташқи кўриниш, иш ҳақи - нима учун ўзингизни ва шунга ўхшаш мезонлар билан бошқа одамларни ўлчашни тўхтатолмай қолади. Биз ҳаммамиз фақат ўз ҳаётимиз билан яшаймиз. Рақобатдаги иштирок, албатта, одамларни олдинга ундаши мумкин. Аммо кўпинча, бу каби холат ўзига ишончни туширади.‌‌
    3. Эркинликни чеклаш. Агар ота-она етарлича қаттиққўл бўлса, вақт ўтиши билан бола сабоқни ўзлаштиради ва бутун умр бўйича шаблонли қулай хулқни мустаҳкамлаб олади. Албатта, бола ўзи хоҳлаган ҳар қандай ишни ҳар жойда ва ҳамма вақтда қилиш мумкин эмаслигини тушуниши керак, аммо ички эркинликни сақлаб қолиш у учун жуда муҳим.