Ўлмас наволар куйчиси устоз Комилжон Отаниёзовни соғиниб | Sog'inch

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 18 окт 2024
  • "Соғинч" кўрсатуви
    "Ўзбекистон" телеканали
    Шундай хонандалар бўладики, уларнинг ижроси йиллар ўтса-да, ёруғ кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам мухлислар томонидан севиб тингланади. Комилжон Отаниёзовнинг жўшқин ижоди ва фаолияти санъат мухлислари, ўзбек, туркман, тожик, қорақалпоқ ва бошқа қардош халқлар томонидан ғоят ардоқланади. Унинг бетакрор қўшиқлари мудом қалбимизда янграб тургандек гўё.
    Комилжон Отаниёзов 1917 йилнинг 20 июлида Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида туғилган. Отаси Отаниёз Қори Охун зиёли инсон бўлиб, Ниёзий тахаллуси билан шеърлар ёзганлар.
    Комилжон Отаниёзов хонанда сифатида илк бор “Раънони кўрдим”, “Устозингдан айрилма”, “Саётхон боғдадур, боғда” каби достон йўлларидан олинган қўшиқлар билан мухлислар қалбидан жой олиб, мусиқа маданияти, хусусан, Хоразм воҳасининг қадимий анъаналари негизида юзага келган ҳамда вояга етган санъаткордир. Достон йўлларини Бола бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан ўрганган.
    Эл назарига тушган ҳамкасбларидан Олланазар Ҳасанов (скрипкачи), Қурбонбой Бобожонов (сурнай, қўшнай, буламон чолғуларининг моҳир ижрочиси), Отаназар Абдалниёзов ва Саидназар Отажанов (машҳур доира ижрочилари), Каримжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, узоқ йиллар ҳамнафаслик қилган ҳофиз) устоз билан ижодий ҳамкорлик қилган.
    Комилжон Отаниёзов ижодининг бетакрорлиги, ўзига хослиги, жозибаси, барҳаётлиги сири нималардан иборат экани ҳамон мусиқачиларни қизиқтиради. Муболағасиз у жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Хоразм театрларида хонанда ва актёр сифатида ишлаб кўплаб образлар яратган. Театрда ашула ва рақс ансамбли тузиб, концертлар уюштирган. Ўзбекистон халқ артисти даражасига эришган Комилжон Отаниёзов назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида 1951-1955 - йилларда Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатиб, 1955 йили Тошкент консерваториясида таълим олган. Сўнгра Ўзбекистон давлат филармониясида яккахон хонанда, Хоразм ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари бўлган. Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти театрида халқ ансамбли, Шовот туманида “Феруз” ансамблини ташкил этди.
    Унинг дастуридаги қўшиқ ва ашулалар, достон йўллари, суворалар, мақом намуналари шинавандаларнинг кўнгил мулкига айланиб қолган.
    Устоз санъаткор Хоразм анъанавий мусиқасининг деярли барча турларига мурожаат қилган. Оддий халқ термалари, лапарларидан тортиб ўзига хос халфа йўллари, достон куйлари, улуғвор суворалар ва мақомларни ҳам пухта эгаллашга интилган. Мухлислар ундан доим янги қўшиқларни кутишга одатланиб қолган эди. Йирик воқеалар, байрам ва тантаналарда жўшқин қўшиқлар куйларди.
    Бастакор сифатида ижод қилган “Салом, сенга Хоразмдан”, “Муборак”, “Ватан”, “Олқиш”, “Темир йўл”, “Ўзбекистон”, “Хоразм” каби қўшиқлари жўшқинлиги, халқчиллиги билан ажралиб туради.
    Композитор сифатида ҳам достончилик меросидан унумли фойдаланиб , “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Азиз ва Санам”, Султон Ҳайитбоев билан “Сўнгги хон” мусиқали драмаларини композитор А.Степанов билан ҳамкорликда яратган.
    Комилжон Отаниёзов ўзбек мусиқа санъатида улкан бир мактаб яратган устозлардан. Ўзбекистон халқ артистлари Отажон Худойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов, Олмахон Ҳайитова, Ортиқ Отажонов, Гавҳар Матёқубова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Шариф Султонов, Бекжон Отажонов, Гулсара Ёқубова ва жуда кўп таниқли санъаткорлар устоз мактабидан катта санъатга йўлланма олган. Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбоновлар устоз мактаби анъаналарининг давомчиларидир.
    Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Урганч шаҳрида Комилжон Отаниёзов боғи ва ижод маркази ташкил қилинди. Ижод марказида таҳсил олаётган ёшларни кўриб кўнгил қувнайди.
    Комилжон Отаниёзовнинг ижоди ва фаолияти, у ижро этган достон, куйлари ва қўшиқлари, мақом намуналари, суворалари, бастакорлик фаолияти барҳаётдир.У бахшичилик, созандалик, бастакорлик, хонандалик, мусиқанинг мақом, сувора, халфа каби йўналишларини мукаммал эгаллаб, уни томошабинларга катта маҳорат билан тақдим эта олган. У биргина тор билан моҳир овозда, энг баланд мусиқий пардаларда, жонли ижрода мухлисларни маҳлиё этган санъаткордир. У ташкил этган "Лазги" ашула ва рақс ансамбли бугунги кунда халқимизнинг севимли бадиий жамоаларидан саналади. Йиллар ўтса ҳамки, санъаткорнинг қўшиқлари, ўлмас мероси ҳамон шогирдлари, мухлислар эътиборида, ардоғида. Бу жўшқин, баъзан эса маҳзун қўшиқлар, наинки, ўзбекистонликлар, балки хорижлик санъат мухлислари томонидан ҳам ҳозиргача севиб тингланади.

Комментарии • 20

  • @ХуморАвезова
    @ХуморАвезова 3 года назад

    Рахмат сизларга устоз Комилжон Отаниёзов хакида куп нарсани булиб олдик

  • @garyagdy9192
    @garyagdy9192 2 года назад +1

    Комилжон отаниëзовни жайи жаннатдан булсун энди бундай инсон дунëга галмиди галсад 100 йилдан сунг.

  • @dovletosmanov425
    @dovletosmanov425 3 года назад +1

    Молодес 👍

  • @УлугбекКаримов-м4д
    @УлугбекКаримов-м4д 3 года назад

    Жойи жаннатда булсин, ëтган жойи нурга тулсин. 🤲🤲

  • @androidgameplaynet6837
    @androidgameplaynet6837 3 года назад +3

    «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ Ушбу Калимани У́киганиздан Хурсандман Мусофирдагиларни узинг асра Яратган Эгам Ота Онасини Багрига Сог саломат кайтиб боришсин Мени каналимга хам мехмонга утинглар куллаб юборинг Мехрли инсонлар!🙂🙂🙂

  • @uhbvegvevvwvvw8394
    @uhbvegvevvwvvw8394 3 года назад

    АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ КАДРЛИ УСТОЗ КОМИЛЖОН АТАНИЯЗОВНИНГ ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДА БУЛСИН У БИЗЛАРНИНГ АБАДИЙ КАЛБИМИЗДАДИР.ЖУДА ЯХШИ ИНСОН БУЛГАНЛАР.СИЗЛАРГА КАТТА РАХМАТ ШУНДАЙ БУЮК ИНСОНЛАРНИ ЧИКАРСАНГИЗЛАР АРЗИЙДИ,БАЪЗИ БЛОГЕРЛАРГА УХШАБ КАЕРДАГИ БУЛМАС-БУЛАРМАС НАРСАЛАРНИ БЕРГАНДАН КУРА БУ ИШЛАРИНГИЗ ТАКСИНГА ЛОЙИК.🤲🤲🤲🤲

  • @garyagdy9192
    @garyagdy9192 2 года назад +1

    👍👍👍👍

  • @ismlarmanosi5479
    @ismlarmanosi5479 3 года назад +3

    Ота онасини хажга олиб боришни нийат килганлар бории

  • @inomvaliev4720
    @inomvaliev4720 3 года назад

    👏👏👏👍👍

  • @uhbvegvevvwvvw8394
    @uhbvegvevvwvvw8394 3 года назад +3

    ХУРМАТЛИ ХАЛК КИЗИКСИЗЛАР БУ ЕРДА ГАП БУЮК УСТОЗ ХАКИДА ГАП КЕТМОКДА МОМЕНТДАН ФОЙДАЛАНИБ КАЕРДАГИ БУШАЧА ИШЛАРГА ТАКЛИФ КИЛИБ УТИРИБСИЗЛАР,БЕЧОРА КОМИЛЖОН АКАНИ РУХИГА ДУО КИЛИБ КУЙИШ ЭСИНГИЗГА ХАМ КЕЛМАЙДИ.ХОЗИР КАЕРДАГИ ЁКИМСИЗ ГАПЛАР БУЛСА КАМИ 1000 ТА КОМЕНТАРИЙ ЁЗАРДИНГИЗЛАР, РОСА ГИЙБАТЧИ ВА ЛОКАЙД БУЛИБ КЕТАЯПТИ УЗБЕКЛАР.

    • @rozatairova5989
      @rozatairova5989 3 года назад

      Комилжон Отаниезовнинг илохим жойлари жаннатдан булсин..

  • @S_V_A_R_A_
    @S_V_A_R_A_ 3 года назад +2

    SHU KAMENTARYANI UQIGAN MENGA DUST BULGAN INSON BIR UMIR BAXT YOMG'IRIDA ZONTIKSIZ QOLIB KETSIN

  • @ШахлоЖураева-х7х
    @ШахлоЖураева-х7х 3 года назад

    Ассалому алайкум азиз опа сингилларим🥰🥰 . 🙋‍♀ Мен сизларни узим ишлаёткан фаберлик компариясига ишга таклиф киламан. Ишлашни хохласангиз сизга 80% гача скиткалар беради ва 300 миглик атирни 150 сумга олишни хохлайсизми ? Бизда хаммаси конуний ва кафолатланган. Товар сотиб олмай турип хам уз бизнесингизни йулга куйиб олиш уз кулингизда 😊😌🥰 . Азо булиш текин ва хеч кандай муаммоларсиз . 🙅‍♀🙅‍♀ . Мен сизга хаммасини ургатаман , каманда булиб ишлаймиз ва хар 21 кунда 24 мигдан 6 млн гача ойликлар чикади шошилиб колинг ва атирни кайси давлатда булишингиздан кат' ий назар текин га олишларинг мумкин.Иш вакти белгиланмаган ва толко интернет оркали уйда утирган холда 24 миг дан бошлаб 5 млн гача ойлик олишларинг мумкин баллар каманда билан йигилади. Мен билан SALIHAM-2429 телеграм оркали богланишингиз мумкин😊🥰факат аёллар учун оилалиман.....