😢😢😢😢😢😢#ибрат Абу Бакр р.а. вафот этиб, халифалик Умар р.а.га топширилди. Умар р.а. давлат ишлари билан машғул бўладилар. Ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечириб чиққан Умар р.а. сандиқларнинг биридан бир идиш топадилар. Дирҳам билан тўла идишнинг ичида бир қоғоз ҳам бўлади. Қоғозда шундай ёзилган бўлади: "Мен Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр, хилофотим давомида давлат хазинасидан (байтулмол) менга ажратилган маошни олишга ҳаё қилдим, бир дирҳамини ҳам ишлатмадим. Чунки, менинг мақомим рисолатни ҳақ-ажр эвазига эмас, фақат ва фақат Аллоҳ розилиги учун етказган Расулнинг мақомидир. Кунимни эса ўз ғайратим билан ўтказдим. Мендан кейин бўладиган халифанинг маоши шу идишнинг ичидаги дирҳамдан тўлансин. Давлат хазинасига киритилсин!" Ҳаёти Абу Бакр р.а. билан мусобақалашиб ўтган Умар р.а. қоғозни ўқиб ўтириб қолдилар. Йиғлаб шундай дейдилар: - Нақадар буюксан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга фурсат бермадинг. Вафот қилиб ҳам имкон бермаяпсан... P.S.: Бугунги кунда ҳам бизга ғам айнан шундай ҳалол раҳбарлар керак!
😢😢😢😢😢ЧИН РАФИҚА Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Бу кеч мен учун оғир бӯлди. Бир неча йилдан бери касаллик билан олишиб ётган рафиқам Ҳаққа жон таслим этди. Вафотидан бир соатча бурун видеода гаплашган эдим. Ӯғлим бироз кездиргани кӯчага аравада олиб чиққан экан. Бир соат ӯтиб, ӯғлим аясининг вафоти ҳақида хабар берди. Мен бу кеч оддийгина умр йӯлдошимдан эмас, балки сирдошим, сафдошим, болаларим мураббияси, сабр маъдани, суянчиғимдан айрилдим. Ҳаётидан биргина воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман. Мен уни бекорга сабр маъдани деб атамадим. 1998 йили қизимиз Руқайя туғилди. Тӯртинчи қиз бӯлиб. Қизларим ичида энг чиройлиси эди. Қора жингалак сочлари оппоқ юзини янада порлатиб турарди. Бироқ туғилгандан сӯнг касал бӯлдими, ё ӯзи касал туғилдими, билолмадик, тез-тез оғриб қолаверди. Касалхонага дам-бадам қатнайдиган бӯлдик. Уч ойлик бӯлганида куладиган, катта кӯзларини аланглатиб чиройли қарайдиган бӯлди. Аяси атрофида доим парвона эди. Бир куни эрталаб университетга кетдим, ӯқишларим кӯп, оғир маҳаллар эди. Кечки пешинда чарчаб уйга қайтдим. Аёлим тезда овқат олиб чиқди, еб туриб қизимиз аҳволини сӯрадим. Яхши, деди. Овқатни еб тугатганимдан сӯнг: - Аллоҳ ҳаммамизга сабр берсин, қизимиз амонатини топширди, - деди ва чиройли, ихчам қилиб кафанлаб қӯйган қизчасини олиб чиқди! Кӯзим ёшланганини кӯриб: шуниси хайрли бӯлгани учун биздан олингандир балки, хафа бӯлманг, деди. Дӯхтирга олиб бордик, табиий вафот этган экан, қоғоз ёзиб берди. Уни олиб шурта (милисахона)га бордик. Бақеъ қабристонига дафн этишга рухсатнома берди. 2006 йилда яна бир фарзандим - янги туғилган ӯғлимни Бақеъга дафн этдик.. Ана шундай собира аёл эди. Эй пок Парвардигор! Эй раҳмати ғазабидан ғолиб бӯлган Зот! Бир муслима банданг ҳузурингга бораётир.. Ҳаёти давомида менга - ӯз жуфтига тик қарамаган, овозини кӯтармаган жориянгни Ӯзинг раҳматингга бурка! Уни Жаннатдаги бу каби собираларга ваъда этилган сабр қасрингга жойла! Мен ундан мингдан-минг розиман, Ӯзинг ундан рози бӯл, Раббим! Йиллар давомида чеккан хасталик азобларини гуноҳларига каффорат қилиб, Фирдавс жаннатида абадий ҳаёт бер! Бу ёлғон дунёда қолган биз ношудларнинг ҳам оқибатимизни хайрли қил! Омин, омин. Сизлар ҳам ҳақига дуода бӯлинг, азизлар. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Сайфуллоҳ Носир
Э рахмат укажоним аввалрок айтиш кераг эди ❤
Сог булинг, аввалрок айтилган просто аввалрок куриш керак эди 😄😄
Акажоним❤❤❤😢боризга шукур😢
Саломат булинг
Шарифжонака..дардлик..кушик..учун..рахмат..дехкон..хакид.хам..ашула..аетинг..илтимос
Рахмат катта , ИншаАллох айтамиз
Ман сани дунёларга ютқаздим онам десангиз яхши чиқар экан
👍
😢😢😢😢😢😢#ибрат
Абу Бакр р.а. вафот этиб, халифалик Умар р.а.га топширилди. Умар р.а. давлат ишлари билан машғул бўладилар. Ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечириб чиққан Умар р.а. сандиқларнинг биридан бир идиш топадилар. Дирҳам билан тўла идишнинг ичида бир қоғоз ҳам бўлади. Қоғозда шундай ёзилган бўлади:
"Мен Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр, хилофотим давомида давлат хазинасидан (байтулмол) менга ажратилган маошни олишга ҳаё қилдим, бир дирҳамини ҳам ишлатмадим. Чунки, менинг мақомим рисолатни ҳақ-ажр эвазига эмас, фақат ва фақат Аллоҳ розилиги учун етказган Расулнинг мақомидир. Кунимни эса ўз ғайратим билан ўтказдим. Мендан кейин бўладиган халифанинг маоши шу идишнинг ичидаги дирҳамдан тўлансин. Давлат хазинасига киритилсин!"
Ҳаёти Абу Бакр р.а. билан мусобақалашиб ўтган Умар р.а. қоғозни ўқиб ўтириб қолдилар. Йиғлаб шундай дейдилар:
- Нақадар буюксан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга фурсат бермадинг. Вафот қилиб ҳам имкон бермаяпсан...
P.S.: Бугунги кунда ҳам бизга ғам айнан шундай ҳалол раҳбарлар керак!
😢😢😢😢😢ЧИН РАФИҚА
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
Бу кеч мен учун оғир бӯлди.
Бир неча йилдан бери касаллик билан олишиб ётган рафиқам Ҳаққа жон таслим этди.
Вафотидан бир соатча бурун видеода гаплашган эдим. Ӯғлим бироз кездиргани кӯчага аравада олиб чиққан экан.
Бир соат ӯтиб, ӯғлим аясининг вафоти ҳақида хабар берди.
Мен бу кеч оддийгина умр йӯлдошимдан эмас, балки сирдошим, сафдошим, болаларим мураббияси, сабр маъдани, суянчиғимдан айрилдим.
Ҳаётидан биргина воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман.
Мен уни бекорга сабр маъдани деб атамадим.
1998 йили қизимиз Руқайя туғилди. Тӯртинчи қиз бӯлиб. Қизларим ичида энг чиройлиси эди. Қора жингалак сочлари оппоқ юзини янада порлатиб турарди.
Бироқ туғилгандан сӯнг касал бӯлдими, ё ӯзи касал туғилдими, билолмадик, тез-тез оғриб қолаверди. Касалхонага дам-бадам қатнайдиган бӯлдик.
Уч ойлик бӯлганида куладиган, катта кӯзларини аланглатиб чиройли қарайдиган бӯлди.
Аяси атрофида доим парвона эди.
Бир куни эрталаб университетга кетдим, ӯқишларим кӯп, оғир маҳаллар эди. Кечки пешинда чарчаб уйга қайтдим. Аёлим тезда овқат олиб чиқди, еб туриб қизимиз аҳволини сӯрадим. Яхши, деди.
Овқатни еб тугатганимдан сӯнг:
- Аллоҳ ҳаммамизга сабр берсин, қизимиз амонатини топширди, - деди ва чиройли, ихчам қилиб кафанлаб қӯйган қизчасини олиб чиқди!
Кӯзим ёшланганини кӯриб: шуниси хайрли бӯлгани учун биздан олингандир балки, хафа бӯлманг, деди.
Дӯхтирга олиб бордик, табиий вафот этган экан, қоғоз ёзиб берди. Уни олиб шурта (милисахона)га бордик. Бақеъ қабристонига дафн этишга рухсатнома берди.
2006 йилда яна бир фарзандим - янги туғилган ӯғлимни Бақеъга дафн этдик..
Ана шундай собира аёл эди.
Эй пок Парвардигор! Эй раҳмати ғазабидан ғолиб бӯлган Зот!
Бир муслима банданг ҳузурингга бораётир..
Ҳаёти давомида менга - ӯз жуфтига тик қарамаган, овозини кӯтармаган жориянгни Ӯзинг раҳматингга бурка! Уни Жаннатдаги бу каби собираларга ваъда этилган сабр қасрингга жойла!
Мен ундан мингдан-минг розиман, Ӯзинг ундан рози бӯл, Раббим!
Йиллар давомида чеккан хасталик азобларини гуноҳларига каффорат қилиб, Фирдавс жаннатида абадий ҳаёт бер!
Бу ёлғон дунёда қолган биз ношудларнинг ҳам оқибатимизни хайрли қил!
Омин, омин.
Сизлар ҳам ҳақига дуода бӯлинг, азизлар.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
Сайфуллоҳ Носир
😢😢😢😢😢😢🎉🎉🎉❤❤❤❤ДАЪВАТЧИЛАРГА ХИТОБ
Йўл юрамиз, юклар орттириб.
Таслим бўлар, аста қад қомад.
Зор бўлса хам, Умматга бермай!
Энди биз ҳам, бўлдикми номард?
Жаннат ваъда қилинган Роббдан.
Ҳақ юқини олишлик қиммат.
Нима бўлди билмайман сизга.
Даъватчида қолмади ҳиммат!
Кофирга қул бўлганда Уммат.
Сизга керак даъватга рухсат.
Жавобиз бор гўёки Роббга!
Меҳнат қилмай, вақт бериб фурсат.
Қазо қадар, ўрганган илм.
Сизга энди бўлди афсона.
Нега даъват қилмайсиз туриб?
Наҳот оила бўлди баҳона?
Баҳоналар танлаб турли хил.
Жон берибсиз ҳатто Олмонда.
Тирик юриб даъват қилмадиз.
Қанча дўстлар қолди зиндонда!
Берди Оллоҳ, сиз Овропада.
Яна кимдир араб диёрда.
Сал бўлса ҳам, орият қилинг.
Аёллар ҳам бордир қамоқда!
Ҳа албатта сиз, хам яшанг-да!
Кўп қатори, нима сизда кам.
Уммат ўзи жавобгар ишдан.
Шу ҳам бўлсин, энди сизга ғам.
Ҳа албатта сиз ҳам яшанг-да!
Бошқалардан нима камиз бор.
Орзу ҳавас қилмаганмисиз.
Дунё қараш, эмас сизда тор.
Бир бора келдик дунёга.
Бизга нима керакми кўпроқ?
Гапни олмас Умматни ахир.
Даъват қилиб овора бўлмоқ.
Шу бўлдими сизни жавобиз!?
Қайдан келдин дунёга десам.
Қайга қайтиб кетасан сўнгра.
Айт ҳаётда, нега яшайсан.
Сиз дунёга берилган вақтда.
Уммат кетар каззоб изидан.
Синиб борар фикрлар секин.
Хоин мулла айтган сўзидан.
Ҳаёт ўтиб бормоқда аста.
Мана бўлдиз, дунёга хаста.
Сиз олмадиз, бошқалар олар.
Жаннат йўлин, ушлаб бир пастда.
Зўр баҳона топиб ўзизга.
Қамалганман мен Уммат учун.
Энди яшай десам ўзимга.
Сиз койисиз тушумман нечун.
Сизга айтай, икки оғзим гап.
Олиб кетинг илмни гўрга.
Сиз илми, исроф қилган пайт.
Оллоҳ берар даъватни зўрга.
Аввал ўзим, сўнгра сизга ҳам.
Айтар сўзим даъватга туринг.
Тайёр бўлса Роббга жавобиз.
Сиз озодсиз, билганиз қилинг.
30.04.2023.
Айтсанг тугри айт! Узингни шерали килиб нима киласан? Бу нагмаларни йигиштр Энди!😢