Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 27 сен 2024
  • “Юнусобод спорт мажмуаси”да оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда ҳамюртларимиз Руслан Нурудинов олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди.
    Таъкидлаш жоиз, даст кўтариш машқида хитойлик Янг Чже юртдошларимизга жиддий рақобат кўрсатди. Хитойлик полвон ушбу машқда 200 кг тошни бўй сундириб, янги жаҳон рекордига муаллифлик қилди. Бу машқда Жўраев 194 кг, Нурудинов 188 кг натижа қайд этишди.
    Силтаб кўтариш машқида олтин медаль учун икки вакилимиз ўзаро рақобат олиб боришди. Якунда Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қатори янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Кумуш медаль Акбар Жўраевга, бронза медали эса хитойлик Янг Чжега насиб этди.

Комментарии • 307