Бухоро Арк қалъасининг ҳудудида жойлашган Ўлкашунослик музейи тарихи | Moziyga sayohat

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 18 окт 2024
  • "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Энг кўҳна маданий мерос обйектларидан бири Арк қалъаси бўлиб, у қадимда Бухоро шаҳрининг маркази ҳисобланган. Бухоро арки милоднинг бошларида қурила бошланиб, XVI асрда Шайбонийлар сулоласи даврида ансамбл ҳолига келган.
    Арк қалъасининг барпо этилиши Эрон подшоси ва турк аёлининг фарзанди Сиёвуш номи билан боғлиқдир. Маълумотларда келтирилишича, Сиёвуш Самарқанд подшоси Афросиёбдан енгилгач, шу ерда - Зарафшон дарёсининг қуйи ирмоқларидан бирининг соҳилида тўхтаган ва шаҳарнинг яратилишига асос солган. Сиёвуш Афросиёб томонидан ўлдирилганидан кейин Бухоронинг Шарқ дарвозаси ёнида кўмилган деган ривоятлар бор.
    VII асрда Бухоро ҳокими Бидун вайрона ҳолига келган аркни қайта тиклатган. Ўша даврда арк олдида катта майдон - регистон, унинг атрофида савдогар ва зодагонларнинг юзлаб қўрғонлари бўлган. Ҳоким ва унинг қариндошлари қўрғони ёнида асосий шаҳар - шаҳристон жойлашган.
    Кўплаб меъморий ёдгорликларни ўзида жамулжам этган кўҳна Арк қалъаси кўп асрлар мобайнида амирликнинг қароргоҳи бўлиб келган. Бу ерда амир, унинг бош вазирлари, ҳарбий бошлиқлар, амирнинг кўп сонли хизматчилари яшаганлар. Арк қалъасида ҳукмдорлар учун сарой, кўринишхона, масжид ва турар-жой бинолари бунёд этилган.
    Арк қалъаси баланд мустаҳкам пештоқ билан улуғланган. Регистон майдонининг салобати ҳокимиятнинг буюклигини кўрсатган, уни босиб олиш мумкин эмаслик белгисини билдирган. Унинг деворлари теварагида шаҳристон жойлашган. Шаҳристонни савдо-ҳунармандчилик маскани - работ қуршаб турган.
    Арк қалъасида Рудакий, Фирдавсий, Абу Али ибн Сино, Фаробий, Умар Хайём сингари улуғ инсонлар яшаб ижод қилганлар. Арк тўғрисида Абу Али ибн Сино қуйида келтирилган фикрни билдирган: “Мен бу ердаги кутубхонада шундай китобларни топдимки, уларни аввал кўрмаганман ва умримда бошқа кўрмадим ҳам. Мен уларни ўқидим ва шундан кейин ҳар бир олимнинг ўз фани бўйича ўрнини англадим. Менинг олдимда фанларнинг тубидаги шундай эшиклари очилдики, мен уларни тасаввур ҳам қилолмасдим. Аркдаги китобхонанинг кейинги тақдири сир бўлиб қолган. Кутубхона жанглардан бирида талаб кетилган бўлса ажаб эмас”, деган маълумотлар бор.

Комментарии • 5

  • @aliexspress9834
    @aliexspress9834 Год назад

    Rahmat, baraka topinglar!

  • @uniredmobile
    @uniredmobile 3 года назад

    assalomu alekum reklama bo'yicha kimga murojat qilsak boladi

  • @bexruzxalifaev6493
    @bexruzxalifaev6493 3 года назад +2

    Пахса усталари кераааак.