Добусия ёки Добусқалъа тарихи ҳақида биласизми? | Ko'hna manzillar

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 16 авг 2021
  • "Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Самарқанд билан Бухоро шаҳарларини ўзаро боғлаб турган Буюк Ипак йўли устида жойлашган қадимги шаҳарлар ичида энг йириги ва аҳамиятлиси бу Добусия шаҳарчасидир.
    Зарафшон дарёсининг чап қирғоғида жойлашган бу шаҳар барча Шарқ шаҳарлари каби уч қисмдан: арк, шаҳристон ва рабоддан иборатдир.
    Шаҳар аркида ҳукмдор ва сарой аёнлари, шаҳристонда шаҳарликлар ҳамда аслзодалар, рабодда эса ҳунармандлар, савдогарлар ва қўшинлар яшаган. Шаҳар атрофи чуқур хандак ва мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган.
    Шаҳар рабодининг шимоли ғарбий бурчагида имом Баҳра ота мақбараси барпо қилинган.
    Айрим манбаларда ушбу мақбара Абу Хурайра мақбараси, деб ҳам тилга олинади. Бу ерда сақланган қабртошлардан мақбарага дафн қилинган тарихий шахснинг шахсиятини аниқлашни имкони бўлмади. Мақбаранинг меъморий ечимлари ва ғиштларига асосланиб уни XV-XVI асрларда барпо қилинган, дейишимиз мумкин.
    Добусия ҳақидаги дастлабки тарихий маълумотларни биз араб тарихчиси Йақубий(X аср) ва ватандошимиз Муҳаммад ибн Жафар Наршахий (X аср) ларнинг асарларидан ўқишимиз мумкин.
    Йақубий Суғд ҳақида гапириб бу тарихий ўлка “Самарқанд, Добусия, Қушония, Кеш ва Насафлардан иборатдир”-деб ёзган. Наршахий эса ўзининг “Бухоро тарихи”номли асарида “Бухоронинг подшоси яшаган улкан қишлоқ Пойкенд деб аталган, Добусия қалъасини эса шаҳар дея атардилар”,-деб ёзган эди. Бу маълумотдан шу нарса англашиладиким, ҳали Бухоро ва Пойкенд шаҳарлари пайдо бўлмасидан олдин Добусия шаҳар бўлгандир.
    Арабларнинг Моварауннаҳрга қилган юришларини ёритган тарихчилар ўз асарларида Добусия номини бир неча бор тилга олганлар. Айниқса, тарихчи Табарий, Добусия ва унинг атрофида бўлибўтган жангларни ёзиб қолдирган.
    Тарихий манбаларда Добусия атрофида сўнгги сомоний ҳукмдори ал-Мунтасир билан қорахонийлар ўртасида жанглар бўлганлиги, бу жангларда гоҳ сомонийларнинг қўли баланд келса, гоҳ қорахонийларнинг қўллари баланд келганлиги, охир оқибатда Исмоил ал-Мунтасир қочиб кетиб, Добусия Қорахонийлар қўлигаўтганлиги ёзилган.
    Тарихий манбалар ва археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, қорахонийлар даврида Добусияда савдо-сотиқ, меъморчилик анча ривожланган ва бу шаҳарда мис ҳамда кумуш тангаларни зарб қилиш йўлга қўйилган.
    XI асрнинг ўрталарига келиб Добусия яна икки сулола ўртасидаги низоларга гувоҳ бўлади. Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Масъуд Хоразм ҳукмдори Олтинтошга, қорахонийлар қарамоғида бўлган Бухоро ва Самарқанд устига юриш қилишни буюради.
    Қорахонийлар лашкари Али Тегин бошчилигида Олтинтошга қарши чиқади ва бу жангда у мағлуб бўлиб Добусияга чекинади. Олтинтош Добусияни қамал қилади, аммо шаҳарнинг мустаҳкам истеҳкомлари Хоразмликларни шаҳарга киришларига имкон бермайди. Узоқ муддатли қамалдан сўнг ҳар икки томон ўзаро келишади. Шу тариқа Хоразм ҳукмдори Олтинтош Масъуд Ғазнавийнинг буйруғини бажара олмайди. Бунинг устига Олтинтош жанг пайтида қаттиқ ярадор бўлади ва бунинг оқибатида ҳалок бўлади. Аммо вазирнинг устамонлиги туфайли Хоразмликларшармандали мағлубиятдан қутилиб қоладилар.

Комментарии • 1

  • @user-gh6jf7ih8q
    @user-gh6jf7ih8q 2 года назад +5

    👍👍👍Мен шунака видиони кутгандим. РАХМАТ.🙏🙏🙏🖐🖐🖐