Ўзбек театр ва киносанъатининг забардаст вакили, Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаров | Umr daftari

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 10 сен 2024
  • "Умр дафтари" кўрсатуви
    "Маҳалла" телеканали
    Ўзбек театр ва киносанъатининг забардаст намоёндаларидан бири Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаровдир. У 1925 йил Қўқонда туғилиб, 1951 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битиради. Ҳали институтни битирмасданоқ 1950 йилда Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрида актёр сифатида иш бошлаган. У театрда саҳналаштирилган “Нурхон” мусиқали драмасида Ҳузурхўжа, “Ғазал фожеаси”да Исфандиёрхон, Шекспирнинг “Ўн иккинчи кеча” комедиясида Масхарабоз ва бошқа ўнлаб спектаклларда ёрқин роллар ижро этган бўлса, “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Қутлуғ қон”да Салимбойвачча, “Маҳаллада дув-дув гап”да Умар, “Ўтган кунлар”да Ҳомид, “Шум бола”да Султон киссавур, “Учрашувлар ва айрилиқлар”да Ҳофиз ва бошқа ўнлаб ролларни ўйнаган.
    У серқирра ижод соҳиби эди.Режиссура ва драматургия билан ҳам шуғулланган. Айниқса, Дубляж соҳасидаги маҳорати олтин ҳарфлар билан битилгуликдир.

Комментарии • 34

  • @user-wd6bn7er1w
    @user-wd6bn7er1w 2 года назад +7

    Рахмат ку́рсатув учун, профессионал актёр эдилар, охиратлари обод бу́лсин.Марьям Ёкубова хакида хам ку́рсатув ишласангиз, илтимос

  • @user-ys3bd1tb2l
    @user-ys3bd1tb2l 2 года назад +5

    Иккинчи жахон уруши тамом бўганига Муқими номидаги театрда шу байрам нишонлаганида Хамза ака урушда қатнашганларини билдим. Уруш пайтда ярадор бўлиб оёқларини бармоқлари ампутация бўлган экан. Жўда ҳам яхши инсон бетакрор овоз ўлуғ инсон ва актёр илохим охиротлари обод бўлсин.

  • @user-gs4jo9wz9d
    @user-gs4jo9wz9d 2 года назад +3

    Севимли актеримиз ХамзаУмаров! Оллохнинг рахматида булсинлар !!!

  • @user-wd6bn7er1w
    @user-wd6bn7er1w 2 года назад +6

    Ту́лкин Тожиев хакида хам курсатув ишласангиз .

  • @gulnoraakramova6341
    @gulnoraakramova6341 2 года назад +6

    АНА ОВОЗУ ,МАНА ИЖРО ,БОШЛАРИДАН ОЕГЛАРИНИ УЧИГАЧА ИСТЬЕДОД ЭДИДА ,,,,ОВОЗЛАРИ БЕТАКРОР ,КАКОЙ ХАРИЗМ ,,,ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДА ,ОХИРОТЛАРИ ОБОД БУЛСИН ХАММА ШУ ЕРДА КУРСАТИЛГАН АКРЕРЛАРНИ ХАМ АМИН !!! АМИН !!!! АМИН !!! ОВОЗОАРИ ХАЛИ ХАМОН КУЛОКЛАРИМИЗДА ЖАРАНГЛАБ ТУРАДИ ,,,,, СОГИНАМИЗ ,ХОТИРАМИЗДА УМРБОД КОЛАДИЛАР ,,,,!!!!!

  • @turayevamadina3697
    @turayevamadina3697 Год назад +2

    Хамза ака дай инсон Минг йилга битта келса керак.

  • @user-kx9ib2le5y
    @user-kx9ib2le5y 2 года назад +4

    Мен Яхши курган инсон

  • @user-md4us9vs2z
    @user-md4us9vs2z 2 года назад +3

    Охиратлари обод бусин ута кучли профессионал Актёр Хамзака Умаров

  • @user-js1kj1yf5d
    @user-js1kj1yf5d 2 года назад +9

    Тугма талант едиларр охиратиз обод булсин....

  • @TV-ip7eg
    @TV-ip7eg 2 года назад +3

    Baribir eski kinolarimiz yaxwide 👍👍👍👍👍👍👍👍

  • @xasanabdullayev6685
    @xasanabdullayev6685 2 года назад +1

    Бу актер Хамза Умаров тенги йок актер буганлар охаротлари обод булсин.

  • @user-eo7jy1bu5p
    @user-eo7jy1bu5p 2 года назад +3

    Утганларни АЛЛОХ рахмат этсин,канча актёр актрисалар утиб кетишди.2022 йил бахор ойида курганлар борми?

  • @user-tk7ls5we4t
    @user-tk7ls5we4t 2 года назад +3

    Ассалому алайким кейинги дастурга Полат Саидкосимов ижоди болсин

  • @user-tk7ls5we4t
    @user-tk7ls5we4t 2 года назад +3

    Ассалому алайким хаммага хайрли кун

  • @qamriddinshams8168
    @qamriddinshams8168 2 года назад +1

    Hamzakani,Sanjarakani,Fathulloakani barcha otkan yaqshi insonlarni Olloh rahmat qilsin

  • @user-tk7ls5we4t
    @user-tk7ls5we4t 2 года назад +3

    Хамза Умаровни охрати обод болси

  • @SamararegarTv
    @SamararegarTv 6 месяцев назад

    Шедевр спектакль и актер низкий поклон вам Хамза бобо

  • @ruslanbekjahonov9523
    @ruslanbekjahonov9523 2 года назад +1

    Fathulla Ma'sudov,Hoshim Arslonov joylariz jannatdan boʻlsin sizlarni yaxshi koʻrardim

  • @user-vs6dd8jy5t
    @user-vs6dd8jy5t 7 месяцев назад

    Легенда инсон эди😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢

  • @Muzaffar-di7ph
    @Muzaffar-di7ph 2 месяца назад

    Совет узбек кино адабиет санатини хатто узбеклар хам такрорлаолмайди бунака талантлар кайта яралмайди. Тамом тугади!!! Талантлар!!!

  • @user-bv6he2kx9o
    @user-bv6he2kx9o 6 месяцев назад

    Хамза Умаров хакикий актёр нафакат актёр дубляж борасида хам унга етари булмаган. Бундай талант эгалари асрда бир марта келади. Дубляж борасидаги ишларини узи бир китоб булади

  • @B_377
    @B_377 11 месяцев назад

    Alloh rahmatiga olsin 💔😪

  • @davronoripov5893
    @davronoripov5893 2 года назад +2

    Хамза Умаров катта талант эгаси эдилар. Улар уйнаган роллар халкимизни юраги да абадий яшайди. Дубляждаги овозларини хеч ким катара олмайди. Халкимиз бойлиги хисобланадилар. Охиратлари обод булсин. Омин

  • @AmirTairov-y5n
    @AmirTairov-y5n 2 месяца назад

    HAMZA UMAROV BETAKROR OVOZ SOHIBI DUBLYAJ QIROLI JOYINGIZ JANNATDA BO'LSIN

  • @b.s.u4184
    @b.s.u4184 2 года назад +1

    Бу гаплар хакикат Хамза Умаровдек актёрлар билмадим дунёга бошка келмаса керак

  • @izeden
    @izeden Год назад +1

    Õzbegim õğloni

  • @Захилжон
    @Захилжон Год назад +1

    У даврни актёрлари бачкан пул ун томдан ташайдиган, масқарабоз эмас ойликга қаноат қилган ўз ишига садоқат билан ёндашадиган актёрлар эдида. Хозиргиларэнга пул бўлса бўлди шунинг ун санат кино ўлди.

  • @hayotxonxolmatova8968
    @hayotxonxolmatova8968 Год назад +1

    Хамза Умаров бетакрор эди.Хеч ким унга ухшолмайди

  • @ruslansapaev4719
    @ruslansapaev4719 2 года назад +1

    Одамлар бор улигидахам тирикдир одамлар бор тиригидахам уликдир .Хамза Умаров .умирбод тирик.

  • @bekmurodurayev1725
    @bekmurodurayev1725 2 года назад +1

    Бунақа инсонлар тарихда афсона бӯлиб қолади енди.

  • @user-gz4uq2hq8r
    @user-gz4uq2hq8r Месяц назад

    Хамза Умаров бу хае'тдан эрта кетди. Яшаганда обрулари ва унвонлари янада ошарди.

  • @user-gz4uq2hq8r
    @user-gz4uq2hq8r Месяц назад

    Шерматкур курбоши ролини дахшат хае'ти чикарган.

  • @TV-ip7eg
    @TV-ip7eg 2 года назад +1

    Manga podpiska bosing lar ILTIMOS 🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏

    • @bekmurodurayev1725
      @bekmurodurayev1725 2 года назад

      Сизгинага нега родписка к.к бӯлди енди.