Туркистон мухторияти асосчиларидан бири, қатағон қурбони Носирхон тўра қисмати | Millat fidoyilari

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 окт 2024
  • "Миллатимиз фидойилари" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    1871 йили Наманган вилоятининг ҳозирги Косонсой туманида туғилган Носирхон илк сабоқни Намангандаги мадрасалардан бирида мударрислик қилган отасидан олган. Сўнгра таҳсилни Наманган ва Бухородаги мадрасаларда, кейинчалик Кобул, Деҳли, Бағдод ва Ҳижоз шаҳарларида давом эттирган.
    Туркистонга қайтгач, Намангандаги Мавлавий ва Мулла Қирғиз мадрасаларида бош мударрис бўлиб фаолият юритган ва кўплаб илм толибларига тафсир, ҳадис, фиқҳдан сабоқ берган. 1912 йили Наманган шаҳрига қози этиб тайинланган. Носирхон тўра 1913 йилдан бошлаб жадидчилик ҳаракатида фаол қатнашган. Шунингдек, у 1917 йилнинг 26-29 ноябр кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Ўлка мусулмонларининг тўртинчи қурултойида қатнашади ва Туркистон мухторияти ҳукумати аъзоси - маориф вазири этиб сайланади.
    “1913 йилда у киши Ҳаж сафарига боради ва бу сафар асносида дунёдаги аҳволдан хабар топади. Ҳаждан қайтиши билан мударрисликдан ташқари Туркистонда кенг қамров олаётган жадид тараққийпарварлик ҳаракати ғояларининг тарғиботчисига айланади. Жадид мактаблари ва муаллимларига ҳомийлик қила бошлайди.
    Ўша йиллар ҳақида Боймирза Ҳайит ўзининг китобида: “Носирхон тўра Туркистон мухториятининг эълон қилинишида жуда катта ҳаракатни амалга оширди”, деб ёзади. Ашурали Зоҳирий ўз хотираларида: “Агар Носирхон тўра ташаббус кўрсатмаганда эди, Туркистон мухторияти эълон қилинган 4-қурултой чақирилмаган ҳам бўларди”, деб эслайди. Шу тарзда наманганлик аллома 72 кун яшаган бўлса-да, тарихимизда катта мавқега эга бўлган мухториятнинг ташкил этилишига бош-қош бўлади”, дейди Баҳром Ирзаев.
    Советлар ҳокимияти уч ой ўтмаёқ янги мухториятни қонга ботиради. Қонуний ҳукумат аъзоларини таъқиб этиш билан қаноатланмай, Қўқон шаҳрига ҳужум уюштириб, ўн мингга яқин аҳолининг ёстиғини қуритади. Ҳукумат ва Маслаҳат Шўроси аъзоларидан элликка яқин одам қамоққа олинади. Мустафо Чўқайнинг ёзишича, Носирхон Тўра Наманганда большевиклар қўлига тушади ва умумий афв эълон қилингач озод этилади ҳамда маълум вақт яширин ҳаёт кечиради.

Комментарии • 12

  • @prime_auto_uz
    @prime_auto_uz 2 года назад +3

    Uzbekistan axliga alangali salomlar

  • @asilbekmullajonov8664
    @asilbekmullajonov8664 2 года назад +3

    УЗБЕК.ОЛГА.

  • @УмарИбинхаттоб-д5я
    @УмарИбинхаттоб-д5я 2 года назад

    Ма ша Аллах

  • @ЗоирСаидмуродов-ы3в
    @ЗоирСаидмуродов-ы3в 2 года назад +1

    Tariximizni yaxshi òrganish bu kelajakda xato qilmaslikka olib boradigon yòldir rahmat shunaqa kòrsatuvlarni kòproq tayyorlasangiz yaxshi bòlardi !

  • @muhammadbashirov1896
    @muhammadbashirov1896 2 года назад +3

    Abdulla Qodiriy, Abdulhamid Cho'lpon, Mahmudxo'ja Behbudiy haqida qachon chiqarkin ?

  • @УмарИбинхаттоб-д5я
    @УмарИбинхаттоб-д5я 2 года назад +1

    Мана бизни март боболаримиз бу бизни тарихимиз Аллаху Акбар

  • @dzamalkadirov21
    @dzamalkadirov21 2 года назад +1

    Битта савол бу халк кахрамонлари нега тарих дарсликларига киритилиацди мактабда качон укитилади

  • @imronbekfirdavs2044
    @imronbekfirdavs2044 Год назад

    Эх бу уруслар канча канча исломий мусулмонларни йук килиб юборишди

  • @masterx5511
    @masterx5511 2 года назад

    Kuproq tarih bilishimiz kerak rahmat

  • @abubakr6073
    @abubakr6073 3 месяца назад

    Эшак булган