Шавкат Мирзиёев Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 май 2024
  • Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди.
    Бу таълим маскани давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 декабрдаги қарори асосида, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги доирасида ташкил этилган эди. Маданий ва илмий меросдан фойдаланиб, миллий эстрада санъатини ривожлантириш, моҳир ижрочилар ва педагоглар тайёрлаш, замонавий куй-қўшиқлар яратиш институтнинг асосий вазифаларидир.
    Ўтган йили институт учун 500 ўринли янги бино қуриб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда ўқиш ва ижод учун барча шароит яратилган. Аудиториялар зарур мусиқа анжомлари ва техникалар билан жиҳозланган.
    Институтда эстрада вокал санъати, чолғу ижрочилиги, техноген санъат, бастакорлик санъати, санъатшунослик, дирижёрлик каби йўналишларда мутахассислар тайёрланмоқда. Бугунги кунда 479 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга профессор-ўқитувчилар, халқ артистлари дарс беради.
    Президентимиз дарс жараёнларини кузатди, ўқитувчи ва талабалар билан мулоқот қилди.
    - Аввало, мана шундай даргоҳ билан сизларни, бутун санъатсевар ёшларимизни табриклайман. Биз бу ишларни нима учун қиляпмиз? Санъатимизнинг буюк меросини, ёшларимизнинг нималарга қодирлигини дунёга тараннум этиш учун. Институтга миллий санъатимизда феномен бўлган Ботир Зокиров номини берганимиз ҳам бежиз эмас. Бу ерда унинг муносиб издошларини тарбиялашни, истеъдодини юзага чиқаришни мақсад қилганмиз, - деди давлатимиз раҳбари.
    Ўқув юрти кутубхонасида саккиз мингдан ортиқ адабиёт ва ноталар жамланган. Миллий эстрада бўйича илмий, амалий ва ижодий изланишлар олиб бориш учун тадқиқот маркази ҳам ташкил этилган.

Комментарии • 3

  • @iskandarquldoshev7814
    @iskandarquldoshev7814 15 дней назад +1

    Батир Закиров Ўзбек легендаларидан бири

  • @user-nu1yy4bb6x
    @user-nu1yy4bb6x 14 дней назад

    Омад ишларигизга чарчамаглар сог булиглар

  • @naimjonahrorogli1736
    @naimjonahrorogli1736 15 дней назад +2

    Botir Zokirov nomini abadiylashtirishga qaratilgan ishlar taqsinga loyiq