Odam alayhissalom - Afzal Rafiqov

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 окт 2024
  • Одам (алайҳиссалом) қиссаси Қуръони каримнинг кўпгина ўринларида, жумладан, Ҳижр, Сод, Аъроф, Каҳф, Бақара сураларида келтирилган. Ушбу сураларда Одам (алайҳиссалом)нинг халқ қилиниши, фаришталарнинг унга сажда қилишга буюрилиши ва бунга иблис қандай муносабатда бўлгани, Одам (алайҳиссалом)нинг ер юзига халифа қилиб туширилиши, уларнинг маълум муддат жаннатда яшаганликлари, иблиснинг уларни иғво қилиши ва бунинг оқибатлари ҳамда Одам (алайҳиссалом) болаларини шайтондан эҳтиѐт бўлиб юришлари лозимлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Баъзи суралар юқорида айтиб ўтилганларнинг барчасини, баъзиси ярмини ѐки ундан кўпроғини бир ўринда қамраб олади.
    Аллоҳнинг изни билан ушбу айтиб ўтилганларни Қуръондан далил келтирган ҳолда кўриб чиқамиз, сўнгра қисса охирида ундан келиб чиқадиган фойдалар, хулоса ва ибратларни баѐн қиламиз.
    Одам (алайҳиссалом)нинг яратилиш қиссаси:
    Қуръони каримнинг энг асосий хусусиятларидан бири шуки, у инсонларга дини, дунѐси ва охирати учун фойдали бўлган ишлардан хабар беради. Ва уларни ўзларига дахлдор бўлмаган ва уни билишнинг орқасида бирон манфаат йўқ бўлган ғайбий ишлар тўғрисида баҳслашишдан қайтаради. (Масалан, Одам (алайҳиссалом)га жаннатда ейиш ман қилинган дарахт қайси эканлиги. Бу ҳақда қуйида айтиб ўтилади. - Тарж.) Одам (алайҳиссалом)нинг яратилиши
    12
    тўғрисидаги илм фақатгина Аллоҳга хосдир, биз уни Қуръони каримдек энг ишончли манбадан олишимиз мумкин. Аллоҳ таоло бундай дейди:
    «Биз инсонни қора балчиқдан (олиб, сўнг) қуритилган лойдан яратганмиз. Жинни (яъни, иблисни) эса (Одамдан) илгари қизиган оловдан яратган эдик» (Ҳижр, 26-27).
    Бу ердаги инсондан мурод, Одам (алайҳиссалом)дир, чунки у инсон наслининг энг биринчи вакили ҳисобланади.
    Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу ҳақда бундай дейди:
    «Эй инсонлар, сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аѐлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!» (Нисо, 1).
    Ояти каримадаги “бир жон”дан мурод: Одам (алайҳиссалом)дир. Юқорида келтириб ўтилган Ҳижр сурасининг 26-27-оятлари маъноси шуки: Аллоҳ таоло Одам (алайҳиссалом)ни қоп-қора қуруқ лойдан яратиб, унга маълум шакл берган. Унинг тафсилотлари ва дақиқ жойларини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ва жинни Одам (алайҳиссалом)дан аввалроқ “қизиган олов”дан яратди. Бу олов самум деб аталади, иссиқлиги шундай кучлики, ҳатто баданларни илма-тешик қилиб юборади.
    Имом Муслим “Саҳиҳ”да Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Фаришталар нурдан, жин аланга-оловдан, Одам эса сизларга (Қуръонда) васф қилинаѐтган нарсадан яратилди”.
    Ушбу икки оятнинг маъноси Раҳмон сурасида ҳам таъкидланади.
    «У инсон (Одам)ни сопол янглиғ қуруқ лойдан яратди. Жин (ва шайтонлар)ни эса оловдан яратди» (Раҳмон, 14-15).
    Бу ердаги “олов”дан мурод, ҳақиқий олов ѐки жаҳаннам оловидан бўлган аралашмадир.
    МУҲАММАД САЙЙИД ТАНТОВИЙ
    ПАЙҒАМБАРЛАР
    ТАРИХИ
    (Қуръони карим қиссалари)
    1-2-3-4-китоблар
    Таржимон:
    Зиѐвуддин РАҲИМ
    Муҳаррир:
    Алишер НАЗАР

Комментарии •