YANGI YIL TABRIGI - HEPPY NEW YEAR. С НОВЫМ ГОДАМ. JANA JILIŅIZ BENEN. BAHROM QABULOV TABRIKLAYDI
HTML-код
- Опубликовано: 8 фев 2025
- ❄️#ТИЛАК❄️
Кириб келаетган янги йил байрами билан чин юракдан табриклайман, ишларингизга омад ёр булсин.
Янги йилда менинг эзгу,
Тилакларим зиёда,
Машиналар олсин ҳамма,
Юрмасин ҳеч пиёда.
Ушалсинда ҳар банданинг,
Орзу, истак,ўйлари,
Пойдевори бахтдан бўлсин,
Ҳаёт, умр уйлари.
Саҳоватга тўлсин қалби,
Барака туз,ошида,
Ҳумо қуши сайраб турсин,
Ҳар кимсанинг бошида.
Қувончларга тўлсин диллар,
Кўрмасин ҳеч озорлар,
Унутилиб алам, дардлар,
Шифо топсин беморлар.
Янги йилда зўр тилаклар,
Жўш уради дилимда,
Бахтга етсин севишганлар,
Тўйлар бўлсин элимда.
Қайғу, ғамнинг тиши синиб,
Ҳеч кимсани қопмасин,
Ҳамма инсон камол топсин,
Ҳеч ҳам завол топмасин.
Ёпиқ бўлсин,очилмасин,
Омадсизлик эшиги,
Фарзандсизга фарзанд берсин,
Тўлсин меҳр - бешиги.
Эзгуликлар гуллаб унсин,
Кўнгилларда қатма -қат,
Ғийбат,ҳасад қуриб,битиб,
Кулсин меҳр -муҳаббат.
Янги йилда бахту, омад,
Ҳамроҳ бўлсин ҳар онда,
Ҳуллас ҳамма бахтли бўлсин,
Биз кутган янги йилда.
✍ ***
🎙 @BahromQabulov
HAPPY NEW YEAR
t.me/BahromMae...