Шоира Зулфия Мўминова ёнимизда, ёдимизда...| Yonimizda, yodimizda

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 20 июл 2022
  • "Ёнимизда, ёдимизда" кўрсатуви
    "Маданият ва маърифат" телеканали
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Комментарии • 4

  • @maxfuzaeshmurodova1244
    @maxfuzaeshmurodova1244 2 года назад +1

    Севимли шоирамиз Зулфия Мўминовани жудаям ҳурмат қиламан.Зулфия опа ўзи ҳам,қалби ҳам гўзал ва самимий ижодкор.Ва мана шу самимийлик шеьрларида акс этиб туради.Шунинг учунам шоиранинг ижоди халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган.

  • @user-vf4vn1lf1m
    @user-vf4vn1lf1m 2 года назад +1

    Зулфия Муминова езадиган хар бир сатр юракдан чикиб юракка таьсир килади. Бу шоира нинг ИЖОДИНИ жуда хурмат киламан. Ижодингизга куз тегмасин, сизга ОМАД ТИЛАЙМАН. БИЗ мухлисларингизни янги асарлар билан ХУРСАНД килиб туринг. БОРИНГИЗГА ШУКУР. АЛЛОХИМ УЗОК УМР берсин

  • @user-ct9yp8so2u
    @user-ct9yp8so2u 2 года назад +1

    😘😘🌷🌷

  • @shohistaabramatova6516
    @shohistaabramatova6516 2 года назад

    КУЧАЛАР.