БОЛА БАХШИ ( QURBONNAZAR ABDULLAYEV)
HTML-код
- Опубликовано: 28 сен 2024
- АБДУЛЛАЕВ КУРБОННАЗАР (БОЛА БАХШИ)
БОЛА БАХШИ (тахаллуси; асл исми Абдуллаев Қурбонназар)
(1899 Хива тумани Гулланбоғ қишлоғи-1994) - Ўзбекистон халқ достончиси (1938). 2-жаҳон уруши қатнашчиси, Хоразм достончилик мактабининг йирик вакили. Хоразмлик Жуманазар бахши (?- 1929) нинг шогирди. Ўн ёшларидаёк катта ёшдаги бахшилар даврасида достон, қўшиқ айтганлиги учун «Бола бахши» номини олган. Унинг репертуарида « Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам». «Ошиқ Маҳмуд», «Бозиргон», «Хирмондали», «Авазхон», «Кампир», «Қирқминг». «Сафар кўса» каби 20 га яқин достон бўлиб, улардан «Бозиргон» (1965), «Авазхон» (1967) достонлари ёзиб олиниб, нашр этилган. У ёшларга достон айтишни ўргатиш мактаби ташкил қилган (1970), кўпгина шогирдлар етиштирган. Ўзбекистон адабиёти ва санъати декадаси (Москва, 1937), Ўзбекистон халқ ижодчилари олимпиадаси (Тошкент, 1938), Халқаро Олтойшунослар (Тошкент, 1987) ҳамда бошқа фольклор анжуманлари (1978, 1985)да қатнашган.
Адабиёт: Мирзаев Т., Халқ бахшиларининг эпик репертуари. Т., 1979.
Афсонавий уч бахши.
Ассаломуалейкум Бола бахши менинг тогам булардилар буюк инсон булганлар Жойлари Жаннатдан булсин
Овози йукку эсиз курсатув овозлик килиб жойланглао илтимос
Админ хаелингни жойига куйиб ишла шундаканги ажойиб курсатувни овозсиз кидиб расво килибсан
Видео 2023 йил 1 январда қўйилганидан бери 17 та просмотр бўлган.Ҳали ҳеч ким овоз йўқ деб арз қилмаганди.Текшириб кўрдик видеони овози бор. .
Бобомурод Ҳамдамовнинг ЖОДУГАРСАН ашуласига Yoola_RizaNova деган эшакмия канал бу ашула менга тегишли деб арз қилгани учун ютуб каналимиздаги ашулани овозини Ўзбекистонда блоклаб қўйган экан.