Гўзал Марғилон шаҳрига саёҳатдан эсдалик | Safardan esdalik

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 8 фев 2021
  • "Сафардан эсдалик" кўрсатуви
    "Дунё бўйлаб" телеканали
    Фарғонанинг қадимги ва навқирон шаҳарларидан бири - Марғилондир. Бу кўҳна шаҳар манбаларда Марғинон ва Марғилон номлари билан қайд қилинган. Тилшуносларнинг фикрича, шаҳарнинг номи икки бўғиндан иборат бўлиб, биринчи бўғини - “марғ” кўкаламзор, яйлов, майсазор деган маънони англатади. Эътиборли томони шундаки, бу кўринишдаги топонимик ном Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Марғилоннинг номи билан боғлиқ бўлган ва халқ орасида кенг тарқалган ривоятда ҳиқоя қилинишича, шаҳарга Александр (Искандар) Македонский томонидан ном қўйилган. Ривоятга қараганда, бу ерда яшовчи аҳоли Александр Македонскийни “марғу нон”, яъни товуқ ва нон билан кутиб олган эканлар. Бунга жавобан Александр Македонский бу жойга “Марғинон” деб ном қўйган экан (Ибрат, 1991. 279-б.). Бу ривоят тарихий ҳақиқатдан анча узоқ. Чунки Александр Македонскийнинг Фарғонанинг ғарбида - Яксарт бўйида барпо этилган Александрия шаҳридан қайтганлиги юнон-рим ёзма манбаларида аниқ қайд қилинган. Аммо бу ҳикоянинг эътиборли томони шундаки, у Александр Македонский билан боғлиқ турли ривоятларни жаҳонгирнинг қадами етмаган жойдаги халқлар орасида ҳам кенг тарқалганлиги ва бу ривоятлар асрлар давомида сақланиб келинаётганлигини кўрсатади. Бу нарса айни пайтда Марғилон шаҳрининг қадимийлигига ҳам ишора қилади.
    Ўрта Осиёнинг кўпгина қадимги шаҳарларидан фарқли ўлароқ Марғилон ўзининг 2000 йиллик тарихи давомида бир жойда жойлашган ва тараққий этган. Олиб борилган археологик тадқиқотларга қараганда, қадимги шаҳар ҳозирги Марғилон шаҳрининг Маъшад маҳалласи ҳудудида жойлашган тепалик ўрнида бўлган. Қадимги шаҳар 20 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, у ҳукмдор қароргоҳи арки аъло ва бевосита шаҳардан иборат бўлган. Бу шаҳар Фарғонанинг асосий шаҳарларидан бири бўлиб, бу ерда ҳунармандчилик анча тараққий қилган. Айниқса, шаҳарда ҳунармандчиликнинг кулолчилик соҳаси яхши ривожлан- ган. Милоднинг II асрларига келиб шаҳар ҳудуди янада кенгайган. Бу даврда шаҳарда мафку- рий марказ - маҳобатли оташпарастлар ибодатхонаси бунёд этилган. Шаҳарнинг тез суръатлар билан ривожланиши Буюк ипак йўли бўйлаб ҳаракат қилаётган савдо карвонларининг Марғилон орқали ўтиши учун замин яратган. VII аср бошларида араб қўшинларининг Фарғонага бостириб кириши натижасида водийнинг бошқа шаҳарлари каби Марғилон ҳам та- наззулга юз тутди. Лекин, кўп ўтмай, шаҳарда ҳаёт ўз изига тушди.
    Марғилон X-XII асрларда ўз тараққиётининг юқори босқичларидан бирига кўтарилди. Шаҳар Мовароуннаҳрнинг йирик сиёсий, иқтисодий, маданий ва илм-фан марказлари қаторидан жой олди. Нумизматик топилмаларга қараганда, бу даврда Марғилон зарбхонасида илк бор тангалар зарб қилина бошлади. Шаҳарда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Ҳунармандчилик тез суръатлар билан тараққий этди, тоғ-кон саноати ривожланди. Натижада Буюк ипак йўлининг Фарғонадан ўтган жанубий йўналиши Марғилон орқали ўтадиган бўлди. Бу ҳол шаҳарда савдо-сотиқнинг кенг ривож олишига туртки бўлди. Маълумки, фарғоналиклар савдода сўғдийлардан қолишмаган. Фарғоналикларнинг савдода моҳир бўлганлиги, даромадда бир-бирлари билан рақобат қилганликлари тўғрисида Хитой йилнома- ларида ҳам қайд қилинган (Бичурин, 1950. С. 188).

Комментарии • 10

  • @otabekrustamov4373
    @otabekrustamov4373 3 года назад +4

    Салом алекум менинг буважоним юрти тожикистонда яшасакхам бошмизда маргилон дуписи опокилармиз олтарик бувижонмиз маргилонда тугилишган а биз тожикистонда афсус уша вохтлар уруш йиллари тожикистонга кучиб келишган бизди турсунзода (регар) шахрмизга келилар мехмон булиб фаргоналикларни курасилар

  • @caesarwang8265
    @caesarwang8265 5 месяцев назад +1

    Маргилонликларга Самарканддан салом жуда согиндим

  • @user-vj9mi4gv5p
    @user-vj9mi4gv5p 3 года назад +3

    МАРГИЛОНИМ ЖОНАЖОНИМ

  • @user-zz8fn1fh4h
    @user-zz8fn1fh4h 3 года назад +2

    Ман роса боргим келияпти

  • @tahkirjanmatanov8579
    @tahkirjanmatanov8579 3 года назад +3

    Салом Маргилон Кыргызстондан!!!

  • @user-vx9zj2yp9e
    @user-vx9zj2yp9e 6 месяцев назад

    Заказ берайли номер колдиринг хидоятопа