"Музейлар тарих кўзгуси" | Tarix va yangi talqin

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 29 авг 2024
  • "Тарих ва янги талқин" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    МУЗЕЙШУНОСЛИК, музеология - музейлар тарихи, уларнинг ижтимоий вазифалари, музей иши назарияси ва методикаси масалаларини ўрганадиган фан тармоғи. Музейшунослик тизимига музей иши назарияси, музей иши тарихи (музей тарихшунослиги б-н), музей манбашуносли-г и , музейлар ва музей тадқиқотлари фаолиятига дойр барча ўзига хос томонларни ўрганувчи илмий методика киради. Музейшунослик музей буюмларини жамлаш, музейга келувчиларни ўрганиш жараёнида дала тадқиқотлари усуллари ва бевосита мунтазам кузатув ишлари, ижтимоий усулларни қўллайди. Музейшуносликнинг бошқа фанлар б-н хар томонлама узвий боғлиқлиги унинг объектив жиҳатдан мураккаблигини белгилайди. Музейшунослик хам ижтимоий, хам табиий фанлар билан бирдек боғлиқ, айниқса, музейнинг мавзуига оид фанлар ва ёрдамчи фан соҳалари (тарих, археология, геология, этнография, адабиётшунослик, зоология, санъатшунослик ва б.) билан умумий томонлари кўп. Музейшуносликда музейларнинг табиат ва жамиятни ўрганиш б-н узвий боғлиқ бўлган манбаларни жамлаш, музей буюмларини илмий ҳужжатлаштириш, ўрганиш ва сақлаш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш, илмиймаърифий, ғоявийтарбиявий фаолияти ва б. да намоён бўладиган ижтимоий вазифалари устида тадқиқотлар олиб боради. Музейларни тўлдириш, ёдгорликларни ҳисобга олиш, саклаш ва реставрация қилишнинг илмий тамойиллари ишлаб чиқилади.
    М, соҳасидаги ишлар йирик музейлар, таъмирлаш устахоналари ва и. т. ин-тларида амалга оширилади. Халқаро миқёсда музей ишини мувофиклаштириш ва тажриба алмашиш ишларини кўп мамлакатларда миллим қўмиталари бўлган ЮНЕСКО қошидаги Халқаро музейлар кенгаши (ИКОМ) амалга оширади.
    Жахрндаги кўплаб мамлакатларда Музейшунослик масалаларига бағишланган жур. лар чоп этилади (ЮНЕСКО нинг «Museum» жур. ва б.), илмий тадқиқот ин-тлари, илмий марказлар, кафе-дралар мавжуд.
    Ўзбекистондаги йирик музейларда Музейшуносликка дойр и. т. ишлари олиб борилади. Айниқса, «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» ЎзР Президентининг 1998 й. 12 янв. даги фармони Музейшунослик соҳасида бурилиш ясади. Унга кўра, мамлакат Маданият ишлари вазирлиги, бошка вазирлик ва идораларга тегишли барча турдаги мавжуд музейлар фаолиятини мувофиклаштириш, қўллабкувватлаш ва уларга зарур илмий-услубий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида вазирлик қошида музейларни қуллаб-қув-ватлаш республика «Ўзбекмузей» жам-ғармаси ташкил этилди. Унинг фаоли-ятининг асосий йўналишлари қаторида Музейшуносликда умумий сиёсатни амалга оширишни таъминлаш, Музейшунослик соҳасида халқаро алоқаларни, ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон ва хорижда кенг кўргазма фаолияти орқали мамлакатнинг бой тарихи, бугунги ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, музейларда сақланаётган ноёб экс-понатларни жаҳон миқёсида тарғиб этиш; М. ка замонавий техника воситаларини татбиқ этиш, улардан самарали фойдаланишга оид дастурлар и. ч. ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш белгиланди. Музейшунослик соҳасига оид илмий-амалий, маънавиймаърифий, рангли «Мозийдан садо» жур. нашр этилади.

Комментарии • 2

  • @user-go7rg8gp3s
    @user-go7rg8gp3s 3 года назад +1

    Обуна👍 булинг🙏🙏🙏

  • @axel5025
    @axel5025 3 года назад +1

    No entiendo el idioma pero aún así entiendo el contenido