НУКУСДАГИ ОММАВИЙ ТАРТИБСИЗЛИКЛАР «ИШТИРОКЧИЛАРИ» ҚЎЛГА ОЛИНМОҚДА - EFFECT.UZ
HTML-код
- Опубликовано: 12 сен 2024
- Нукусдаги 12-блокпостда ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ҳайдовчининг мобил телефонидан оммавий тартибсизликлар вақтида тасвирга олинган кадрларни аниқлашди.
“Ўзини нонвой деб таништирган Malibu русумли машина ҳайдовчиси тўхтатиб, текширилганда унинг телефонидан оммавий намойишларни тўғридан-тўғри тасвирга олинган кадрлар топилди”, дейди шу блокпостда хизмат олиб бораётган ИИБ ходими.
Сўнгра Effect.uz мухбири Фазлиддин Меҳмонов ҳайдовчидан нима учун митингни тасвирга олгани сабабини сўради.
“Мен митингда қатнашмадим, нонвойман ер ости тоннелидан ўтаётган вақтим, бозор атрофида митинг бўлаётганди. Шу воқеаларни тасвирга олганим рост, бироқ митингда қатнашмадим. Видеоларни кейинроқ ўчириш ёдимдан кўтарилибди, бундай ҳолат бошқа қайтарилмайди”, дейди фуқаро Рамазон Умаров.
Расмийлаштириш ишлари олиб борилгандан сўнг аниқланган ҳолат бўйича ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига ўзи эса Нукусдаги воқеалар ортидан очилган тергов жараёнларига олиб кетилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани, жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура оммавий намойишларда 516 фуқаро гумонланиб, қўлга олингани, тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланиб турганини маълум қилган.
Телеграмдаги саҳифамизга обуна бўлинг: t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг!
Официальный сайт: www.effect.uz/
Instagram / effect.uz.rasmiy
Telegram telegram.me/ef...
Facebook / effectuzrasmiy
Twitter / effectuzb
ВКонтакте effectuz
Одноклассники ok.ru/group/55...
МУРОЖААТ ВА ТАКЛИФЛАР УЧУН: +998881603233 +998938663232 +998900091969 +998937743233