Қадимий Хиванинг Тошҳовли саройида бўлганмисиз? Тошҳовлининг тарихи | Moziyga sayohat
HTML-код
- Опубликовано: 7 окт 2024
- "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
ТОШҲОВЛИ, Оллоқулихон capoйи - Хивадаги меъморий ёдгорлик. Оллоқулихон қурдирган (1830-38). Халқ усталари Нурмуҳаммад, уста Тожи ва уста Қаландар Хивакий томонидан бунёд этилган. Тошҳовли 3 ҳовли, 111 та хонадан иборат: Арз ҳовли (дарвозаси ғарбга), ишрат ҳовли (жан. га), ҳарам (дарвозаси ғарбга қараган). Хоразм маҳаллий турар жой меъморлигига хос услубда, шаҳар ташқарисидаги қўрғонҳовли кўринишида бўлганлиги учун Тошҳовли деб номланган. Атрофи баланд девор (қалинлиги 1,2 - 1,5 м) билан ўралган. Девор тепаси кунгурали, дарвоза ёнлари гулдастали. Дастлаб ҳарам бунёд этилган (1830-32). Тарҳи 80×42 м, ҳовлиси 49×15 м, жан. қисмида 5 та алоҳидаалоҳида айвон (хон ва унинг 4 хотинига мўлжалланган) бор, улардан хоналарга даҳлизлар орқали кирилади. Қабулхона (ишрат ҳовли тарҳи 43×36,5 м) ҳарамнинг жан. шарқий қисмида қурилган (1832-34). 3 й. дан сўнг жан. ғарбий бурчагида арз ҳовли (тарҳи 35 х 40 м) қад ростлаган (1837-38). Ҳар бир ҳовлида алоҳида хизматчилар хонаси, хўжалик хоналари, отхона бўлган. Ҳовлиларда айвонлар ўзига хос услубда жойлашган. Ҳарамнинг жан. да 2 қаватли бино олдига баланд қилиб 1 устунли айвон ишланган, арз ҳовли ва ишрат ҳовлидаги бинонинг фақат 2қаватида 1 устунли, панжара тўсиқли айвон бор. Ҳовли марказидаги доира шаклли супага чодир ўрнатилиб меҳмонлар кутилган. Тошҳовлининг ташқи тарзи безаксиз, яхлит деворли. Ҳовли атрофидаги айвон ва хоналар миллий меъморлик анъаналари асосида пардозланган. Девордаги устунгўшалар оралиғига намоёнлар ишланиб, чоксиз кўк ва оқ кошин қоплаб, гириҳ парчинлардан нақш ҳосил қилиб терилган. Ишрат ҳовли ва арз ҳовли деворлари намоёнларга ажратилиб, кўк, оқ ва ҳаво ранг кошиндан гилам нусха мужассамот яратилган. Айвон деворларидаги гириҳ ва ислимий нақшлар орасидаги доира шакллар ичида арабий ёзувлар учрайди. Мармар пойустун ва ўймакори ёғоч устунлардаги доира шаклларда Огаҳийнинг Хива хонлари тарихига оид шеърлари, хон айвонидаги шарқий пойустунда 1832 й. ва ишрат ҳовли катта айвон пойустунида, арз ҳовли катта айвон безаклари орасида 1838 й. ҳамда уста Абдулла жин номи сақланган. Тошҳовли даги хоналар томи тўсинли, ҳарам ва ишрат ҳовли айвонлари ҳовузакли, хўжалик хоналари томига қамиш бостириб лойсувоқ қилинган, баъзилари васса шифтли. Хона ички безаклари анча сипо, девор ҳошияларида, шаклдор тахмонларда, шифт ости шарафаси, муқарнас косачалари ганчкори безакда, мевали дарахт шохи ва гуллар қора, кўк ва қизил тусда ифодаланган. Тошҳовли (ҳарам қисми)да Хива «Ичан қалъа» давлат тарихиймеъморий музейқўриқхонасининг ҳунармандчилик музейи экспозицияси жойлашган.
Ancha malumotga ega boʻldik,raxmat
Rasmim ustiga bosib sahifamga kiring podpisatsiyani bosing. Eng zoʻr videoglar koʻrib dam olasiz 42
Кани энди шу гузал тарихимизни жонлантириб бир зор кино олинса худди туркларнинг Мухташам юз йил кабидек, бизниям мана шундай гузал асил холатини йукотмаган саройларимиз бор экан шу ерларда, уша замонни тарихи хакида кино олиш керак
10:14 Мен бир нарсага ахамият бердим эшикни устидаги примечкани яъни ёгочни ёрилиб ётганини шу кайта созласа максадга муофик булган буларди.
Туркиядаги Адана хам сув кетадиган кувурни англатса кк
Реставрация килинадиган жойлари куп экан...
bir suqsam armonim yoʻq edi buni reklama qilishni qara blaa musulmonmasmi yo bular
Xivaliklar qalban birgamiz
Гид йигит сузга бой эмас экан
Бошловчи, қўлингни кўп қимирлатаверма
Гид нинг нутқи йўқ экану, тўлиқ тушунтираолмаяпти, журналист маълумотларни унинг ичидан сугуриб олган. Афсус. Хива тарихи жуда бойу, аниқ аниқ гапириб, тушунтириб ташамийдимиии
Яхшиям алмашибди, тасанно