Хафиз баба - Мәуліт
HTML-код
- Опубликовано: 15 сен 2024
- #МАВЛИД
• МАРҲАБО
Марҳабо, ё марҳабо, ё марҳабо, Марҳаба Жаддал Ҳусайний, марҳаба.
Марҳабо эй булбули ширин адо, хуш келдингиз,
Садқа бўлсин бир дури мавзун садо, хуш келдингиз.
Бу кеча келди жаҳонга ул садафни батнидин,
Назди Ҳаққа бир дури қиммат баҳо, хуш келдингиз.
Зоти олингга адоват тошини кимлар отар,
Даф етиб Ҳақ айтадур «таббат ядо», хуш келдингиз.
Ҳақ зиёфат кечаси оламни садранг айлади,
Сайр этиб бир лаҳзада Арши аъло, хуш келдингиз.
Жумла пайғамбарни Тангрим номи бирла чорлади,
Ё Набий, деб чорлади сизни Худо, хуш келдингиз.
Даргаҳингдин ҳеч кишини ноумид қайтармагин,
Биз гадолар дардига олий шифо,хуш келдингиз.
Сиз сано айтиб таҳийётни бажо етган замон,
Самъингизга етди Ҳақдин бир нидо, хуш келдингиз.
"Осий исёнчи гуноҳкор уммат учун кўп йиғламанг,
Уммат учун айладим жаннат ато", хуш келдингиз.
Равзангиз доғида йиғлар бу ғариб умматларо,
Умматим, деб чақиринг, ё Аҳмадо, хуш келдингиз.
Равзангизга термулуб турсам дурудлар айтиб сиза,
Бу равишда айласам жоним фидо, хуш келдингиз.
Ё Илоҳий, Ясрибу Батхо етар кун бормикан,
Ташна бориб оби Замзамдин ичар кун бормикан.
Устуни Ханнону Маннонни қучар кун бормикан,
Равзангизга термулиб жон топширар кун бормикан.
Ман ғариб Мазҳарга айланг бир назар,эй Маҳбуби Ҳақ,
Ул шафоат вақтида жоним фидо, хуш келдингиз.
Истасангиз ҳар қаю ғамдин нажот,
Айтинггиз Пайғамбаримга Ас Солат!
Ассалоту васалому алайка, ё Расулаллоҳ,
Ассалоту васалому алайка, ё Ҳабибаллоҳ.
Ассалоту васалому алайка, ё Хайра холқиллаҳ.
© Мазҳар
• Расулуллоҳ келадур
Кел, энди Жаброил, Аршни супурғил,
Анга меҳмон бўлгани Расулуллоҳ келадур.
“Мозоға-л-басар” кўзлик, “Шамс” “Ваз-зуҳо” юзлик,
Барчадин ширин сўзлик, Расулуллоҳ келадур.
Шамолларга ҳам айтгин, сайр этишин қўйсун,
Беодоблик қилмасун, Расулуллоҳ келадур.
Дарёларгаму айтгин, мавж уришин қўйсун,
Олдида соқов бўлсун, Расулуллоҳ келадур.
Моликларгаму айтгин, дўзах эшигин ёпсин,
Йўлларига кўз тутсин, Расулуллоҳ келадур.
Ғилмонларгаму айтгин, жаннат эшигин очсин,
Бошларига нур сочсин, Расулуллоҳ келадур.
Азроилгаму айтгин, жон олишини қўйсин,
Хизматда муқим турсин, Расулуллоҳ келадур.
Маҳшар куни бўлганда, йиғилур ҳамма банда,
Расулуллоҳга эргашиб, Машраб қули келадур.
© Бобораҳим Машраб
Эй хофиз бобом аллохим сиздан рози булсин ҳазратим ҳофиз бува чин дунёдасизлар аллоҳим азизларимизни йулини берсин
Аллоҳ рози бўлсин ! Қиёмат куни Арш соясида бирга қилсин!
Qanday nurli kishiya. Joylari jannatning eng oliy ôrinlaridan bolsin
Улугларимизни Жойлари жаннатда булсин омиин.
ХАМИН МОХИ МАВЛУЛИ ШАРИФБА ХОНАНДАВУ ШУНАВАНДАИ ХАМИН БАЙТХОРА ХУДОИ МЕХРУБОН ЖАННАТАШБА МУНОСИБ ДОНАД ОМИН!!!!!
Оллох рози булсин, нурли юзли хазрат эшон пиримиз.
Хофизбобо авлийо эдилар Аллах ризо булсин ул зотдан
Аллох киёматда хам шу зотлар билан тиргизгин амийн аллохумма солли ала саййидина мухаммад
Аллохим рахматинг ол бу Улуғ инсонлар шулар хурмати бизни кечир ва бирга қил Аумин
АЛЛХАМДУЛИЛАХ жуда гузал😢😢😢👍👍👍🕋
Аруактарыннан айналайын ИшанБаба және Хазрет ПІРіМ Жанымыз бала- шағамыз сиздерге курбан болсын. АЛЛА ЖАР ПІРІМИЗ МЕДЕТКЕР БОЛСЫН. АЛЛАҺУ АКБАР.
Shunday taqvodor insonlardan OLLOH rozi boʻlsin 💖
Аллох рози бўлсин!
YARATGANI O'ZI ROZI BO'LSIN SIZU-BIZLADAN 🤲🤲🤲🤲🤲🤲INSHO ALOH
Hofiz bobo ulug inson edilar olloh rozi bulsin
Man be amalga ham shu zotlarning nisbatlaridan nasib et Allohim.
Улугларимизни оллох рахмат айласин
Оллох рози болсин эшон дадамдан
Устоз махдум дадамизни оллох рахмат килсин омин
Субханоллох
ماشاء الله❤😢
Олло.рахматига.олсин
Boboni eshitib rahmatli otajonim yonimda turgadek bir davrada birga bulganidan fahrlanaman hamisha
Оллохим узинг рахматинга олгин Иброхимжон Хазратимни
амин
Ulug'larimizni oxiratlari obod bo'lsin
Алла жар Пірімізді ң рухани аты медеткер болсын ЯАруақ ЯПірім Аллаға шүкір
Аллох рози булсин
Аллоху акбар
Hofiz bobomizdan Allohim rozi bòlsin,barchamizni Firdavs jannatida jam qilsin In shaa Alloh.
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин
ОЛЛОХ ОЛЛОХ МУХАММАДУР РАСУЛУЛЛОХ С.А.В
Ма Шаа Аллах Аллахым устаздарыбыздан ыраазы болсун
Аллах рахмат кылсын
Худо рази булсин
Мен шундай азиз булган эшонбувам билан бир махаллада яшатган оллохимга шукр киламан мингбора.жойлари жаттада булсин.шоистаю жаннат булсинлар.эшонбувам мангу уйгута ётган хатто кабристонларимизхон кундан кунга узга булиб кетябди
У кишидан оллох рози булсин омин
@@katiakatia5663 қ
Хазрат пирларимиз рухипокларидан бизларга файз бергин барчамиз шармандамиз умийдимиз рахматингдан оллохим
😢машаоолоҳ
Аллох рози булсин отахондан.
اللهم صل علی محمد و آل محمد صل الله علیه و آله و سلم مرحبا ای بلبل خوش زبان خوش کلدگیز
😢😢😢😢
Я Пірім 😭😭😭
Я الله
❤❤❤❤❤❤
Жоним пиримм 😢💞💕❤️🤍🤍🤍
😭😭😭😭😭😭😭😭
Негадир овоз эшитилмади.
Янгилаб қойилса яхши боларди.
ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН Сизлардан.
ROOOOB BIZLARGA XAM BERULUGLARIMIZNI ISHQ MUXSBBATLARIDAN
кто читает?
Оллох рози булсин