Barchaga unutilmas kun boʻldi😍😍👍Qishloqda bayram. Bolajonlar mazza qilishdi

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 31 май 2022
  • Азиз болажонлар!
    Сизларни бугунги Болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Бугунги байрам яна бир бор барчамизни болаларга ва уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясига эътибор қаратишга чорлайди.
    Бугун Ўзбекистонда болалар ва уларнинг таълим-тарбия масаласи Давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган. Боиси болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук инсон қилиб вояга етказиш бу ҳар бир Давлатнинг эртасини белгилайди. Жисмонан бақувват, маънан ва руҳан соғлом болалар эса порлоқ келажакка умид уйғотади.
    Сиз азиз ўғил-қизларнинг бахтли болалигингиз, ижодий ва интеллектуал салоҳиятингизни қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқаришга халқ таълими тизими вакиллари ҳам бирдек бел боғлаганмиз!
    Гўзал Ватанимиз Ўзбекистонда сизлар учун бугун барча шароитлар яратилган. Боғчадан тортиб, олий таълим муассасаларигача барча сизнинг порлоқ келажагингиз учун қайғурмоқда!
    Мақсадимиз бир - сизларни келажакда билимли, зукко, бахтли, мақсади сари олға интилувчи, омадли инсон бўлиб етишишингизни кўриш!
    Эртанги кунимиз давомчилари, ҳаётингиз фаровон бўлсин! Келгусида жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга инсон бўлиб етишишингизга тилакдошман!
    Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз болажонлар!

Комментарии •