ҲОЖАТ НАМОЗИ _HOJAT NAMOZI

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 5 ноя 2024
  • Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо (23-тавсия)
    Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
    «Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳоратқилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
    Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
    Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
    Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»

Комментарии •