Қалқондор ва унга қарши кураш чоралари

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 окт 2024
  • ҚАЛҚОНДОР - DIASPIDIOTUS PERNICIOSUS COMST t.me/bogdorchilik
    ЗАРАРИ. Мевали дарахтларга, резавор мева, буталарга ва манзара- ли ўсимликларга зарар етказади. Калифорния қалқондори кўпайиб кетганда дарахт пўстлоғи узунасига ёрилиб, шохларни ва бутун дарахтларни қуритиб қўяди, мевалардаги ширани сўриб, тўқ қизил доғ туширади. Мевали дарахтни шох, новда, барг, дарахт пўстлоғи ва мевасини зарарлайди. Натижада дарахтлар кам хосил беради, ёш дарахтлар қуриб қолади.
    ТАЪРИФИ. Қалқони юмалоқ, анчагина япалоқ, оч жигар ранг, кул ранг тусда бўлиб, диаметри 1,0-1,5 мм дан 2 мм гача. Қалқоннинг четлари ўртасига қараганда оч тусда бўлиб, эркагининг қаноти бир жуфт бўлади. Ёш личинкаси озиқлана бошлаганда оқимтир шира чиқаради, бу шира кейинчалик қалқонга айланади.
    ҲАЁТ ДАВРИ. Биринчи ёш личинкалари шох ва новдалардаги қалқон остида қишлайди. Баҳорда, дарахт куртаклари бўрта бошлаганда озиқланишни бошлайди ва пўст ташлаб жинсий етук урғочи ва эркак зотларга айланади. Урчиган урғочи зот 1 ойча етилгач 100-120 тадан тирик личинкалар туға бошлайди. Туғилган «дайди» личинкалар қалқон остидан чиққандан сўнг бир неча соат давомида дарахт бўйлаб тарқалиб пўстлоқ ва меваларга ёпишган ҳолда ўзига қалқон ясай бошлайди. Озиқланиши давомида пўст ташлаб иккинчи ёшга ўтган личинкалари жинсий етук урғочи ва эркак зотларга айланади ва 2-авлод «дайди» личинкалари пайдо бўлади. Шу тариқа йил давомида 3-4 та авлод беради. Одатда ҳар бир авлод биринчи ёш личинкаларининг бир қисми қишлашга қолади. Кўчат ва зарарланган мева орқали жойдан- жойга тарқалади.
    УЙҒУНЛАШГАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ. Эрта кўкламда буталган шох ва новдаларни ёқиш, дарахтлар танасини тозалаб, эски пўстлоқларни ҳавфсиз ерда ёқиш, дарахт танасини оқлаш, боғларни ёшартириш.
    Мавсум вақтида тухумдан чиққан қалқондорлар сонини билиш учун скочни диаметри 3-5 см бўлган шохларга ёпишқоқ тарафини тепага қилиб маҳкам боғланади. Агар маҳкам бўлмаса, ёш қалқондор ли- чинкалари тагидан ўтиб кетади. Бир боғдан камида 10 та дарахтнинг 2 та шохига скочни боғлаб чиқилади. Ҳар ҳафтада янги скочга алмаш- тирилади. Ҳар бир жойда скочга ёпишиб қолган қалқондорларни санаб, ёш қалқондорларни қачон кўпайишини аниқлаш мумкин. Скоч- даги қалқондорлар сонига қараб пестицид билан ишлов ўтказиш белгиланади. Кимёвий ишловлар қалқондорларнинг биринчи ёш личинкалари кўпайган даврда сепилади. Куртаклар бўртиш вақтида ёғли воситаларни қишлаётган зараркунандаларга қарши пуркаш энг самарали ҳисобланади.
    КУРАШ ЧОРАЛАРИ. Куртаклар бўртиш вақтида минерал мойлар билан таркибида хлорпирифос ёки диазинон бўлган препаратларни аралаштириб ишлов берилади. Вегетация даврида эса таркибида дельтаметрин, диметоат, имидоклоприд, лямбда- циголотрин, малатион ва хлорпирифос бўлган препаратлар билан ишлов берилади.
    Боғбон дўстларингизга ҳам улашинг. Телеграмда @bogdorchilik деб изланг.

Комментарии • 14

  • @stahanpetrov1448
    @stahanpetrov1448 6 лет назад +1

    Рахмат жудаям керакли маълумот. Ўрик ширасига қариши қандай чораларни кўриш мумкин? Яъни инсонга ва атрофдагиларга безиён бўлган воситалар ёки, халқ воситалари.

  • @РавшанУринов-р5ш

    Ассалому алайкум.Урик дарахти танасидан шира чикади.Шунга карши нима ишлар килиш керак

  • @mohirjonturakulov1968
    @mohirjonturakulov1968 5 лет назад +2

    Кўрсатув учун рахмат янгиларини кутиб қоламиз

    • @AGROBIZNESBLOGI
      @AGROBIZNESBLOGI  5 лет назад

      Сизга ҳам раҳмат. Каналимизда 200 га яқин видео бор. Бошқаларини ҳам кўриб чиқишининни маслахат берамиз.

  • @alialik5659
    @alialik5659 6 лет назад +2

    асалому алайкум ока шу окани номери керак болйапти иложи борми мани олма богим бор олма кочатимга бадани фарш касалиги копайиб етяпти ок курт бореканб аданда шуни кандай йокатсаболади шу окани номерини берин иложи борми илтимос ока олдиндан рахмат

    • @AGROBIZNESBLOGI
      @AGROBIZNESBLOGI  6 лет назад

      Ассалому алайкум. Уларни шу группадан топасиз:
      t.me/bogbonlar

  • @МамуржонТурсунбаев-о5т

    Ассалому алейкум мен киргисистондан ман сиздан бир илтимос шавтоли богим бор ложние шитовка боскан калкондор шуни кандай захар олади

  • @ОдилжонЖумаев-о4й
    @ОдилжонЖумаев-о4й 6 лет назад

    Асаломку алейкум мени 1г гилос богим булиб 2006 йилда экилган .Хосилдорлиги жуда хам паст.Кандай агротехниа ва кимевий ишлов хамда угитлашга эьтибор бериш керак.Менга мутахасис маслахати зарур.Иложи булса тел.ракамини берса яхши буларди.

  • @ФаррухДадаев-ъ4ъ
    @ФаррухДадаев-ъ4ъ 6 лет назад +2

    салом ман кргзистондан ош область ноовкат район данман ман глос еканмга 7 йил булд глосларм яхш мэва булмайд кандай маслахат бэрасиз рахмат олдиндан.

    • @AGROBIZNESBLOGI
      @AGROBIZNESBLOGI  6 лет назад +1

      Фаррух Дадаев гилос ҳақидаги видеоларимизни кўринг.

  • @ГуламжанХалметов
    @ГуламжанХалметов 5 лет назад

    Ассаламу алайкум акалар богбонлар ватсап группаси борми

  • @mukimdzhontolibov2833
    @mukimdzhontolibov2833 6 лет назад +2

    Хитой мелини туюб хашаротларни устига сочинг. Хич кайсиси туролмиди. Синаб курилган.

  • @исмоилжонтожибоев-о9м

    Иккита касалика Канаде доволаш мумкун. 1-гилос елимига 2- баргларини маеди тешикчалар куртга Канаде дори сепсам булади итимос Донни номини аетинглар Ким билса

  • @РавшанУринов-р5ш

    Ассалому алайкум.Урик дарахти танасидан шира чикади.Шунга карши нима ишлар килиш керак