Бахтиёр Холхўжаев - Мен бахтиёр созим билан (Чоршамъ Рўзиев шеьри)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 30 мар 2020
  • СОЗИМ БИЛАН
    (Чоршамъ Рўзиев сўзи)
    Дўстларим, қўлда тутиб мен бахтиёр созим билан,
    Бир умр хизмат қилай халқимга дил розим билан.
    Бепоён қиру-адирлар бағрини айлаб макон
    Тоғу-тошлардан ошай етганча овозим билан.
    Бу замин осмонга ҳам нурин сочар меҳригиё,
    Мен берай меҳрим анга ҳар қанча эъзозим билан.
    Лолаларга маҳлиё боққан сари яйраб дилим.
    Елдайин парвоз этай, от узра шаҳбозим билан.
    Куй менинг жанимдадур, қонимдадур, шеъру - ғазал
    Тонгда илҳом бахш этиб юрганда ёр нози билан.
    Тўй-ҳашам, Наврўз ажам айёмларига кўрк бериб
    Донг таратган бу элим полвону-дарвози билан.
    Базми жамшид авж олур тунларда ҳам Чоршамъ ёқиб
    Шоиру ҳофиз эли келганда ҳамрози билан.

Комментарии •