"Давлат тўнтариши" ҳаракати бўлганми ўзи? ДХХ раиси ва Бош прокурор иши "боғлиқ"- BBC Uzbek

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 27 сен 2024
  • Собиқ прокурор Отабек Муродовнинг жиноий иши Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ)нинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўрилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура Би-би-сига маълум қилди.
    Айни дамда Би-би-сининг Ўзбекистон ҳукуматига яқин манбаси Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги қатор раҳбарлар "давлат тўнтариши ҳаракатлари" бўйича тергов қилинаётганини билдирган.
    Би-би-си Бош прокуратурадан Абдуллаев ва Муродовлар ишлари Президент Шавкат Мирзиёевга қарши давлат тўнтариши ҳаракатларини амалга ошириш бўйича терговларга боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини ҳам сўради. Аввалроқ кўплаб норасмий хабарларда ҳам қатор мулозимлар, жумладан Ихтиёр Абдуллаев ҳам давлат тўнтариши ҳаракатида гумон қилинаётгани айтилганди.
    "(Отабек Муродов иши) Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан бўлган жиноят иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Қолган маълумотлар тергов сири билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ошкор этилмайди. Ушбу масала буйича расмий маълумот бўлиши билан маълум қилинади", - деди прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Би-би-си саволига ёзма равишда жавоб йўллаб.

Комментарии • 222