Ўзбек қория | Бақара сураси (120-126), Қуръон қироат | Surah Baqara, Quran recitation

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 дек 2024
  • БАҚАРА СУРАСИ (120-126)
    Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
    120. Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар. «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир», - деб айт. Агар ўзингга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сенга Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир.
    121. Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари - ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар - ўзлари зиён кўрувчилардир.
    122. Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг!
    123. Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан тўлов қабул қилинмайдиган, унга шафоат фойда бермайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг!
    124. Эсла, вақтики, Робби Иброҳимни калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этди. (У Зот:) «Албатта, Мен сени одамларга пешво қилмоқчиман», - деди. (У:) «Зурриётимдан ҳамми?» - деди. (У Зот): «Менинг аҳдим золимларга ҳеч қачон етмас», - деди.
    125. Эсла, вақтики, Байтни одамлар учун «масаба» ва омонлик жойи қилдик ва: «Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг», (дедик). Ҳамда Иброҳим ва Исмоилга: «Байтимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун покланглар», - деб амр этдик.
    126. Эсла, вақтики, Иброҳим: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», - деди. (У Зот:) «Ким куфр келтирса, озгина баҳраманд этаман, сўнгра олов азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон борар жой!» - деди.
    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,
    Тафсири Ҳилол

Комментарии • 5