Oltinsoy tumani hokimligi axborot xizmati

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 22 дек 2023
  • Ғолиблар тантанали кутиб олинди
    Олтинсой туманида сўнги вақтларда спорт ва маданият соҳасига катта эътибор берилиб келинмоқда. Ана шундай ишлар самарасида туманимиз спортчилари вилоят ҳамда республика миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишиб, зафар қучишиб қайтишмоқда.
    Бугун ҳам гимнастикачиларимиз нуфузли мусобақа "Гимнастрада барча учун" Президент кубоги мусобақаларидан 1 ва 2-ўринларни эгаллашиб қайтишди. Кутиб олиш маросимида туман ҳокимлиги, жамоатчилик ҳамда ота-оналар иштирок этишди. Кўзларида, юзларида қувонч ва фахр туйғуси барчада акс этиб турган маросим жуда ҳаяжонларга бой бўлди.
    - Бугунги сизларнинг ғалабангиз туманимиз ёшларининг спортга ва ватанга бўлган муҳаббатини оширади-деди туман ҳокими ўринбосари Х Қосимов-Сизларнинг ушбу мувафаққиятингиз келгуси ғалабарингизнинг дебочасидир.
    -Спортга ошно бўлиш, ёшларга ўрнак бўлишда бизнинг онахонларимизга етадигани йўқ, 70-80 га киргани ҳам Республикада спортда чемпион бўлиб қайтишмоқда,-деди туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М Хидирова-Биз ишларимизда онахонлармизга таянамиз, чунки улар ҳамиша бизга кўмакчи бўлиб келишган.
    Онахонларимиздан иборат "Ҳур қизлар" жамоаси республикада 1-ўринни Президент кубоги 45+ мусобақасида, 12-14 ёшли ёш гимнастикачиларимиз Президент кубогида 1-ўрин, чемпионат баҳсларида эса фахрли 2-ўринни эгаллаб қайтишди!
    Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
    Каналга уланиш: Facebook ( / urolbek6674 ) || Telegram (t.me/matbuotuzbek) || instagram ( / channel ) || RUclips ( / @oltinsoytumanhokimlig... ) || Twitter ( / oltin2020au )

Комментарии • 3

  • @jumaxudayorov8560
    @jumaxudayorov8560 5 месяцев назад +1

    Табриклаймиз.Давомли булсин

  • @FahriyaIbragimova-og2kl
    @FahriyaIbragimova-og2kl 5 месяцев назад +1

    Табриклаймиз бизни фарзандларимизга хам олий уринлар насиб килсин иншооллох 🎉🎉🎉🎉🎉

  • @VahobNosirov
    @VahobNosirov 3 месяца назад +1

    Мактов йорлиги йугу